Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 16.30 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчилик гуруҳига Термиз туманидаги “Чегара” маҳалласи Маърифат кўчаси 9-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Х. томонидан, унинг сигири ҳовлисида қазилган 5-6 метрлик чуқурга тушиб кетганлиги ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.
Мазкур мурожаат юзасидан, бошқарма Қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир талофатларсиз чуқурдан чиқариб олинди.