FVV ogohlantiradi:
24 fevral kuni ob-havo o'zgaruvchan,Samarqand,Jizzax,Sirdaryo va Toshkent viloyatlarida ayrim joylarda kuning birinchi yarimida hamda Andijon,Namangan va Fargona viloyatlarida yomgir yogadi. Shamol garbdan 7-12 m/c (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 12-17*C iliq bo'ladi.

Бойсун-Термиз йўналишидаги автомобиль йўлида ҳаракатланган 300 га яқин фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 22 январь куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига, Бойсун-Термиз йўналишидаги автомобиль йўлида кучли қор ёғиши натижасида машиналарнинг ҳаракати вақтинчалик тўхтагани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Мазкур хабар юзасидан, Бойсун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл қордан тозаланиб, 150 дан ортиқ автомашиналар ва 300 га яқин фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Ўз соҳасининг мутахассислари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида Бойсун-Термиз йўналишидаги автомобиллар ҳаракати тикланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech