FVV ogohlantiradi:
29 yanvar kuni ob-havo o'zgaruvchan bo'lib, kechasi va ertalab ayrim joylarda yomg'ir yog'ib, bazi hududlarda qorga aylanishi mumkin. Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlarida yomg'ir qor yog'adi. Qoraqalpog'iston Respublikasi, Buxoro va Xorazm viloyatlarida yog'ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 17-22 m/s (61-79 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 0-5*S sovuq, kunduzi 3-8*S iliq bo'ladi.

ЁНАЁТГАН АВТОМОБИЛ ҲАЙДОВЧИСИГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Жорий йилнинг 4 август куни соат 6.00 да Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-376 “Жиззах-Қўқон” автомобиль йўлининг 293 км.да Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро Р.Х.га тегишли ГАЗ-53 русумли юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақида хабарни шу ердан ўтаётган фуқаро “101” рақамига орқали етказган. Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлик бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб боради. Қутқарувчилар ёнғин жойига етиб борганида, юк автомобилининг мотор ва кузов қисми аланга ичида қолганлиги, агар олов автомобилнинг бортига ўтса, газ баллонларининг портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси эса куйиш тан жароҳати билан Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни шифокорлар томонидан жабрланган фуқарога жавоб берилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech