FVV ogohlantiradi:
15 aprel kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Faqatgina Toshkent viloyatida kechasi va ertalab ayrim joylarda mayda yomg'ir yog'ishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 7-12*S iliq, kunduzi 20-25*S iliq bo'ladi.

Бектемир тумани: ўрганишлар давом этмоқда  

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар Бектемир туманида бир қатор тадбиркорлик объектларида стенд, пешлавҳа ва эълонларнинг давлат тили талабларига мувофиқлик ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азизжон Иминов, Фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси Баҳодир Валиев, Тошкент шаҳар ФВБ Бектемир тумани ФВ бўлими инспекторлари,   Бектемир тумани ҳокими маслаҳатчиси Ойбек Сапаевлар иш олиб бордилар.

Ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларида савдо мажмуалари, дўконлар, дорихоналар, овқатланиш шохобчалари ва даволаш муассасалари масъул ҳамда раҳбарларига  пешлавҳа, реклама ва бошқа эълонлар, ахборот матнларини давлат тилида, хатосиз ёзилишини таъминлаш лозимлиги тушунтирилиб, уларни давлат тили талабларига мос ҳолга келтириш юзасидан ўзаро келишиб олинди.

Шунингдек, давлат тилидан бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа, реклама ва эълонлар ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тушунтириш ишлари жараёнида, хўжалик субъектлари раҳбарларининг розилиги асосида ўрнатилган нуқталардан олиб ташланди.

Ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Баҳодир Валиев,

Фавқулодда вазиятлар

вазири маслаҳатчиси

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech