Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Фуқаро қутқарилди

Фуқаро қутқарилди

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига 2020 йилнинг 07 август куни соат 17.58 да Ангрен шаҳар Майдон МФЙ Офтоб кўчасидаги хонадонлардан бирида, уй эгаси, Ш. исмли фуқаро яшаш уйи томини таъмирлаш мақсадида томга чиқиб ишлаётган вақтда, унинг организмида инсульт ҳолати содир бўлиб, қўл ва оёқлари ишламай қолганлиги, уни томдан олиб тушиш зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига Ангрен шаҳар ФВБ 3-Ёнғин қутқарув қисми қутқарувчилари етиб бориб, фуқарони пастга олиб тушишган.
Кўмакка етиб келган тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига олиб кетилган. Хозирги кунда фуқаронинг аҳволи яхши.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech