2020 йилнинг 23 январь куни соат 03:30да Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Қарши шаҳар “Шодлик” маҳалласида жойлашган 22 кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушди. Унга кўра, шу уйда истиқомат қилувчи фуқаро, қўшнисининг яшаш уйидан тутун чиқаётганлигини маълум қилган.
Мурожаат юзасидан, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 03:36да етиб бориб соат 03.39да тўлиқ бартараф этилди.
Таъкидлаш жоиз, қутқарув жараёнида уй эгаси фуқаро П.Т. тутундан заҳарланиши оқибатида хушсиз ҳолатда аниқланган ва хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.