FVV ogohlantiradi:
7 iyul kuni O'zbekiston hududida ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 34-39*S issiq bo'ladi.

Бектемир туманида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди

2020 йилнинг 3 март куни соат 06:54 да, Бектемир тумани, Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчаси “Қўйлиқ” бозори қаршисида жойлашган “Умиджон Ёдгора” МЧЖ га қарашли грил тайёрлаш ва сотиш дўконида15 кв.м майдонда, “Порфюмерия” ЯТТ дўконида 10 кв.м майдонда ҳамда “Таом” МЧЖ дўконларида 15 кв.м майдонида ёнғин келиб чиққан. Натижада дўконларнинг ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 06:59 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:19 да бартараф этилган ҳамда ёнғинга туташ бир қанча дўконлар майдони сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech