Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

"Ёш қутқарувчи — 2022" ғолиблари Беларусь Республикасида ўтказиладиган мусобақага йўл олдилар

  • Жорий йилнинг 25 март кунидан 4 апрель кунига қадар Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида ўсмирлар ўртасида “Қаҳрамон” шиори остида халқаро "Ёш қутқарувчи" спорт мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
  • МДҲ мамлакатларининг энг кучли спортчилари қатнашадиган ушбу нуфузли мусобақада “Ёш қутқарувчи — 2022” Республика босқичида ғолиб бўлган Сирдарё вилояти Ховос тумани 1-сонли умумтаълим мактабининг “Мадад” жамоаси ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
  • Бугун Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида жамоа вакилларини кузатув тадбири ўтказилди.
  • Ўз навбатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёш қутқарувчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қолади.
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech