Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва соҳада инновацион технологияларнинг ўрни мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилади

«Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва соҳада инновацион технологияларнинг ўрни», жорий йилнинг 29 ноябрь куни ўтказиладиган республика илмий-амалий анжумани мана шундай мавзуга бағишланган. 

Анжуманда республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш, ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни қўллаш амалиётини янада кучайтириш, илғор хорижий тажриба ва ишланмалар ҳамда технологиялар асосида ёнғин хавфсизлиги соҳасини жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш, шу билан бирга, ёшларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш, шунингдек, республикамизда ёнғин хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари муҳокама этилади.

 Институт томонидан мазкур анжуман материаллари тўплам шаклида тайёрланади ва тадбирга қадар чоп этилади.

 Мазкур илмий-амалий анжуманда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар (ilmiy-tadqiqot@umail.uz) электрон манзилига мурожаат қилишлари мумкин.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech