FVV ogohlantiradi:
31 may kuni ob-havo o‘zgaruvchan, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Faqat Andijon, Namangan va Farg‘ona viloyatlarida kechasi ayrim joylarida qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ib, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, ayrim joylarda 17-22 m/s (61-79 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 34-39*S issiq bo‘lib, shimol hamda cho‘l hududlarida 40-42*S gacha issiq bo‘ladi.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун “Ишонч телефони” йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича “Ишонч телефони” (71) 212-66-11 рақами ишга туширилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур рақам вазирлик тизимида жорий этилган “Тезкор рақам”дан фарқли равишда жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари томонидан йўлланган ариза, шикоят ҳамда таклифларни қабул қилиш, уларнинг сифатли ва ўз вақтида муносабат билдиришни назарда тутади.

“Ишонч телефони” орқали мурожаатлар бўйича қўнғироқларни қабул қилиш иш куни ва иш вақтида яъни душанба-жума кунлари саот 09:00дан 18:00га қадар (дам олиш кунларидан ташқари) амалга оширилади. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech