Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институтида истеъфодаги полковник Сирожитдинов Али Бурхановичнинг 70 ёшли таваллуд айёмига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилари, Ёнғин хавфсизлиги институти фахрийлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич очиб, истеъфодаги полковник Сирожитдинов Али Бурхановични 70 ёшни қарши олганликлари билан самимий муборакбод этди.
Таъкидлаш жоизки, Сиражитдинов Али Бурханович педагогик фаолиятлари давомида АҚШ, Испания, Франция каби мамлакатларнинг шунингдек, республикамизнинг нуфузли илмий нашрларида 100 дан ортиқ илмий, илмий-услубий мақола ва тезислар чоп эттирган. Эътиборлиси, Сирожитдинов Али Бурхановичга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 июндаги 4005-сонли Фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони топширилган.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.генерал-лейтенант Худайбергенов Турсинхан Айдаровичнинг табриги тадбир қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва Сиражитдинов Али Бурхановичга вазир буйруғи билан «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони мукофоти тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида Институт бошлиғи в.в.б., полковник Тохтамурадов Дилшод Мидхатович ўз табригида Сиражитдинов Али Бурханович, устоз сифатида намунали, зиёли шахс бўлиб, ёшларни қалбидан чуқур жой эгаллаганликлари боис, ёш авлодни ватанга муҳаббат хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашда ўзларининг бор имкониятларини сафарбар этиб, бугунги кунда юқори малакали ходим сифатида ўзининг бой касбий ва амалий ҳаётий тажрибалари билан, ёш ходимларга хизматнинг ўзига хос сир-асрорларини ўргатиш ва кўникма ҳосил қилишларида мураббийлик сабоқларини бериб келмоқдалар дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
- Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг «Бугун ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кираяпти. Мен бу ёшларга ишонаман» деган сўзлари замирида ҳам биз ёшларга қанчалар меҳр, ишонч ва эътибор мужассам эканини кўриш мумкин.
Зеро, биз ёшлар ҳам устозларимиз ўгитларидан, улар босиб ўтган бой ҳаётий тажрибаларидан ўрнак олиб, бор шижоатимиз, имкониятимизни сафарбар этган ҳолда, илм сир-асрорларини мустаҳкам эгаллаб, жонажон Ватанимиз равнақи йўлида шу билан бир қаторда соҳанинг ислоҳотлари ва истиқболларини самарали амалга ошириш йўлида хизмат қилиб, ўз ҳиссамизни қўшамиз дейди – курсант Аваз Пармонов
Тадбир сўнгида, қутлаш учун сўзга чиққанлар, Сиражитдинов Али Бурхановични қутлуғ 70 ёшни қарши олганликлари муносабати билан самимий табриклаб, ушбу даргоҳда таҳсил олаётган ёшлар у кишининг улкан тажрибаларидан унумли фойдаланган ҳолда, ўзларининг умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича зарур бўлган билим ва кўникмаларини шакллантириб, келажакда соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларини алоҳида таъкидлаб, қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширишди. Шундан сўнг, ташриф буюрган меҳмонларга ва тадбир қатнашчиларига дастурхон тузалиб, ўзбекона ош тарқатилди.