Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
17 sentyabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol g'arbdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 24-29 C iliq bo'ladi.

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ИНСТИТУТИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган «2019 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси» ижросини таъминлаш мақсадида ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институтида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 28 август куни «Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Фанлар Академияси, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг Республика ёш олимлар ассоциациясининг масъул ходимлари ҳамда республикамиздаги ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва иқтидорли талабалар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг вакиллари иштирок этди.

Илмий-амалий анжумандан кўзланган мақсад республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида мавжуд долзарб муаммолар юзасидан кенг миқёсли муҳокама ўтказиб, маҳаллийлаштириш дастури асосида янги, замонавий, ёнғинга чидамли қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқариш, ўз навбатида импорт улушини камайтириш, ички бозорнинг қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжи  қондирилишини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва уларнинг энг мақбул ечимларини топиш.

Келгусида бу натижаларни ўқув жараёнига татбиқ қилиш, илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, тажриба алмашиш, баркамол авлодни ватанпарварлик ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, сифатли таълим ва тарбия бериш билан бир қаторда, республикамизда ёнғин хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдан иборатдир.

Тадбирда бугунги кунда қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш дастури асосида янги замонавий қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқариш, ўз навбатида импорт улушини камайтириш, ички бозорнинг қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжи  қондирилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида фикр юритилди.

Соҳа мутахассисларининг, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва республика ҳудудига четдан олиб кирилаётган қурилиш материалларининг аҳоли турар-жой секторлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Хусусан содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарияти ёнғин хавфи юқори саналган қурилиш материалларининг термик парчаланиши натижасида инсонларнинг кучли заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлиги сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғинга хавфсиз қурилиш хом-ашёларини яратиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишларни янада жадаллаштириш ҳамда самарали натижаларини ҳаётга кенг татбиқ этиш масалалари бўйича алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Республикамизда фаолият юритаётган нуфузли олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг етакчи олимлари, илм-фан намоёндалари ва мутахассисларнинг иштирокидаги илмий-амалий анжуман юқори савияда бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар томонидан яратилган ихтиролар, инновацион ишланмаларнинг намойиши ҳамда етакчи нашриётлар томонидан китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Шунингдек, анжуманда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабаларга махсус сертифакатлар тантанали топширилди.

O'xshash yangiliklar

Nima uchun ob-havo har xil bo‘ladi?

Ha, nima uchun? Yerga tushayotgan issiqlik manbai har doim osha-osha, Yerga yetib keladigan quyosh energiyasi miqdori Yer shakli, uning yuzasi va sayyoramizni orab turgan havo qobigining gaz tarkibi o…

Республика ўқув амалий семинари

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Жиззах аккумулятор заводи акциядорлик жамиятида Объектларда фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шахсий таркибини тайёрлашнинг долзарб масалалари мавзусида республика ўқув ам…

Yuksak e’tirof!

Albatta xar bir kasbning oziga yarasha mashaqqatlari bor. Lekin, dunyoda shunday kasblar borki, insondan matonat, iroda, tezkorlik va albatta kasbiy mahoratni talab qiladi. Qutqaruvchilik kasbi xam an…

МДҲга аъзо давлатларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши

Жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашининг навбатдаги ХХХII йиғилиши бўлиб ўтди…

Темур тузуклари билимдони

Куч тузилмаларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёш ходимлар ўртасида ўтказилган Темур тузуклари билимдони танловининг республика босқичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиг…

ФВВ тизимида 8 нафар ходимларга “полковник” махсус унвони топширилди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлариги навбатдаги полковник махсус унв…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech