FVV ogohlantiradi:
28 sentyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Havo harorati 18-23*S iliq bo'ladi.

Фарғона вилояти ФВБ: қўзичоқлар қутқариб қолинди

Фарғона вилояти ФВБ: қўзичоқлар қутқариб қолинди

Яйловда ўтлаб юрган қўйлар Қувасой шаҳридан оқиб ўтувчи “Бешолиш” канали қирғоғига келиб қолди. Беш бош қўй-қўзи дарё ўртасидаги ям-яшил оролчада ўтлаётган вақтда, сув сатҳи анча паст эди. Тахминан бир соатлар вақт оралиғида канал суви шунчалик кўтарилдики, жониворлар канал қирғоғидан узилиб, оролчада қолиб кетдилар. Уларнинг эгаси нима қилишини билмай, Фарғона вилояти ФВБ қутқарувчиларидан ёрдам сўраб, қўйларини хавфли ҳудуддан олиб чиқишни илтимос қилди. 10 дақиқа атрофида канал бўйига етиб келган қутқарувчилар йўқ-қўзиларни эсон-омон қирғоққа олиб чиқдилар.
Ҳа, халоскорлар нафақат инсонлар, балки она табиат, жонзотлару наботот олдида бирдек жавобгардирлар.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech