Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Фавқулодда вазиятлар вазири Америка қўшма штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашди

Учрашув бошида Фавқулодда вазиятлар вазири меҳмонларга вазирлик фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, тадбирда республикамиз аҳолиси ва ҳудудларини турли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида эришилган ютуқлар видеоролик орқали намойиш этилди.
Учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Америка қўшма штатларининг бир қатор ихтисослашган тузилмалари билан аҳолини барча турдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик ва унинг тобора ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Томонлараро келишувга асосан яқин келажакда соҳанинг бир қатор йўналишларида ўқув машқларини ўтказиш режалаштирилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тажриба алмашиш борасида ўзаро келишиб олинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech