Жорий йилнинг 1 февраль куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар иттифоқи маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор А.Қўлдошев ва Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи генерал-полковник Қ.Бердиев вазирлик тизимидаги ёшлар билан учрашув ўтказди. Таъкидлаш жоиз, ўтказилган тадбирда ёш иштирокчилар генералларнинг шахсий ҳаёти билан яқиндан танишишга муваффақ бўлдилар.
Шу билан бирга фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ёш ходим ва хизматчиларга эсдалик учун савғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ёшлар билан учрашув ўтказди
- Qo'shildi: 01.02.2020
- Chop etish
- Ko'rishlar: 17229