Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Ёнғин хавфсизлиги институтида биринчи босқич курсантларининг «Ҳарбий қасамёд» қабул қилиш тантанали маросими ўтказилди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида  биринчи босқич курсантларининг «Ҳарбий қасамёд» қабул қилиш тантанали маросими ўтказилди.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Ёнғин хавфсизлиги институти шахсий таркиби ҳамда профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва бир қатор бошқа жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, Сергели тумани ҳокимлиги мутасаддилари, курсантларнинг ота-оналари ва яқинлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳозирда институтда 700 нафарга яқин курсант таҳсил олаётган бўлса, уларнинг 150 нафардан ортиқроғи биринчи босқич курсантлари ҳисобланади. Улар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига қабул қилиниши муносабати билан Ватанга муҳаббат ва элу юртига садоқат, мамлакатимиз Президентига содиқлик ҳақида азму қарор қилишди.

Тадбирда сўзга чиққан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Институтнинг биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни «Ҳарбий қасамёд» қабул қилганликлари муносабати билан табриклаб, уларга ўзининг самимий ва эзгу ниятларини изҳор этди. Уларни тиришқоқлик ва қатъият билан билим олишга, амалий кўникмаларни ўзлаштиришга, Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг шарт-шароитлардан оқилона ва унумли фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда юқори босқичларида таҳсил олаётган, аъло баҳоларда ўқиётган ва жамоат ишларида ўрнак бўлаётган иқтидорли курсантларга «Вазир стипендиантлари» фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech