I-БОБ. КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА ВА УНИНГ ХАВФИ ТЎҒРИСИДАГИ
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Маълумки ер юзида табиий офатларнинг тури кўп. Улар кучли зилзила, ҳалокатли сел оқими, сув тошқини, довул, цунами, вулқон отилиши, йирик
ер кўчкилари, турли эпедемиологик касалликларнинг кенг тарқалиши
ва бошқалардан иборат бўлиб, инсоният ва табиат учун беҳисоб зарар келтирмоқда. Табиий офатлар орасида энг кўп зарар келтирадигани
кучли зилзила ҳисобланади. Одатда кучли зилзилалар одамларни ўлдирмайди, балки улар томонидан индивидуал қурилган антисейсмик бино ва иншоотлар, амалга оширилган нотўғри ҳатти-ҳаракатлар фожеага сабаб бўлиши мумкин. Ҳалокатли ва кучли зилзилалар юз минглаб одамларнинг қурбон бўлишига, иморат ва иншоотларнинг вайрон бўлишига, цунамиларга, йирик кўчкилар, ёнғинлар ва турли техноген аварияларга олиб келиши мумкинлиги тарихий манбалардан маълум. Статистик маълумотларга асосан, кучли зилзила натижасида ер шарининг турли минтақаларида жойлашган мамлакатларда йилига бир неча мингдан ўн минггача одамлар қурбон бўлиши давом этмоқда. Қуйида зилзила ўзи нима, у қай тарзда ва қандай жойларда содир бўлади, кучли зилзиланинг зарарли иккиламчи оқибатларини камайтириш йўллари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
- Зилзила тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар
Интернетдан олинган тарихий маълумотларга кўра, халқлар ўзлари яшаб турган жойдан, табиий географик жойлашувидан келиб чиқиб, зилзила ҳақидаги дастлабки тасаввурлар қилишган. Хусусан, оролларда яшаган халқлар ерни балиқ кўтариб туради, балиқнинг ҳаракати зилзилани келтириб чиқаради деб ўйлашган.
Осиё мамлакатларида эса ерни буқа ўз шохида кўтариб туради деб тасаввур қилишган. У чарчаганида ва бошини қимирлатиши оқибатида зилзила пайдо бўлади деб ўйлашган (1-расм).
1-расм. Қадимги тасаввурлар.
Зилзиладан сақланиш учун қўйилган биринчи қадамлар. Зилзилани ўрганиш борасидаги тадқиқотлар геология, геофизика, физика, кимё, биология ва тарих фанлари билан ўзаро боғлиқликда олиб борилади. Тарихга назар соладиган бўлсак, қадимги юнон олимларидан Демокрит, Аристотел
(2-расм), юртдошларимиздан Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний,
Абу Али ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур (3-расм) асарларида ҳам
ер силкиниши ҳодисалари, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
2-расм. Қадимги юнон файласуфлари чапдан ўнга Аристотель (384-322), Демокрит (460-370).
Абу Али Ибн Сино зилзиланинг такрорланиши йилнинг фасллари билан боғлиқ деб тахмин қилган. Шунингдек ер ёриқлари, ер блоклари борлиги тўғрисида ҳам маълумот қолдирган. Кўп ёмғир ёғиши битта блокни оғирлашишига олиб келади ва ўша блокнинг ҳаракати зилзилани келтириб чиқаради деб тахмин қилган. Абу Райхон Беруний ойнинг оғирлиги ернинг ўқига келиб тушади ва бу оғирлик ерни тебрантиради деб тахмин қилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса зилзила мониторингини юритган.
У ўз асарларида содир бўлган зилзилаларнинг талофатлари, қанча одам қурбон бўлганлиги, шунингдек Андижон шаҳридан Ҳиндистоннинг Агра шаҳригача бўлган ҳудуддаги табиий географик жараёнлар тўғрисида
ёзиб қолдирган.
3-расм. Зилзила сабабларини ўрганган аждодларимиз чапдан ўнга Аҳмад Ал Фарғоний (797-865), Абу Райхон Беруний (973-1048), Абу Али Ибн Сино (980-1037), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530).
Аввало, зилзила тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш учун ўтмишдаги ва ҳозирда бўлаётган зилзилаларнинг статистик кўрсаткичларига эьтиборни қаратсак. Зилзилаларни қайд қилиш ишлари тўрт минг йил аввал бошланган бўлиб ХХI асрга қадар 671 та ҳалокатли зилзилалар қайд қилинган. Шулардан 42 таси ХХ асрга тўғри келади (1-илова).
Дунёда зилзилалар бўлиши табиий ҳодиса, ўтмишдаги олимлар томонидан уларнинг кучини аниқлаш мақсадида қурилмалар яратиш ишлари олиб борилган. Эрамизнинг 132 йилида биринчи маротаба Хитой олими Чжен Хен томонидан зилзила кучи ва йўналишини аниқлаш имконини берадиган қурилма яратилди ва унинг номи сейсмоскоп деб аталди (4-расм).
4-расм. Хитой олими Чжен Хен томонидан яратилган Сейсмоскоп.
Ушбу соҳадаги илмий изланишлар Европада ҳам давом эттирилиб,
1878 йилда Россия Фанлар академиясининг бир қатор олимлари томонидан биринчи механик сейсмограф яратилди (5-расм).
20-асрнинг бошларида эса рус олими князь Б.Б.Голицин томонидан биринчи электромагнитли сейсмограф яратилади (6-расм). Ушбу сейсмограф
1911 йилда Тошкент шаҳридаги сейсмик станцияга ҳам ўрнатилди.
5-расм. Россияда яратилган механик сейсмограф.
6-расм. Б.Б.Голицин томонидан яратилган электромагнитли сейсмограф.
- Зилзила ва унинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида
илмий қарашлар ва тушунчалар
Зилзила таърифи. Илмий адабиётларда зилзила ҳодисасига турли олимлар томонидан таърифлар берилган бўлиб, уларнинг орасида ўзбек олимлари томонидан ифодаланган таърифни нисбатан аниқроқ деб қабул қилиш мумкин. Хусусан, ернинг ички қатламларида йиғилган табиий қўшимча куч таъсирида механик энергиянинг эластик сейсмик тўлқин энергиясига айланиши ва атрофга тарқалиши натижасида юз берадиган
ер силкинишларига - зилзила деб аталади [8].
Зилзила ер қаърининг турли чуқурликларида содир бўлади ва турли частотада бир неча секунддан бир неча минутгача давом этиши мумкин. Зилзила содир бўлган жой зилзила ўчоғи ёки гипоцентри дейилади. Зилзиланинг ер юзасидаги проекцияси унинг эпицентри дейилади. Эпицентр ва гипоцентр орасидаги масофа – зилзиланинг чуқурлиги дейилади. Зилзиланинг давомийлиги гипоцентр жойлашган масофага боғлиқ. Зилзила қанчалик яқин жойда бўлса у шунча қисқа вақт давом этади. Гипоцентр
қанчалик узоқда жойлашган бўлса у шунча узоқ вақт давом этади.
Зилзила ернинг маълум чуқурликларида юзага келадиган физик-кимёвий жараёнлар натижасида бир неча ўнлаб йиллар давомида йиғилган потенциал энергия ҳисобига ердаги айрим блоклар ёки структураларнинг дафъатан қўзғалиши натижасида содир бўлади. Натижада зилзила ўчоғида уч турдаги бўйлама, кўндаланг ва юза тўлқинлар хосил бўлади ва улар турли тезликда атрофга ёйилади. Сейсмик тўлқинларнинг ер сатҳидан бирин-кетин ўтиши натижасида ер силкиниши кузатилади.
Ернинг ички тузилиши.
Ер ўзининг физик хоссалари, зичлиги, солиштирма оғирлиги,
иссиқлиги, электр ўтказувчанлиги ва бошқа хусусиятларига қараб учта
йирик қатламларга бўлинади – улар ер қобиғи, мантия ва ядро қатламларидир
(7-расм).
7-расм. Ернинг ички тузилиши [8].
Ернинг биринчи – энг устки қатлами унинг қобиғи дейилади. У икки турга – континент ва океан ер қобиқларига бўлинади. Континент ер қобиғининг чуқурлиги асосан 40-45 километрни ташкил этиб, баъзи жойларда 70 километргача боради. Океан ер қобиғининг чуқурлиги эса
10-12 километрдан ошмайди. Континент ер қобиғи чўкинди тоғ жинслари, гранит ва базальт қатламларидан, океан ер қобиғи эса фақат чўкинди жинслар ва базальт қатламлардан иборат.
Иккинчи қатлам – мантия бўлиб, у 2900 километргача давом этади. Мантия қатлами юқори мантия (тахминан 400 км чуқурликкача), ўтиш зонаси (1000 километргача) ва қуйи мантия (2900 километргача)дан иборат.
Учинчи қатлам 2900 километрдан то ернинг марказигача давом этиб,
у ядро қатламидир. Ядро қатлами ташқи ва ички ядро қатламларидан ҳамда ўтиш зонасидан таркиб топган.
Тектоник ҳаракатларнинг содир бўлиш назариялари.
Табиатда уч турдаги зилзилалар мавжуд: тектоник, вулканик ва ўпирилма. Ер шаридаги 95-99 фоиз зилзилалар тектоник зилзилалардир. Тектоник ҳаракатларнинг содир бўлишининг бир неча назариялари мавжуд. Ҳозирги кунда қуйидаги назариялар нисбатан кўпроқ асосланган [23]:
Пульсация назарияси - ер галма-гал сиқилади ва кенгаяди, оқибатда ер пўстлоғининг букланиши ва узилиши содир бўлади;
Конвекция назарияси - турли зичликларга эга бўлган моддалар ҳароратининг тенг эмаслиги оқибатида ер массаси силжиши содир бўлади;
Мобилизма (материаллар дрейфи) назарияси - қитъалар бир – биридан силжиган ва оқибатда улар ўртасидаги масофалар сув билан тўлган;
Плиталар тектоникаси назарияси - ернинг устки қобиғи бир неча йирик плиталарга бўлинган ва улар конвектив оқимлар таъсирида асос (ёйилган қатлам) бўйлаб силжийди.
Кўпчилик сейсмолог олимлар зилзила содир бўлиши тўғрисидаги америкалик олим Г.Д.Рид томонидан яратилган эластик қайтиш (бўшалиш) назариясини ҳақиқатга яқин деб биладилар. Ушбу назария 1906 йилда
Сан-Францискода содир бўлган кучли зилзила оқибатларига асосланган бўлиб, Сан-Андреас ёриғи бўйлаб 300-400 км масофага чўзилган кўндаланг силжишни обдон ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган. Ушбу назария деформациянинг эластик энергиясини бирданига бўшалишига таянади. Жинсларни босим остида кенгая олмаслиги ва ҳажмини ўзгармаслиги структуравий доналар туташув жойларида (контактида) кучланишларни ошишига олиб келади. Бундай пайтда доналар қаттиқ сиқилади ва устивор ҳолатга ўтишга ҳаракат қилади. Ушбу ҳолат “Дилатанция” номини олган. Натижада жинсларнинг эластик деформациялари уларни синдиргунга қадар кўпаяди. Шундай қилиб, деформация жараёнида жойларда тўпланган потенциал энергия (ички кучларнинг миқдори ишқаланиш кучлари миқдоридан ошганда) кинетик энергияга айланади ва оқибатда отилиш ёки силжиш (бўшалиш) рўй беради. Демак, зилзила содир бўлади. Зилзила манбаи механикаси тўғрисида аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун тартиби қуйида келтирилган тажриба билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ
(8-расм). Оддий шиша пробирка олинади ва унинг ичига чиқиб турадиган қилиниб, пружина ўрнатилади. Диаметри бир оз каттароқ ва узунроқ бўлган бошқа пробиркага ёпишқоқ суюқлик (мой) қуйилади.
8-расм. Зилзила манбаи механикасига оид тажриба намунаси [23].
Пружинали пробирка пастки томони билан катта мойли пробирка ичига туширилади. Бунда мойнинг ярми катта пробиркадан оқиб тушади. Шундай қилиб, бўлажак зилзила манбаи атрофида жойлашган тоғ жинсларининг оддий модели ҳосил қилинади. Манбанинг моделини ҳосил қилиш учун иккита ёғоч тахтача устма-уст қўйилади. Тахтачаларнинг бир-бирига тегиб турган сирти геологик синиқ ролини ўйнайди. Ер қобиғида ҳосил бўладиган кучлар тажрибада қўл билан ҳосил қилинади. Ташқи пробиркани ушлаб турган ҳолда пружинанинг чиқиб турган учи устки тахтачанинг ўнг сиртига тақалади ва бир текисда силжитишга ҳаракат қилинади. Бунда тахтача бир текис силжимайди. Ташқи пробирка тахтача томон ҳаракатланиб келишига қарамай, тахтача маълум вақтгача қузғалмай туради. Аммо, пружинанинг қисқариши ва икки пробирка деворлари орасидаги мойнинг аста-секин силқиб чиқиши кузатилади. Шу йўл билан «тоғ жинслари»да эластик кучланиш (пружинанинг қисқариши) ва пластик деформация (кичик пробирканинг катта пробирка ичига кириб бориши) тўплана боради.
Тахтачанинг қаршилик кўрсатишига ишқаланиш кучлари ёрдам беради. Бироқ пружина қисқариб, тахтачалар орасидаги ишқаланиш кучларини енга оладиган даражадаги эластик кучланиш тўплангач, устки тахтача бир зумда қисқа масофага силжийди («узилиш» рўй беради), яъни зилзила содир бўлади. Пружина қисман кенгаяди, қўлда зўриқиш камаяди. Босим остида мойнинг оқиши маълум вақтгача тўхтайди. Аммо «тоғ жинслари»нинг эластик-пластик деформацияланиш жараёни давом этади. Орадан маълум вақт ўтгач, «синиқ» бўйлаб яна силжиш руй беради ва навбатдаги зилзила юзага келади. Реал геологик шароитда навбатдаги кучли зилзиланинг содир бўлиши учун ўн-юзлаб йиллар муддат ўтиши мумкин.
Юқорида келтирилган тажриба зилзила манбаининг соддалаштирилган ва тақрибий модели бўлиши мумкин. Реал шароитда эса манба ҳар томондан тоғ жинслари билан ўралган бўлиб, бу жинслар силжиш пайтида силжувчи блокларга қаршилик кўрсатади.
Зилзиланинг юзага келиши сабаблари? Зилзиланинг сабабчиси ернинг мураккаб ҳаракати ва унда доимо содир бўлиб турадиган турли жараёнлар ҳисобланади. Ер ўз ўқи атрофида секундига 463 метр тезлик билан ғарбдан шарққа қараб доимий ҳаракатда. Унинг ўзи эса Қуёш системасидаги планеталардан бири бўлиб қуёш атрофида секундига 29 км тезликда ҳаракат қилади. Қуёш системаси эса галактика атрофида секундига тахминан
200 километр тезликда доимий ҳаракат қилади. Ундан ташқари ер қобиғи ундаги йирик плиталарнинг ўзаро ҳаракати ва унинг чуқур қатламларидаги мураккаб механик, кимёвий ва бошқа мураккаб жараёнлар таъсирида доимий ҳаракатда бўлади. Зилзила содир бўлиб турадиган сейсмоген зоналарда ташқи ва ички кучлар таъсирида аста-секин эластик куч йиғилиб боради
ва йиғилган куч тоғ жинсларининг қаттиқлик нуқтаси чегарасидан ўтганда зилзила ўчоғида ердаги турли катталикдаги плиталар дафъатан бири иккинчисига нисбатан сурилади. Натижада зилзила ўчоғида йиғилган эластик энергия механик энергияга айланади ва сейсмик тўлқинлар кўринишида ҳаракатга келади. Зилзила ўчоғида йиғилган энергия қанчалик кўп бўлса зилзила шунчалик кучли бўлади.
Хозирги замон мобилистик назариясига асосан Ҳиндистон плитаси жанубдан шимолга доимий ҳаракатда бўлиб у Евроосиё плитаси билан тўқнашади ва Марказий Осиёда содир бўлиб турадиган зилзилаларни келтириб чиқаради. Бу энг содда тушунча, албатта. Аслида бу тўқнашув ниҳоятда мураккаб характерга эга. Чунки плиталар бир нуқтада эмас бир неча юз километр масофада тўқнашади. Таъсир кучининг асосий қисми тоғлар ҳосил бўлишига ва шунингдек чуқурлиги 200-300 километрга етадиган қатламларга таъсир қилади. Ҳозирги замон геологик даврида Марказий Осиёнинг хамма жойида тоғ ҳосил бўлиш жараёни давом этмоқда. Кўтарилиш тезлиги майдон бўйлаб турлича бўлиб тоғлик худудларда йилига тахминан 1 сантиметр кўтарилса, паст текисликларда кўтарилиш тезлиги анча паст бўлиб бир неча миллиметрни ташкил қилади. Натижада кўпроқ тоғ ёнбағирларида турли сурилишлар, узилишлар ва бошқа мураккаб ҳаракатлар содир бўлади. Албатта, ернинг чуқур қатламларидаги юқори босим, темпуратура ва бошқа мураккаб жараёнлар хам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шундай қилиб зилзилаларни ер қобиғида аста-секин йиғилувчи ўта мураккаб ички ва ташқи кучлар келтириб чиқаради [8].
Зилзила қандай жойларда содир бўлади? Зилзила асосан ер шарининг учта сейсмик камарида рўй беради. Уларнинг тахминан
84-85 фоизи Тинч океани сейсмик камарида, 10-15 фоизи Ўрта ер денгизи-Осиё сейсмик камарида, 1-3 фоизи эса Атлантика океанининг ўртасида жойлашган сув ости тоғ тизмалари ва 1-2 фоизи ер шарининг бошқа турли жойларида содир бўлади. Зилзилаларнинг йиллик ўртача сони 2-жадвалда келтирилган (2-илова).
Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон ҳам Ўрта ер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. Бу камарнинг кенглиги
1200-1400 километрга тенг бўлиб, у жанубда Шимолий Ҳиндистондан бошланиб, шимолда Евроосиё плитаси билан чегараланган. Бизнинг регионда рўй берадиган энг кучли зилзила Рихтер шкаласи бўйича магнитудаси М=8.2 гача тенг бўлиб, у жанубда Помир ва Тян-шон тоғларининг чегарасида (Ҳисор – Қоқшол – Қоратоғ – Газли) ер ёриғида жойлашган. Шимолда эса Ҳиндистон-Евроосиё плиталари туташган жойда, Шимолий Тян-шон ер ёриғида жойлашган. Бу ерларда ҳам магнитудаси
М=8.2 гача бўлган кучли зилзилалар содир бўлиши мумкин (масалан
1889 йилги Челак, 1902 йилги Қашқар, 1911 йилги Верний зилзилалари). Сейсмиклик Ғарбдан-Шарққа аста-секин кучайиб боради. 12 балли
Халқаро МШК-64 (Медведев, Шпонхоер, Карник) шкаласи бўйича Қорақалпоғистонда 5-6 балли, Шарқий Ўзбекистонда (Фарғона водийси-Газли-Қоратоғ сейсмоген зонаси) 9 ва ундан ортиқ балли зилзила содир бўлиши мумкин [7].
Зилзила турткилари сериялар ҳолида бўлиб ўтади ва учга бўлинади: форшок (инглиз тилида Fore – олди, олдиндаги ва Shock – туртки), асосий туртки ва афтершок (инглиз тилида After – кейинги ва Shock). Турткилар сони ва уларнинг ўртасидаги оралиқ вақтлар ҳар хил бўлиши мумкин. Асосий туртки энг юқори кучга эга бўлади. Асосий турткининг давомийлиги – бир неча секунд, лекин одамлар томонидан субъектив даражада узоқ бўлгандай сезилади.
Зилзилани ўрганиб чиққан психиатр ва психологларнинг маълумотига кўра, афтершок асосий тебранишдан ҳам кучли руҳий таъсир кўрсатади. Афтершоклар таъсирида одамларда ваҳима, муқаррар фалокатдан
қўрқиш туйғуси пайдо бўлади ва натижада хавфсиз жой қидириш ўрнига
ҳеч нарса қилмайдилар.
Зилзила интенсивлиги масаласи илгаридан мутахассисларни қизиқтириб келган. Зилзилани турларга ажратишга доир қизиқарли материаллар XVIII асрдан бошланиб, бизгача етиб келган. 1983 йилда
10 балли (Росси-Ферел), 1900 йилда 7 балли (Омори) шкалалари тузилган. Такомиллаштирилган ушбу шкала ҳозир ҳам Японияда қўлланмоқда.
Дунёда энг кўп тарқалган шкала 12 балли шкаладир (Меркалли-Конкани-Зиверг).Ушбу баҳолаш усулида зилзилани изоҳли ва миқдорий параметрлар орқали характерлайдилар. Мазкур 12 балли шкала Халқаро сейсмологлар ассосиацияси томонидан 1957 йилда маъқулланган.
1931 йилдан бери АҚШда Меркаллининг модификациялашган (ММ) шкаласидан фойдаланадилар. МДҲга кирган мамлакатларда Москва Ер физикаси институти (ЕФИ) томонидан тавсия этилган 12 балли шкаладан фойдаланилади. Бу шкаланинг 6-9 балли қисми қурувчилар учун муҳим амалий аҳамиятга эга ҳисобланади. Ушбу шкалада зилзила кучини ҳарактерлаш учун инструментал аниқлаш ишлари ўтказилади ва изоҳли кўрсаткичлари келтирилади. Изоҳли кўрсаткичлар 3 бўлимдан ташкил топган: бино ва иншоотлар; грунтдаги қолдиқ ҳолатлар ҳамда грунт ва сирт сувларининг тартиблари; бошқа белгилар. Ушбу изоҳли кўрсаткичлар бўлимлари ўртасида мос тушмаслик ҳолатлари учраб қолса, унда биринчи белги ҳисобланган бино ва иншоотлар асосий белги сифатида қабул қилинади, чунки бу шкаланинг асосини шу бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражаси ташкил этади.
- Зилзиладан муҳофазаланишда руҳий тайёргарлик
ЮНЕСКО маълумотига кўра зилзила - юзага келадиган иқтисодий зарар ва инсонлар ҳалокати бўйича табиий офатлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Агар сиз шу вақтга қадар ер силкинишини бошингиздан ўтказмаган бўлсангиз, бир тасаввур қилишга уриниб кўринг-а. Нима ўзи у – зилзила? Дейлик, у рўй берган дамда, сиз ўз хонангизда стол ортида ўтирибсиз. Зилзила тўсатдан кутилмаганда юз беради. Биринчи тебраниш сизни чўчиб тушишга ва “Нима бу?” деган саволни беришга мажбур этади. Сиз нималар бўлаётганини тушуниб олгунингизча, хаёлингизга турли хил фикрлар келади: “Юк машинаси ўтиб кетдими? Бирор нарса тушиб кетдими?” Тебранишлар давом этаётган бўлса, бу бирор бир зарба эмас, балки ҳақиқий зилзила эканлиги сизнинг онгингизга етиб боради. Ва дарҳол бошқа, этни сескантирувчи саволлар туғилади: “Бу узоқ давом этармикан?
У нимага тўхтамаяпти? Уй қулаб тушмасмикан? Нима қилсам экан?”
Бу ўйлар хаёлингиздан саноқли сониялар ичида ўтади. Агар тебранишлар тез орада тўхтаса, елкангиздан тоғ ағдарилгандек, енгилликни хис этасиз. Борди-ю, улар давом этаётган бўлса-чи? У ҳолда юрагингиз дук-дук ургунча, ҳатто бу ҳаракатлар сиз учун хавфли бўлса-да, нималардир қилишга шошасиз. Кимдир бақиради, кимдир кўча эшикка қараб югуради, кимдир қўрқувдан қотиб қолади… Агар сиз аввалдан бундай хавфга тайёр бўлсангиз-чи? Вақтни қўлдан бой бермай, дарҳол хавфсиз жойни эгаллайсиз, бинодаги хавфсиз жойлар, жумладан мустаҳкам стол остига яширинасиз
ва хотиржамликни қўлдан бой бермай атрофдагиларни ҳам шундай қилишга ундаш керак [20].
Ер силкинишлари бошланганидан бир неча сония ўтгач, вайроналик бошланади. Дераза ойналари синиб туша бошлайди, токчаларда турган турли анжомлар тушиб кетади, китоб жавонлари тебранади, шипдан сувоқ кўчиб тушади, девор, бурчаклар ва шипда ёриқлар пайдо бўлади. Шовқин қулоқни ларзага келтиради. Силкинишлар қанчалик узоқ вақт давом этса, вайроналик шунчалар оғир ва кўп бўлади.
Ниҳоят, ҳаммаси ортда қолгач, сиз ажабланганча ҳақиқатда зилзила жуда тез ўтиб кетганлигини англайсиз. Вақт ўтиб сўровлар ўтказилса, одамлар кучли силкинишлар давомийлигини 30-40 сония деб баҳолаган бўлсаларда, аслида улар 5-10 сония давом этган бўлади. Инсон танасининг сезгирлиги юқорилиги сабаб, биз тебранишлар кўламига ҳам ортиқча
баҳо бериб юборамиз. Бинонинг чайқалганлиги тўғрисидаги саволга одамлар, гарчи бу ҳолда тебраниш қулочи атиги 2-3 см бўлган бўлсада, “уни у ёқдан бу ёққа бир метрга олиб бориб келди”, деб жавоб беришади [20].
Инсон сезгиси нақадар алдамчи бўлиши мумкинлигига мана бу мисол орқали бохабар бўлиш мумкин. Истамбулда рўй берган кучли зилзила оқибатларини ўрганаётган бир муҳандис зилзила юз берган вақтда мезанада туриб одамларни намозга чорлаб, азон айтаётган бўлган муаззин билан суҳбатлашган. Муаззин мезана олдинга қараб шунчалар эгилдики, қўлим ерга тегай деб қолди, деб ишонтиришга уринган” [20].
Зилзиланинг турлари. Зилзила рўй бериши сабабига кўра қуйидаги турларга бўлинади [20]: 1) экзоген жараёнлар натижасида келиб чиқадиган – ўпирилиш зилзилалари; 2) вулқон ҳаракати натижасида келиб чиқадиган –
вулқон зилзилалари; 3) тоғ ҳосил бўлиши натижасида юзага келадиган –
тектоник зилзилалар.
Ўпирилиш зилзилалари. Оҳактош қатламлари ер ости суви таъсирида эриб катта-катта чуқур ғор ҳосил қилиши мумкин. Карст рельефи кенг тарқалган ўлкаларда ёпиқ карстларнинг баъзилари жуда катта бўлиб, уларнинг тепа қисми оғирлик кучи таъсирида бўшлиққа ўпирилиб тушади. Ўпирилган жойларда баъзан кўл ёки воронкасимон катта чуқурлик ҳосил бўлади. Бунга Помир тоғларидаги Сарез кўлини мисол қилиб келтириш мумкин. Ўпирилиш зарбаси натижасида ер ларзага келади.
Вулқон зилзилалари. Сўнмаган вулқонларнинг ҳаракати натижасида ҳам зилзила бўлиб туради. Бундай зилзила фақат вулқонли ўлкаларга хос ва унинг кучи 5-6 баллдан ошмайди. Ернинг чуқур қисмида ҳарорат катта бўлиши туфайли ҳосил бўлган магмалардан ажралиб чиқувчи газ ва буғни ер остидан даҳшатли куч билан отилиб чиқишидан кучли зилзила рўй беради. Аммо бу турдаги зилзилалар бизнинг мамлакатимизга хос эмас.
Тектоник зилзилалар. Ер пўсти қаттиқ қатлам бўлиб, плиталар
деб аталувчи бир неча бўлакларга бўлинган. Ер пўсти остидаги ҳаракатдаги кучлар плиталарни бир йилда бир неча сантиметрга силжитади. Плиталар ҳаракатидаги номувофиқлик тош ётқизиқларининг ёрилишига олиб келади. Бўлиниш плиталар ҳаракати натижасида ҳосил бўладиган кучланишнинг ошиб бориши натижасида юз беради. Ёриқнинг олдинги чеккасида жараён ривожланган сари тоғ жинсларидан энергия ажралиб чиқади. Энергиянинг бир қисми атрофга сейсмик тўлқинлар тарзида тарқалади. Ушбу
тўлқинлар тезлик билан ер юзасига етиб олади ва ер силкинишларини келтириб чиқаради.
Зилзиладан мухофазаланиш чора-тадбирлари орасида аввало ҳар бир фуқаронинг ўз шахсий хавфсизлиги таъминлаш масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биринчи навбатда фуқаролар зилзиланинг баллардаги таъсир кучини мустақил баҳолаш олишлари, амалда қўллаш билиши ва кучли зилзила вақтида тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини олдиндан шакллантирган бўлиши керак.
Қуйидаги жадвалда халқаро МШК шкаласида зилзила кучининг баллардаги тавсифи келтирилган (1.2.1.-жадвал) [20].
1.2.1.-жадвал
Балл |
Номланиши |
Тавсифи |
1 |
Сезилмайдиган |
Инсонлар сезмайди. Махсус асбоблар –сейсмографлар ёрдамида қайд этиш мумкин. |
2 |
Зўрға сезилувчи |
Бино ичида ҳаракатсиз ҳолатда бўлганлар, юқори қаватдагилар сезиши мумкин. |
3 |
Ернинг кучсиз тебраниши |
Бино ичидагиларнинг айримлари, очиқ жойдагилардан тинч ҳолатда турганларигина сезади. Осма ҳолатдаги анжомлар енгил тебранади. |
4 |
Сезиларли тебраниш |
Бино ичидагиларнинг аксарияти, очиқ жойдагиларнинг айримлари сезади. Дераза ойналари, идишлар енгил зириллайди. Осма анжомлар тебранади. Идишлардаги суюқликларда чайқалиш пайдо бўлади. Тўхтаб турган автомобилдагилар ҳам сезиши мумкин. |
5 |
Уйғониб кетиш |
Бино ичидагиларнинг барчаси сезади. Ҳайвонлар безовта бўлади. Идишдаги суюқлик кучли чайқалиб тўкилади. Осма соатлар тўхтаб қолади. Мустаҳкам асосга эга бўлган буюмлар йиқилади ёки сурилади. Маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади. |
6 |
Қўрқув босиш |
Кўпчиликни қўрқув босади, уйдагилар ташқарига қочиб чиқади. Ҳаракатдагилар мувозанатини йўқотади. Шиша буюмлар синиши, жавондаги китоблар тушиб кетиши мумкин. Оғир мебеллар сурилади. |
7 |
Биноларнинг шикастланиши |
Ҳатто автомобиль бошқараётганлар ҳам сезади. Тепалик ва тоғолди зоналарида кўчки, ўпирилиш юзага келади. Қудуқ сувлари сатҳида ўзгариб, ер ости сувлари сизиб чиқиш ҳоллари рўй беради. |
8 |
Биноларнинг кучли шикастланиши |
Саросималик бошланади. Ерда дарзлар пайдо бўлади. Қувурлар пайвандланган жойидан узилиб кетади. Ҳайкаллар ва ёдгорликлар жойидан силжийди. Янги сув ҳавзалари, булоқлар юзага келади. Ер ости сувининг ҳаракати кескин ўзгаради. |
9 |
Биноларнинг батамом шикастланиши |
Ваҳима босади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бетартиб ҳаракат қилади. Ер ости қувурлари узилиб кетади, темир йўллар қийшаяди. Тупроқда 10 см. гача дарзлар пайдо бўлади. Қоялар қулайди, кўчкилар юзага келади. |
10 |
Иншоотларнинг батамом бузилиши |
Сув омборлари, тўғонлар, кўприкларда бузилиш бўлади. Ер юзаси ёрилади, тўлқинсимон паст-баландликлар пайдо бўлади. Ер ости иншоотлари бузилади. Тош кўчиши юзага келади. Канал, кўл ва дарёларда сувлар кучли чайқалади. Янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. |
11 |
Талафот |
Пухта қурилган иншоотлар жиддий шикастланади. Ер юзасида кенг ёриқлар, узилиш, силжиш каби деформацияланиш кузатилади. Тоғолди ҳудудларда кучли кўчкилар юзага келади. |
12 |
Ер рельефининг ўзгариши |
Барча ер усти ва ер ости иншоотлари тўлиқ шикастланади. Ёриқлар пайдо бўлиб, рельеф буткул ўзгаради. Дарё ўзанлари ўзгаради, йирик тоғ кўчкилари юзага келади, янги кўллар пайдо бўлади. |
1.2.1. жадвал. Зилзиланинг “MSK-64” шкаласи бўйича тавсифи [20].
Бундан ташқари зилзила Рихтер шкаласи ёрдамида ҳам баҳоланади.
У сейсмик энергиянинг ўлчов бирлигига асосланган шкала бўлиб,
зилзила гипоцентрида сейсмик тўлқин сифатида нурланган энергияни ўлчайди. Ҳар икки шкалани солиштириб кўрсак, қуйидаги муносабатга эга
бўламиз (1.2.2.-жадвал) [20]:
1.2.2.-жадвал
Рихтер шкаласи бўйича магнитуда |
4,0-4,9 |
5,0-5,9 |
6,0-6,9 |
7,0-7,9 |
8,0-8,9 |
MSK-064 шкаласи бўйича кучланиш |
IV-V |
VI-VII |
VII-IX |
IX-X |
XI-XII |
1.2.2.-жадвал. Зилзиланинг иккала шкаладги баллар фарқи [20].
- Ер қаърида зилзила тайёрланиш жараёнини кузатиш тизимининг йўлга қўйилиши
Маълумки тектоник зилзилалар бирдан, бехосдан содир бўлмайди, улар узоқ вақт ер қаърида тайёрланиб, кейин юзага келадиган табиий жараён эканлиги олимлар томонидан илмий-тадқиқот ишларида исботланган.
Шу боисдан, республика ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган зилзилалар ва уларнинг даракчилари мониторинги сейсмик ва сейсмопрогностик станциялар тизими ёрдамида узлуксиз равишда кузатиб борилади. Зилзилалар мониторинги дастлаб республикамизда 1872-1900 йилларда Тошкентда Россиялик мутахассислар томонидан олиб борилган.
1911 йилнинг 13 июлидан бошлаб Тошкентда сейсмоскоп ёрдамида узлуксиз кузатув ишларини олиб бориш йўлга қўйилган. Бу ўша даврда
дунё миқёсида узлуксиз кузатувлар олиб борилаётган 4 та сейсмик станциялардан бири ҳисобланган. Бундай турдаги кузатишлар кейинчалик
1914 йилдан бошлаб Самарқандда ташкил қилинган.
Совет иттифоқи даврида 1925-1928 йилларда сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудлар ҳисобланган Фарғона, Андижон, Наманган шаҳарларида ҳам
сейсмик кузатув ишлари ташкил этилди. Кейинчалик Тошкент вилоятида
ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам сейсмик кузатув ишлари
олиб борила бошланди. 1950-1960 йилларга келиб, Ўзбекистонда сейсмик станциялар сони 15-20 та ни ташкил этди.
Кузатув ишларининг назорати 1960 йилгача Москванинг Ер физикаси институти олимлари томонидан олиб борилар эди. 1960-1963 йилларда сейсмик станциялар тизими Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти таркибида иш олиб борди. 1963-1966 йилларда эса сейсмик станциялар тизими ЎзФАнинг Геология ва геофизика институти таркибида фаолият кўрсатди. Мазкур институт 1963 йилгача Геология институти деб номланар эди. Сейсмик станциялар бу институт ихтиёрига ўтгандан кейин Геология институтининг номи “Геология ва геофизика” деб атала бошланди.
Шуни таъкидлаш лозимки, 1966 йил 26 апрелдаги Тошкент зилзиласидан кейин Ўзбекистонда Сейсмология институти ташкил этилгач, Тошкент марказий сейсмик станциялари ва республикадаги бошқа сейсмик станцияларнинг асосий қисми ЎзФА Сейсмология институти таркибига ўтказилди. Сейсмология институти ташкил этилгунича республикада фақат сейсмик кузатув ишлари олиб борилар эди. Институт ташкил этилгандан кейин сейсмик кузатувлардан ташқари комплекс деформометрик, геофизик, гидрогеосейсмологик усуллар ёрдамида комплекс зилзила даракчиларини кузатиш ишлари ҳам ташкил этилди. Шунингдек 1978 йилда Ўзбекистонда махсус сейсмокузатув ишларини ташкил қилиш ҳақида Ҳукумат қарори эълон қилинди.
Қувонарлиси шундаки, 1978 йилда эса собиқ иттифоқда комплекс сейсмопрогностик тизим яратиш ҳақида қарор қабул қилиниб, у маблағ билан таъминлана бошланди. Мазкур қарор асосида Институт қошида Комплекс тажриба-услубий экспедицияси ташкил қилиниб, республика бўйича комплекс сейсмопрогностик мониторинг ишлари олиб борилади.
Ушбу экспедициянинг тезкорлигини янада ошириш мақсадида,
2018 йилдан бошлаб, ФА Сейсмология институти таркибидан чиқарилди
ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибига ўтказилди ва унга Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази номи берилди. Марказнинг кузатув натижалари ҳар ҳафтада бир маротаба Сейсмология институти ходимлари билан биргаликда ҳар томонлама тадқиқ этилади
ва республикада бўлиб ўтган ва кутилаётган сейсмик вазият ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Фанлар академиясига ва бошқа давлат бошқарув органларига сейсмик вазият тўғрисидаги хулосадан иборат маълумот бериб турилади. Сейсмология институти Марказга илмий-амалий ёрдам беради. Шунингдек Институтнинг лабораториялари, қурилмалари
(9-расм), уникал объектлари ва Марказнинг узлуксиз кузатув натижалари асосида фундаментал, амалий ва бошқа илмий-тадқиқотлар олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси ва унга чегарадош ҳудудларда содир бўлган зилзилаларнинг параметрларини аниқлаш тизими самарадорлигини ошириш борасида, республика ҳудудида жами 50 та PMD, ЭЛУЭС, СМЕ- EDAS ва WEBTRONCS русумли замонавий сейсмик станциялар фаолият олиб бормоқда, улар СМЕ-3311 (9-расм), СМЕ-4311, ВН150 сейсмометрлари ва GSM-19T магнитометрлари билан таъминланган, бу эса ўз вақтида сифатли мониторинг маълумотларига эга бўлиш имконини яратади.
9-расм. Ер силкинишини қайд қилувчи Сейсмограф [6].
10-расм. СМЕ-3311 русумли сейсмометр [6].
- Зилзиланинг иккиламчи оқибатларини ўрганиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти 1970 йилдан бошлаб дала шароитида макросейсмик усуллар билан кучли зилзилалар таъсирида турли бино ва иншоатларга бўлган зилзила таъсирини ўрганиб келмоқда. Бунда маҳаллий хом-ашёдан қурилган хусусий уй-жойларнинг бузилишини, зилзила таъсирида ер юзида ҳосил бўлган деформацияларни, жойларнинг инженер-геологик, гидрогеологик шароитлари мукаммал ўрганилади. Зилзилаларнинг иморатларга, иншоотларга таъсирини ўрганиш, зилзила кучи билан иморатларнинг замин шароити орасида боғлиқлик бор эканлигини кўрсатди. Бу боғлиқлик шундан иборатки, иморатларнинг замини қанчалик мустаҳкам бўлса, зилзиланинг иморатларга таъсири шунчалик кам ва, аксинча иморатлар замини қанчалик бўш бўлса, зилзила кучи шунчалик юқори бўлади. Бундан ташқари, зилзилаларнинг иморатларга таъсири (ерости) сизот сувларнинг сатҳига ҳам боғлиқ. Ер ости сувларининг ер юзига яқин бўлиши - иморатларнинг зилзила таъсирида бузилиш даражасини юқори бўлишига олиб келади. Буни
1976–1984 йй. Газли зилзилалари мисолида кўришимиз мумкин (11-расм).
11-расм. Газли шаҳрининг А-А қирқим бўйича Инженер – геологик тузилиши ва сейсмик жадалликни ўзгариши. а – 8 апрел, б – 17 май 1976 й., в – 20 март 1984 й. зилзилаларнинг интенсивлигини грунт шароити бўйича ўзгариши: 1 – гил, 2 –қум аралаш гил, 3 – қум, 4 – қумтош (песчаник), 5 –8 апрел ва 17 май , 6 – грунт суви сатхининг чуқурлиги [6].
Юқоридаги расмдан зилзила жадаллиги (кучи) грунт шароитига қараб ўзгариши кўриниб турибди. Нисбатан зич, мустаҳкам, катта қалинликка эга ва қуруқ (грунт суви катта чуқурликда бўлган) гилда жойлашган бинолар, бошқа хил грунтда турган биноларга нисбатан кам шикастланган. Газли шаҳри худудида 1976 й. ва 1984 й. содир бўлган кучли Газли зилзилалари оқибатларини мукаммал ўрганиб сейсмик микрорайонлаштириш (СМР) картаси тузилган (12-расм).
12-расм. Газли шаҳри худудининг сейсмик микрорайонлаштириш картаси (А.Джураев, 1984 й.) Сейсмик жадаллик зоналари: 1 -8; 2- 9; 3- 9 дан юқори баллик. 4 – зоналар чегараси. 5 – шаҳар чегараси [6].
Содир бўлган кучли зилзилаларнинг яшаб турган биноларга бўлган таъсирини мукаммал ўрганиб, йиғилган материалларни таҳлил қилиб, уларнинг сейсмик бардошлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун Тошкент 1966 й., 1976 – 1984 йй. Газли, 1985 й. Қайроққум, 1989 й. Хисор, 1980 й. Назарбек, 1977 й. Товоқсой, 2011 й. Кон, 2013 й. Маржонбулоқ ва бошқа кучли зилзилаларни ўрганиш жараёнида йиғилган материалларни таҳлил қилиб, зилзила интенсивлигини (I) шикастланиш даражасига (d) боғлиқлик графиги тузилган (13-расм).
13-расм. Хусусий уйларнинг ўртача шикастланиш даражаси (d) билан зилзила интенсивлиги (I) орасидаги боғлиқлик графиги. 1 – гувала деворлик уйлар; 2 – хом ғиштлик; 3 – пахсалик; 4 – синчлик; 5 – қўшсинчлик; 6 – пишган ғиштлик; 7 – ёғочлик (щитовой) уйлар [6].
Йиғилган материалларни таҳлил қилиш натижасида “Ўзбекистоннинг сейсмик фаол ҳудудларида хусусий уй турларини қуриш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилди. Ушбу графикдан хусусий уй турларини зилзила таъсирида ўртача шикастланиш даражасини ҳисоблаб, зилзила интенсивлигини
МSК – 64 шкаласи бўйича баҳолаш мумкин. Ушбу натижалар асосида
уй ва бинолари паспортизация қилинган шаҳар ва аҳоли пунктларида кучли зилзила таъсирида кутилаётган сейсмик рискни олдиндан баҳолашни амалга ошириш имконини беради.
Ҳар бир содир бўлган ва кучи 6 баллдан юқори бўлган зилзила иморатлар, иншоатлар учун табиий синовдир. Ушбу масалаларни 1988 йил Арманистонда содир бўлган Спитак зилзиласининг Ленинакан шаҳри худудида иморатларга бўлган сейсмик таъсири мисолида кўриб чиқиш мумкин (14-расм).
14-расм. Спитак зилзиласи оқибатлари [6].
Вайрон бўлган шаҳар ҳудудида ўтказилган кузатувлар юқори ва паст қаватли иморатларнинг шикастланиш даражалари орасида кескин фарқ мавжудлигини кўрсатди. Қуйида жадвалда зилзила интенсивлигини (I) ҳар-хил қаватли биноларнинг шикастланиш даражаси (d) ёрдамида баҳолаш келтирилган (1.4.1.-жадвал) [6].
1.4.1.-жадвал
1.4.1.-жадвал. Биноларнинг шикастланиш даражаси [6].
Юқоридаги жадвалдан ҳам кўриниб турибдики, қаватларнинг биринчисидан тўққизинчисига борган сари зилзила интенсивлиги кўтарилиб бораяпти. Бу нарса бинолар заминидаги грунтнинг тебраниш даври билан тўққиз қаватли биноларнинг тебраниш даврлари тенглиги (ёки бири бирига) яқинлигидан далолатдир. Тадқиқот натижаларидан келиб чиқадиган натижа шуки - Ленинакан шаҳрида зилзила натижасида «грунт – бино» тизимида тебраниш даври 1 секундга яқин бўлган кучли сейсмик тебранишлар асосан тўққиз қаватли биноларни вайрон қилган. Яқингача, шаҳар ҳудудларининг СМР карталарида лойиҳа ва қурилиш ишларида фойдаланиш учун сейсмик зоналар фақат сейсмик интенсивлик (балларда) кўрсатилар эди. Энди эса, сейсмик зоналар балларда ва грунтнинг тебраниш даврларида берилади. «Грунт – бино» тизимида резонанс ҳодисаси содир бўлиши олди олинади.
- Зилзила зарарларини камайтириш йўллари
Россиялик тадқиқотчи М.А.Клячконинг 1850 йилдан 1990 йилгача
ва бошқа тадқиқотчиларнинг 2010 йилгача бўлган маълумотларига асосан ер шари бўйича зилзиладан ҳалок бўлган инсонларнинг сони тахминан
2,5 млн. кишини ташкил қилади [6]. Бу кўрсаткич бўйича ҳар йили ўрта ҳисобда ер шарида тахминан 15 500 киши қурбон бўлар экан. Албатта,
бу кўрсаткич ўта тахминий. Чунки айрим йилларда зилзиладан ҳалок бўлганлар умуман бўлмаслиги, айрим йилларда эса ҳалок бўлганлар сони
бир неча юз минг кишини ташкил қилиши мумкин. Шунинг учун сейсмик фаол ҳудудларда яшовчи одамлар ҳар доим зилзила хавфини эсдан чиқармасликлари керак. Шундай экан зилзила хавфини камайтириш йўллари нималардан иборат эканликларини билишлари керак. Энг биринчи ва асосий чора сейсмик фаол ҳудудларда барча қурилиш ишлари кутилаётган зилзиланинг кучини ҳисобга олган ҳолда қурилиши шарт. Қаерда қандай куч билан зилзила содир бўлиши мумкинлиги республиканинг умумий сейсмик районлаштириш харитасидан олинади.
Республикамизда барча қурилиш ишлари меъёрий хужжат-Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) асосида олиб борилади. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Сейсмология институти томонидан тузилган умумий сейсмик районлаштириш харитаси ҚМҚнинг асоси бўлиб хизмат қилади. ҚМҚда барча шаҳарлар ва йирик аҳоли яшайдиган жойларнинг сейсмиклиги 3-жадвалда келтирилган (3-илова).
Республикамизда ҚМҚга таянган ҳолда қурилган уйларга содир бўладиган зилзилалар жиддий хавф туғдирмайди. Чунки умумий сейсмик районлаштириш харитасида республиканинг қайси жойида қандай куч билан зилзила содир бўлиши аниқ кўрсатилган. Бунга бино ва иншоотларнинг бўлиб ўтган зилзилалардан кейинги ҳолатига қараб хулосалар қилиш мумкин. Масалан, бўлиб ўтган Тошкент, Назарбек, Газли, Поп, Чимён, Фарғона ва бошқа қатор кучли зилзилалардан кейин ҚМҚга таянган ҳолда қурилган уйлар деярли зарар кўрмади. Аксинча хом ғишт, гувала, шлакоблок ва шунга ўхшаш материаллардан қурилган уйлар жуда кўп ҳолларда зарар кўрди. Шунинг учун аҳоли орасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш керак. Бу нарса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил
30 июлдаги ПҚ-4794-сонли қарорида аниқ ва етарли тарзда кўрсатилган. Демак, кучли зилзилаларнинг зарарли оқибатларидан қутилишнинг энг асосий шартларидан бири барча қурилиш ишларини республиканинг қайси районларида қандай куч билан зилзила содир бўлишини кўрсатувчи умумий сейсмик районлаштириш харитасига таянган ҳолда олиб боришдир.
Сейсмик районлаштириш қўлланилаётган усулларга, масштабга қараб учга - умумий сейсмик районлаштириш, мукаммал сейсмик районлаштириш ва сейсмик микрорайонлаштиришга бўлинади.
Умумий сейсмик районлаштириш. Сейсмик фаол ҳудудларда қурилиш ишлари мутасадди давлат идоралари томонидан тасдиқланган расмий меъёрий ҳужжат - «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари» асосида амалга оширилади. Ушбу меъёрий ҳужжатнинг таркибий қисми «Умумий сейсмик районлаштириш харитаси» ҳисобланади. Харита, одатда 1:10 млн., 1:5 млн. каби майда масштабларда тузилади. Яқин йилларгача республикада қурилиш ишларини олиб боришда ҳамма амал қилиши лозим бўлган меъёрий ҳужжат - 1978 йилда тузилган умумий сейсмик районлаштириш харитаси (УСР-78) ҳисобланарди. Харита 1978-80 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сейсмология институти бошчилигида Геология ва геофизика институти, Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) олимлари иштирокида тузилган. Кейинги йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган ўнга яқин кучли зилзилалар бу хариталарнинг анча пухталигини кўрсатди. Шунга қарамай, илм-фаннинг жадал суръатлар билан ривожланиши сейсмик районлаштириш хариталарини янада мукаммаллаштириш имконини яратди. Шунинг учун 2001-2005 йилларда Сейсмология институти томонидан республиканинг 1:1 млн. масштабли умумий сеймик районлаштириш харитаси тузилди. Лекин у турли сабабларга кўра амалиётга тадбиқ этилмади. Ниҳоят, Сейсмология институтининг
бир гуруҳ олимлари томонидан республиканинг янги умумий сейсмик районлаштириш харитаси тузилди ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2011 йил 19 декабрдаги 91-сонли буйруғи билан тасдиқланди.
Мукаммал сейсмик районлаштириш. Мукаммал сейсмик районлаштириш хариталари 1:500 000, 1:200 000 каби ўртача масштабларда, нисбатан кичикроқ майдонлар, масалан, Тошкент, Фарғона водийси ёки Марказий Қизилқум учун тузилади. Бўлиб ўтган зилзилаларнинг эпицентри, чуқурлиги, кучи ҳақидаги, геологик, тектоник тузилиши, геофизик майдонлар, ернинг ҳозирги ва янги замон ҳаракатлари ва шунга ўхшаш барча маълумотлар юқорида кўрсатилган масштабдаги аниқликда бўлиши керак. Бундан ташқари, мукаммал харита тузишда сейсмоприёмниклар ёрдамида сезиларли ҳамда кучли зилзилаларнинг тебраниш параметрлари аниқ
ёзиб олинади ва харита тузишда фойдаланилади. Харитада қаерда, қандай куч билан зилзилалар рўй бериши кўрсатилади.
Сейсмик микрорайонлаштириш. Умумий ва мукаммал сейсмик районлаштириш хариталари ҳали сўнгги хариталар эмас. Қурилиш ташкилотларига уларнинг ўзи етарли эмас. Улар зилзиланинг ўртача тарқалиш кучини кўрсатади, холос. Айрим олинган ҳар бир кичик жой учун ернинг хоссаларини пухта ўрганиш керак. Хуллас, жойларнинг сейсмик фаоллигини аниқ ҳисобга олиш учун умумий ва мукаммал сейсмик районлаштиришдан ташқари ҳар бир шаҳар ва йирик аҳоли масканлари учун сейсмик микрорайонлаштириш хариталари ҳам тузиш шарт. Бу хариталар ҳар бир жойда зилзила кучи ўртачадан қанча баллга фарқ қилишини кўрсатади. Бу нарса жойларнинг геологик, тектоник тузилишига, у ердаги тоғ жинсларининг физик хоссалари ва таркибига, ер ости сувларининг ер сатҳидан қанчалик чуқурликда жойлашганлигига ва бошқаларга боғлиқ. Масалан, гранит, оҳактош, мармар, габбро каби қаттиқ тоғ жинсларида зилзила кучи бир баллга қирқилади. Аксинча, соз тупроқ, қум тупроқ каби бўшроқ жинсларда зилзила кучи бир баллгача ортади. Ер ости суви
ер сатҳига қанча яқин бўлса, у тоғ жинсларининг намлиги ортиши ҳисобига мустаҳкамлигини сусайтиради ва шунинг учун зилзила кучини бир баллга орттиради. Демак, зилзила кучи тоғ жинсларининг таркиби ва ер ости сувларининг яқинлиги туфайли икки баллгача ортиши мумкин. Айтмоқчимизки, V-VI балли зилзила VII-VIII балли зилзила таъсир кучи зарарини келтириши мумкин.
Демак, шаҳарлар, аҳоли зич яшайдиган йирик қишлоқлар, йирик қурилиш объектлари, дамбалар (сув омборлари), электр станциялари, катта заводлар ва ҳ.к. учун албатта микрорайонлаштириш харитаси тузилиши керак. Ўзбекистонда ҳозирча бор-йўғи 30 га яқин шаҳар ва аҳоли пунктлари учун шундай хариталар тузилди. Уларнинг йиллик самараси ўнлаб миллиард сўмдан ортади. Олдинда яна юзлаб шаҳар ва аҳоли зич яшайдиган майдонларнинг хариталарини тузиш муаммоси турибди. Масаланинг муҳимлиги яна шундаки, кўпинча жойларнинг сейсмик ҳолати инсон фаолияти таъсирида ёмонлашмоқда. Бунга сабаб ер ости сувларининг табиий йўллари кўпинча беркитиб қўйилиши натижасида уларнинг сатҳи кўтарилади. Ёки илгари суғорилмайдиган ерлар ўзлаштирилгандан кейин қуруқ тупроқлар хўлланади, баъзан бўкади (яъни сувга тўйинади) ва сейсмик ҳолати қўпол равишда бузилади. Республика бўйича аҳволни кўриб чиқилса, Орол денгизига ета олмаган сувларнинг ҳаммаси жуда кўп шаҳарларда, туманларда, суғориладиган ерларда ва уларнинг қуйи қисмларида йиғилиб ётибди ва сейсмик ҳолатнинг кўпол бузилишига олиб келмоқда.
Сейсмик микрорайонлаштириш хариталари янада йирикроқ масштабларда (1:5000, 1:10000, 1:25000, 1:50000) айрим шаҳар, туман, сув омборлари, йирик қурилиш объектлари, атом реакторлари жойлашган майдонлар ва бошқа жойлар учун тузилади. Бу харитада жойнинг геологик тузилиши, ундаги тоғ жинсларининг таркиби, ер ости сувларининг чуқурлиги каби параметрларнинг зилзила кучига таъсири кўрсатилади.
Юз бериши мумкин бўлган кучли зилзиланинг вақтини аниқлаш,
яъни прогноз қилиш муаммоси ҳозирги кунгача тўлиқ ўз ечимини топмаган. Бу муаммо ечилишининг асосий йўли кучсиз, дастлабки турткиларни (форшокларни) ер устининг деформациясини ва геофизик майдонлар параметрлари ўзгаришини рўйхатга олишдир.
Тадқиқотчилар кучли зилзилаларни олдиндан айтиш (прогнозлаш) муаммолари билан 18-асрнинг ўрталаридан бошлаб кенг шуғулланиб келишмоқда. Ҳозирга келиб, зилзилаларнинг юзлаб даракчилари борлиги аниқланган. Уларнинг энг ишончлилари ер сатҳининг ҳаракатлари, ер ости сувлари сатҳининг ҳамда ер ости маъдан сувлари таркибининг ўзгаришлари, ернинг электр, магнит, гравитацион ҳамда электромагнит майдонларининг аномал ўзгаришлари, сейсмик фаолликнинг ҳамда сейсмик тўлқинлар тезлигининг зилзиладан аввал бўладиган аномал ўзгаришлари ва бошқалар ҳисобланади.
Ҳозирги вактда Ўзбекистонда Тошкент, Фарғона, Қизилқум каби махсус геодинамик полигонлар фаолият олиб бормокда. Полигонларда 10 га яқин усул ёрдамида комплекс зилзила даракчиларини ўрганувчи кузатув ишлари ташкил қилинган. Натижада илгари фанга номаълум бўлган зилзила даракчилари кашф қилинди. Улар ер ости маъдан сувлари таркибидаги турли инерт газлар, тузлар ва бошқа микроэлементларнинг зилзиладан олдин
ер қобиғидан ажралиб чиқувчи кучли электромагнит импульслар, ернинг ионосфера қатламидаги ўзгаришлар ва бошқалардан иборат. Қатор кучли зилзилалар билан боғлиқ бўлган комплекс даракчилар ажратилди. Даракчиларнинг вақт давомида ва масофа бўйича зилзилаларнинг кучига қараб тарқалиш қонуниятлари топилди. Ўзбекистонлик сейсмолог олим К.Н.Абдуллабеков томонидан зилзиланинг тайёргарлик жараёни геофизик модели яратилди [8] (15-расм).
15-расм. Зилзиланинг тайёргарлик жараёни геофизик модели[8].
Зилзилани олдиндан айтиш, яъни прогнозлаш усуллари бўйича ўнлаб ихтироларга авторлик гувоҳномалари ва патентлар олинди. Қатор кучли зилзилаларни (1976 йил 17 майдаги иккинчи Газли, 1978 йил 2 ноябрдаги Олой, 1982 йил 6 майдаги Чимён, 1984 йил 18 февралдаги Поп ва бошқалар) олдиндан айтишга, прогнозлашга эришилди. Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки олдиндан айтишга эришилмаган қатор зилзилалар ҳам мавжуд. Улар 1976 йил 8 апрелдаги биринчи Газли, 1980 йил 10 декабрдаги Назарбек,
1977 йил 6 декабрдаги Товоқсой ва бошқалар.
Нафақат дунё олимлари, балки республикамиз олимлари томонидан ҳам кучли зилзилаларни олдиндан айтиб бериш (прогнозлаш) муаммосини узил-кесил ҳал қилиш устида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боришмоқда. Бу соҳада олиб борилаётган ишлар ҳозирча илмий характерга эга бўлиб, зилзилаларни олдиндан прогнозлаш хизмати яратилмаган.
Бу соҳада фақат Ўзбекистонда эмас балки дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатларида ҳам зилзилаларни олдиндан айтувчи марказлар яратилмаган. Фикримизча, геофизика соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар, қолаверса илм-фаннинг жадал ривожланиши ҳисобига яқин ўн йилликларда об-ҳавони прогноз қилувчи гидрометеорологик марказларга ўхшаш зилзилаларни прогноз қилувчи марказлар сейсмик фаол минтақаларида жойлашган мамлакатларда ташкил этилса керак. Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, зилзилани прогноз қилиш муаммоси об-ҳавони прогноз қилишга қараганда мураккаброқдир. Чунки об-ҳаводаги жараёнлар ернинг устида, инсон бевосита кузатиши мумкин бўлган жойда содир бўлса, зилзилалар ернинг чуқур қатламларида узоқ вақт давомида содир бўладиган табиий ҳодисадир. Шунга қарамай зилзила даракчиларини ҳам ўта сезгир, замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида қайд этиш имконияти мавжуд.
1.7. Сейсмик хавф-хатарни (рискни) баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги
ПҚ-4794-сон қарорига мувофиқ сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида фойдаланиш учун бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортлари шакллантирилмоқда.
Кейинги йилларда Сейсмологияда янги йўналиш – сейсмик хавф-хатарни баҳолаш йўналиши тез ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда бу соҳада Т.Р.Рашидов, Н.Ғ.Мавлонова, В.А.Исмоилов, С.А.Тягунов, Б.С.Нуртаев ва бошқалар кенг илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Бу йўналишнинг асосий вазифаси мабодо республиканинг бирон ҳудудида кучли зилзила бўлиб ўтса, ундан кўриши мумкин бўлган зарарни тезликда аниқлашдан иборат. Бу усулнинг афзаллиги зилзила рўй берган жойга етиб бормасдан туриб, тезликда ундан кўрилган зарарни ҳисоблаб чиқиш
ва тезкор чоралар кўришдан иборат. Маълумки илгарилари кучли зилзила рўй бергандан кейин тезликда эпицентрал гуруҳлар ташкил қилинар
ва бўлиб ўтган зилзила ва унинг иккиламчи оқибатлари ҳар томонлама тадқиқ қилинар, шундан кейин рўй берган ҳодисани ҳисобга олган ҳолда турли гуруҳлар томонидан кенг кўламли ишлар бошланар эди. Ҳозирги
янги йўналишнинг афзаллиги вақтдан анча ютилади. Зилзила эпицентрига етиб бормасдан туриб, бўлиб ўтган зилзила ҳақида тахминий маълумотга эга бўлинади. Бундай пайтда кучли зилзиладан кейин тезликда қутқарув ишларини бошлаш учун ҳар бир секунд қимматлидир. Албатта, аввалгидек ҳамма ишлар: изосейстлар харитаси тузиш, бўлиб ўтган зилзиланинг аниқ эпицентрини аниқлаш, зилзиланинг аниқ параметрларини топиш ва ҳ.к. Лекин қутқарув ишларини ташкил қилишда сейсмик хавф-хатарни тезликда аниқлаш, кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради. Сейсмик хавф-хатарни аниқлашда жабрланган одамлардан ташқари қайси типдаги иморатлар қандай зарар кўриши, коммуникация тизимидаги йўқотишлар, ва ҳ.к.лар тезликда ҳисоблаб чиқилади.
II-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ЗИЛЗИЛАДАН ОЛДИН, ЗИЛЗИЛА ВАКТИДА ВА ЗИЛЗИЛАДАН КЕЙИН ТЎҒРИ ҲАРАКАТЛАНИШГА ТАЙЁРЛАШ
Сейсмик фаол ҳудудларда яшовчи ҳар бир фуқаро ҳар доим зилзила хавфи мавжудлигини эсдан чиқармаслиги керак. Бундай ҳудудларда минг йиллардан бери вақти-вақти билан зилзилалар бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бу хавф-хатар сақланиб қолади. Зилзила вақтида ва ундан кейин фуқаролар нима қилишлари, қандай ҳаракат қилишлари тўғрисида жуда кўп эслатмалар, буклетлар яратилган [6]. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарори чиққандан сўнг, бу масалага жуда катта аҳамият бериб келинмоқда. Сейсмик фаол ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНК 2.01.20-16),
Фуқаро муҳофазаси объектлари қурилиш меъёрий қоидаларига (ҚМҚ 2.01.17-95) ҳамда турар жой ва жамоат бинолари муҳандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмалари қурилиш меъёрий қоидаларига (ҚМҚ 2.02.29-98) риоя қилинади. Аҳоли орасида ОАВда хусусан, радио, телевидениеда чиқишлар, газета, журналларда жуда кўплаб мақолалар чоп этиб келинмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида ва ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларида аҳолининг барча қатламини зилзилада
тўғри ҳаракатланишга ўргатиш тадбирлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Шунга қарамай, кучли зилзилалар бўлиб ўтгандан кейин фуқаролар
бу тўғрида тезда унутишади ва бепарволикка берилишади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биз сейсмик фаол минтафада яшар эканмиз,
кучли зилзила содир бўлиш хавфини ҳеч қачон унутмаслигимиз ва доимо тайёр бўлишимиз керак.
2.1. Фуқароларни зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга оширишга тайёрлаш
Маълумки, амалдаги норматив базага мувофиқ [4], Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча фуқаролар қуйидаги тоифаларга бўлинган ҳолда
кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарликдан ўтказилади:
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган фуқаролар, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи
ва хизматчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари; - мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари;
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган фуқаролар, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар.
- Таълим муассасаларида зилзила вақтида тегишли ҳаракат
ва тадбирларни амалга ошириш
Маълумки, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари — доимий равишда мактабгача таълимнинг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнида муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари — ўқув йили давомида, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари
ва мусобақаларида, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари
ва ҳудудий марказларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари — ўқув йили давомида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш жараёнида дарсларда, спорт ўйинлари ва мусобақаларида, шунингдек, ҳудудий марказларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларидаги машғулотларда тайёргарликдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 9 сенябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга
ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сонли, 2020 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида”ги 515-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, республика таълим муассасаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлган тўғри ҳаракат қилишга ўқитишни
ташкил этиш ва таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан биридир.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунида «Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари
ҳамда олий ўқув юртларида, ишлаб чиқариш ва турар жойларда аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш умумий ва мажбурийдир» деб қайд этилган.
Хориж мамлакатлари тажрибасини ўрганар эканмиз, кучли зилзилада
тўғри ҳаракат қилиш бўйича Исроил таълим муассасаларида «Хавфларда ҳаракатлар» факультатив курслари, Польшада 30 соатлик тренинглар мактабда «Хавфсизлик таълими» курси доирасида амалга оширилади, Японияда барча таълим муассасаларида фуқаролар зилзила вақтида ўзини қутқариш, ўзаро бир-бирини қутқариш, ўзгани қутқариш йўналишлари бўйича жисмоний ва психологик жиҳатдан тайёрланади. Шунингдек,
ҳар куни соат 06:00-09:00 оралиғида телевидения орқали зилзила, ёнғин, цунами, йўл транспорт ходисаси хавфини, табиатга нисбатан муносабатни эслатувчи ва уларда қандай ҳаракат қилиш лозимлигини ўргатиш мазмунидаги мультфилм, бадиий фильм, ўйинлар, машғулотлар намойиш этиб борилади. Таълим бошқармаси томонидан ҳар хил ёшдаги мактаб ўқувчилари, ўрта таълим берувчи коллеж, лицей ва гимназиялар учун мўлжалланган Living for Tumorrow (Эртага яшаш) номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган. Мазкур ўқув қўлланмада префектура ҳудудига хос бўлган табиий офатлар ва улар содир бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ёритиб берилган. Стационар ва мобиль турдаги зилзилани симуляция қилиш хоналаридан аҳолини тайёрлашда кенг фойдаланилади. Ҳар йили мактаб ўқувчилари, талабалар, катта ёшдагилар зилзила вақтида ҳаракатланишга психологик тайёргарликдан ўтишлари ва табиий офат вақтида зарур чораларни кўриш тўғрисида билиб олишлари мумкин. Бундан ташқари,
ҳар бир мактаб ўқувчиларининг зилзила ёки ёнғин пайтида уларнинг сумкасида ҳимоя дубулғалари олиб юрилади.
АҚШ, Россия ва Жанубий Корея мамлакатларида аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашда замонавий услубий база, кўргазмали қуроллар ва имитация воситаларидан фойдаланиб, ҳар бир машғулот шартли машғулот хоналарида (тренажёрларда) олиб борилади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 7104 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади, улардан 5604 таси (79 фоиз) — давлат, 63 таси — идоравий ва 1437 таси (21 фоиз) — нодавлат муассасалардир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорига мувофиқ, Давлат талаблари қайта ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан, мактабгача таълим муассасасида боланинг соғлиғини сақлаш ва ҳаётини муҳофаза қилишга доир мавзуларни янги дастурларга киритиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган. Амалдаги “Илк қадам” ўқув дастурида ҳам зилзилага оид мавзулар киритилмаган.
Республикада 10 000 га яқин умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 6119440 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” дастурида “Зилзила” мавзуси фақат 5-синфда география фанига интеграция қилинган ҳолда берилган бўлиб, бошқа синфларда ушбу мавзуга оид материаллар берилмаган.
Республикамизда 1117 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари фаолият юритмоқда. Улардан академик лицейлар сони 92 тани ва касб-ҳунар коллежлар сони 1025 тани ташкил этди. 92 та академик лицейларда 43,2 минг нафар ўқувчи ва 1025 та касб-ҳунар коллежларида 239,2 минг нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Барча коллежларда 40 соатлик «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани киритилган бўлиб, фан таркибида зилзилада ҳаракатланишга оид мавзу киритилмаган.
Республика олий таълим муассасаларида талабалар сони бакалавриат таълим йўналиши бўйича 410 минг, магистратура мутахассислиги бўйича эса 13 минг нафарни ташкил қилиб, сўнгги 3 йилда 1,7 бараварга ошди. Шунинг билан биргаликда, 2030 йилгача олий таълим соҳасида аҳолини олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш белгиланган. Олий таълим муассасаларида «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани таркибида табиий офатларда ҳаракат қилишга оид мавзулар ўрин олмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, таълим муассасаларида зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга оширишни йўлга қўйиш, самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:
Мактабгача таълим муасасаларида амалдаги “Илк қадам” ўқув дастурини такомиллаштириш, жумладан “Зилзила” мавзуси киритилиши;
Умумтаълим мактабларида “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” таълим соҳаси бўйича мавзуларни киритиш, хусусан “Зилзилада ҳаракатланиш қоидалари” мавзусининг киритилишини таъминлаш;
Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани таркибида “Зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг ҳаракатланиш” мавзуси киритилишини таъминлаш;
Япония, Корея, Исроил, Польша, Россия, Беларуссия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ва республика таълим муассасаларида ўқув жараёнига тадбиқ этиш;
Таълим муассасаларида фуқароларни зилзилада тўғри ҳаракат қилишга ўргатишда замонавий услубий база, кўргазмали қуроллар ва имитация воситаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш.
- Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд
бўлган фуқаролар томонидан зилзила вақтида тегишли ҳаракат
ва тадбирларни амалга ошириш
Маълумки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган фуқаролар турли вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият кўрсатишади. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига (кейинги ўринларда – ФВДТ) кирувчи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ФВДТнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган йиғинлар ва ўқув машқларида, шунингдек 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида,
Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида амалга оширилади. Бундан ташқари, ташкилотларнинг ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар — доимий равишда тайёрлаш дастурларига мувофиқ, хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда,
хизмат ва иш жойларида ташкил этиладиган объект ўқув машғулотларида тайёргарликдан ўтказилади [4].
Мазкур машғулотларда кучли зилзилалар оқибатида юзага келиши мумкин иккиламчи табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан мухофазаланишга ўргатилади. Хусусан, аҳоли турар-жой бинолари, ижтимоий объектларда ва ташкилотлар тасарруфидаги бино ва иншоотларда кучли зилзила оқибатида биноларнинг қулаши билан боғлиқ, шунингдек иқтисодий ўта муҳим ва тоифаланган объектларда, энергетика ва коммунал тизимларда авария, ёнғин ва портлашлар билан боғлиқ иккиламчи фавқулодда вазиятлар шулар жумласидандир.
Йирик фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш борасидаги илғор хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, уларнинг олдини олиш чорасини кўриш ва бунга эришиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга қараганда иқтисодий жиҳатдан тежамли ва самарали ҳисобланади.
Шу боисдан, республикада аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, зилзиладан олдин ФВДТ функционал хизматлари томонидан кучли зилзилаларнинг муддатли прогнозларига мувофиқ зилзиладан олдин тегишли чора-тадбирлар комплекси режалаштирилиши
ва амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаш керакки, Фавқулодда вазиятлар Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида тингловчиларни тайёрлаш қуйидаги гуруҳларга тақсимланган ҳолда олиб борилади:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳудудий комиссияси раислари ўринбосарлари, комиссия аъзолари.
- Туман ва шаҳарлар фавқулодда вазиятларни олдини олиш
ва бартараф этиш ҳудудий комиссияси раислари, уларнинг ўринбосарлари. - Вазирликлар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, банклар
ва бошқа идоралар фуқаро муҳофазаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари. - Тоифаланган объектлар раҳбарлари ва фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислари.
- Эвакуация комиссияси раислари, уларнинг ўринбосарлари.
- Олий таълим муассасаларининг “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани педагог ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказлари ўқитувчилари.
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш комиссияси раислари ва уларнинг ўринбосарлари.
- Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислари, ишлаб чиқариш-иқтисодиёт объектлари фуқаро муҳофазаси мутахассислари ва ходимлари.
- Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият органларининг сафарбарлик ишлари бўйича масъул раҳбар ва ходимлари.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Институтда тингловчиларга қуйидаги мавзуларда машғулотлар ўтишда фавқулодда вазиятлар қаторида кучли зилзила ва унинг иккиламчи оқибатлари, ундан мухофазалаши масалаларига қисқача тўхталиб ўтилади:
“Фавқулодда вазиятлар ва уларнинг таснифи”;
“Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш”;
“Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш”.
Бундан ташқари, Институт Фавқулодда вазиятлар симуляция марказида зилзилани сунъий симуляция қилиб берувчи махсус қурилма мавжуд бўлиб, ушбу қурилма ёрдамида содир бўлган турли хил зилзилалар симуляция қилинади ва зилзилада қандай амалий ҳаракат қилиш лозимлиги видеофильмлар орқали ҳамда амалда кўрсатиб берилади. Ушбу марказда зилзила тарихи музейи, экспонатлар зали, психологик тайёргарлик хонаси, тиббий ёрдам хоналари мавжуд бўлиб, бу жойларда тингловчилар зилзиланинг келиб чиқиш сабаблари, содир бўлган зилзилалар ва уларнинг оқибатлари, жароҳатланишларда ёрдам кўрсатиш турлари ва бошқалар ҳақида тўлиқ маълумотлар ва таассуротларга эга бўлишади.
Институтда таҳсил олаётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган фуқароларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида, зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракат қилиш қоидалари ҳамда зилзила оқибатларини бартараф
этиш масалалари қуйидаги мавзуларда назарий жиҳатдан ўқув саволи сифатида атрофлича ёритиб берилиши мумкин:
-“Эвакуация органлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш”;
- “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштириш”;
- “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби”;
- “Иқтисодиёт объектлари фаолиятининг фавқулодда вазиятлар шароитида барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари” ва ҳоказо.
Институт ўқув дастурига киритилган, ушбу мавзулар доирасида зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар ва тадбирлар ҳақида тўлиқ тушунча бериш мумкин. Хусусан, эвакуация органларининг фаолиятини ташкил этишга оид мавзуга зилзилада эвакуация тадбирларини амалга оширишни, фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштириш мавзусига зилзиладан олдин режалаштириш мумкин бўлган тадбирларни, аҳолини тайёрлаш мавзусига аҳолининг зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейинги ҳаракатларни киритиш мумкин. Бунинг учун зилзилага оид барча маълумотларни ўз ичига олган дарслик ишлаб чиқилиши лозим.
Жойларда Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказларида кучли зилзила ва унинг оқибатлари ҳақида билим бериш учун қуйидаги мавзуларда машғулотлар олиб борилади:
“Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш”;
“Геологик хавфли жараёнлар”;
“Аҳоли ва ҳудудларни табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш”.
“Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва содир бўлганда аҳолини кўчириш тадбирларини ташкиллаштириш”;
“Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш”.
Ушбу мавзуларда зилзилага оид ўқув саволлари киритилган. Бироқ, таъкидлаш керакки, жойлардаги ҳудудий ўқув марказларида Фуқаро муҳофазаси институтидаги каби зилзилани симуляция қилиб берувчи қурилмалар мавжуд эмас. талаб этилади.
Келгусида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган фуқароларни кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагилар тавсия этилади:
- Фуқаро муҳофазаси институтида зилзила ва унинг иккиламчи оқибатларига оид барча маълумотларни жамлаган дарслик ишлаб чиқиш.
Ушбу дарслик ёрдамида режалаштириш, эвакуация, барқарорликни таъминлаш, таъминот, хабар бериш, муҳандислик-техник тадбирлар ва бошқа мавзуларини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ушбу тадбирларни амалга оширишга оид мавзулар билан тўлдириш мумкин. - Аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашда симуляция марказининг ўрни катталигини ҳисобга
олиб жойлардаги ўқув марказларини кўчма мобиль зилзилани симуляция қилиш қурилмалари таъминлаш. - Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд
бўлган фуқароларни иш жойларида зилзиладан олдин, зилзила вақтида
ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказиш.
- Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган фуқаролар томонидан зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш
Маълумки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахслар — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўқув-маслаҳат пунктларида суҳбатлар ўтказиш, маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар
ва эслатмаларни тарқатиш, радио ва теледастурларни эфирга узатиш
ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида соҳага оид маълумотларни жойлаштириш орқали тайёргарликдан ўтказилади.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган фуқароларни зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш асосан Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказлари педагоглари томонидан кўчма машғулотлар, давра суҳбатлари ўтказиш орқали амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
21 августдаги “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
650-сонли қарорига асосан, 2018 йилнинг январидан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» яратилиши
ва фаолиятини ташкиллаштириш белгиланган бўлиб, қуйидагилар “Маҳалла фуқаро муҳофазаси”нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
-маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларига фуқаролар йиғинлари даражасида фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларга тайёргарликка доир вазифаларни бажаришда кўмаклашиш;
-аҳолини фавқулодда вазиятларда, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавф-хатарлардан ҳимояланиш усулларига ўқитиш ва тайёрлаш;
-фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб қилишга кўмаклашиш.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш шаклларига тўхталадиган бўлсак, амалдаги тизимда маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали, аҳоли ўртасида суҳбатлар олиб бориш, ўқув машғулотлари ўтказиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги малакали ўқитувчилар томонидан ҳудудларга бориб семинар тренинглар олиб борилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари ёрдамида аҳолига маълумот бериб бориш тизими жорий қилинган.
Мазкур дастурда маҳалла фуқаролар йиғинларига аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш масалалари, мажбуриятлари, вазифалари аниқ белгилаб берилганлигига қарамай, аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш талаб даражасида амалга ошириляпди деб бўлмайди. Айрим ҳолларда маҳаллаларда мазкур дастур ижроси бўйича юзаки режаларни ишлаб чиқиш ёки ўтказилмаган йиғилишларни баённомасини ёзиб иш жилдига тикиб қўйиш ҳолатлари ҳам учраб турганлигини кузатиш мумкин. Баъзи бир маҳалла фуқаролар йиғинларида айрим ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлсада, унинг амалдаги ижроси сўралганда бунга ижобий жавоблар топишнинг имкони йўқ.
Демак, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятлардан, жумладан зилзиладан муҳофазаланиш бўйича тайёрлаш тизимини ислоҳ этиш зарур. Янада таъсирчан, ҳатти ҳаракатларда аниқликни ифодаловчи механизмни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарорига асосан, белгилаб берилган биргина кўнгилли қутқарув дружиналари тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш вазифаси ижросини таъминлаш бўйича ихтиёрий, кўнгилли жамоат ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятидан фойдаланиш истиқболли йўналиш ҳисобланади.
Бундай ташкилотларни, кўнгилли ҳаракатни қўллаб-қувватловчи ёшлар жамоаси билан шакллантириш кафолатли натижага хизмат қилади
(2020 йилда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошганда, талофатни бартараф этиш учун ёшлар йирик масштабда кўнгилли ҳаракат билан иштирок этишди). Шундай экан, маҳалла фуқаро йиғинларининг ёшларнинг асосий қисмини қамраб олган таълим муассасалари, хусусан олий таълим тизими билан аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш бўйича ҳамкорлик олиб бориши биринчидан аҳолини ўқитиш қамровини кенгайтирса, иккинчидан, олий таълим муассасалари талабаларининг касбий маҳоратини ривожлантириш мактабига айланишига асос бўлади.
Ушбу жамоалар амалиёт тажриба синов ишларини таълим муассасаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ижтимоий ҳамкорликда ташкил этилган волонтёрлик ташкилотларида олиб боришади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги
Қонуни волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг меъёрий ҳуқуқий асосини таъминлаб беради.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 9 000 га яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб уларда “Маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмалари” ташкил этилган. “Маҳалла фуқаро муҳофазаси» тузилмаларининг вазифаси фавқулодда вазиятларда, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфларда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш тадбирларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш бўлиб ҳисобланади. Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳлари ўртача 37-40 нафар кўнгиллини қамраб олади. Бундан кўринадики, маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларига
40 000 нафаргача кўнгиллилар жалб этилиши мумкинлигини кўришимиз мумкин бўлади.
Келгусида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга тайёрлаш бўйича қуйидагилар тавсия этилади:
- зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракатланишга ўргатиш бўйича ўқитиш (тушунтириш) тизимини такомиллаштириш ҳамда вужудга келаётган ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ янгидан–янги соҳалар бўйича мутахассис кадрларни тайёрлашда тамойилларга асосланган мезонларни шакллантириш;
- республикамизда қабул қилинган соҳа йўналишидаги қонунлар
ва қарорлар асосида иш билан банд бўлмаган аҳолини зилзилада тўғри ҳаркатланишга ўргатиш бўйича ўқитиш (тушунтириш) бўйича ягона концепцияни ишлаб чиқиш;
-маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмаларининг олий таълим муассасалари талабалари билан ҳамкорликдаги кўнгилли қутқарув жамоаларининг фаолиятини йўлга қўйиш;
- зилзилада аҳолининг барча қатламларини тўғри ҳаракатланишга ўргатиш учун мўлжалланган интерактив мобиль илова онлайн режимга ўтилганда ундан фойдаланишда аҳолининг билим даражасини баҳолашга қаратилган сўровномалар, тестлар ўтказилишини жорий этиш.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” тузилмаларининг иш билан банд бўлмаган аҳолини нафақат зилзила, балки турли хилдаги фавқулодда вазитлардан муҳофазаланишга тайёрлашга доир олий таълим муассасалари талабалари билан ҳамкорликдаги кўнгилли қутқарув жамоаларининг фаолияти натижасида қуйидагича ютуқларга эришишимиз мумкин бўлади:
- тузилмалар шахсий таркибининг талаб этиладиган сони таъминланади ва энг муҳими маълум дастур асосида тайёрланган, малакали кадрлар
билан жамланади;
- иш билан банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятларда жумладан зилзилага тайёрлашда кенг қамровда малакали услубий ёрдам кўрсатилади;
- талаба-ёшларнинг яшаш манзилидаги маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмасида кўнгилли қутқарувчи сифатида фаолият олиб бориш орқали соҳанинг кадрлар захираси такомиллаштирилади.
Энг асосийси, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини тайёрлашда алоҳида эътибор, яъни уларнинг маънавий
ва руҳий ҳолатига аҳамият берилиб, экстремал ҳолатларда дарҳол ва аниқ ҳаракатланишига, ўзлари яшайдиган ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлишига
ва ҳар бирининг шахсий тайёргарлик ҳолатига ҳамда оила аъзоларини ҳимоя қилиш масъулиятини шакллантириш даражаси кўтарилишига эришилади.
- Хорижлик фуқаролар томонидан зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган туристлар ташриф давомида, уларга хизмат кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича
суҳбатлар ўтказиш, йўриқнома, буклет ва эслатмаларни тарқатиш орқали тайёргарликдан ўтказилади.
Бу борада илғор хориж тажрибасига тўхталиб ўтсак. Хусусан Япония аҳолини ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш бўйича дунёда энг илғор тажрибага эга бўлиб зилзилага чидамли бино ва иншоотлар қуриш, иннавацион технологиялар асосида сейсмик хавфни баҳоловчи, зилзилаларни прогноз қилувчи, аҳолини ҳабардор қилувчи тизимнинг самарали ишини таъминлаш билан бир қаторда мамлакат аҳолисини ҳамда иш билан ёки турист бўлиб келган ҳорижий давлатлар фуқароларини зилзиладан олдин, зилзила вақтида, зилзиладан сўнг харакатланишга тайёрлаш масаласига ҳам катта эътибор қаратиб келинмоқда. Японияда кучли зилзилалар цунамилар, тошқинлар, ёнғинлар ва бошқа турдаги табиий офатларни келтириб чиқаради. Шу боисдан японлар булардан сабоқ олиб бундай шароитда омон қолиш учун доимий изланишда ва ҳаракатда бўладилар. Шулар сабабли Японияда ўзига хос хавфсизлик маданияти шаклланган.
Токио Ёнғин хавфсизлиги департаментининг интернет сайтлари ва электрон почта орқали фавқулодда вазиятларга жумладан, зилзиладан олдин, зилзила вақтида зилзиладан сўнг ҳаракатланиш қоидалари билан Токио шаҳри аҳолисини ва унинг меҳмонларини, жумладан расмий иш билан, ташриф билан хамда мустақил турист сифатида мамлакатда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларини ҳам таништириб борилади.
Токио Ёнғин ҳавфсизлиги департаменти (TFD)нинг интернет сайти https://www.tfd.metro.tokyo.lg.jp/. да қуйидаги маълумотларни олиш мумкин (16-расм).
16-расм. Токио Ёнғин хавфсизлиги департаменти (TFD) интернет сайти маълумотлари.
2015 йилдан бошлаб Японияда, ҳусусан Токио шаҳрида экстремал ҳолатларда ҳаракатланишнинг янги қоидалари жорий этилган – BOSAI, япон тилидан таржима қилинганда “Фавқулодда вазиятлар бўйича қўлланма” маъносини билдиради. Ушбу қўлланманинг инглиз тилидаги шакли ҳам мавжуд бўлиб аэропортлар, темир йўл станциялар, автовокзаллар, мехмонҳоналар, элчиҳоналар ва бошқа тегишли жойларга тарқатилган.
Мазкур қўлланмада фавқулодда вазиятлар, хусусан зилзиладан олдин дори-дармон (аптечка), озиқ-овқат захиралари, биринчи навбатдаги зарурий ашёлар ҳамда омон қолиш учун бошқа фойдали нарсаларни сотиб олиб уларни заҳирасини тайёрлаб қўйиш бўйича маслаҳатлар берилган.
Шунингдек, қўлланмада зилзила вақтидаги зарурий харакатлар тартиби баён этилган. Жумладан, исиниш усуллари, қўл остингиздаги мавжуд материаллардан осколкаларга қарши кийим ва появзалларни тайёрлаш усуллари ҳамда махсус шароитларда харакат қилиш бўйича бошқа тавсиялар ҳам берилган (17-расм).
17-расм. Биринчи навбатдаги зарурий ашёлар таркиби акс эттирилган (TFD) интернет сайти маълумотлари.
Шунингдек, https://www.nhk.or.jp/bosai/ ва https://www.fdma.go.jp/ сайтлари орқали ҳам фавқулодда вазиятларга жумладан, зилзиладан олдин, зилзила вақтида зилзиладан сўнг ҳаракатланиш қоидалари билан нафақат япон фуқаролари, балки кунчиқар мамлакатнинг меҳмонлари, жумладан расмий иш билан, ташриф билан хамда мустақил турист сифатида мамлакатда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларини ҳам таништириб борилмоқда.
Зилзила хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида маълумотларни қайд қилиш, ишлов бериш ва аҳолининг барча қатламига етказиш бўйича Япониянинг “Nihhon-Alert” огоҳлантириш ва эрта ҳабар бериш тизими аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишда муҳим ўринга эга.
Япониянинг Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигига қарашли Япония метерологик агентлиги (yap..気象庁.kise:.te:) – метерологик маълумотларни тўплаш ва об-ҳаво прогнозини тақдим этишдан ташқари вулқонлар, зилзилалар каби сейсмик жараёнлар фаоллашувини кузатиш ва аҳолини улар тўғрисида огоҳлантириб боради. Япония метерологик агентлиги тасарруфидаги обсерваториялар ва метеостанциялардан ташқари мамлакат бўйлаб 627 та сейсмостанциялар
ҳам мавжуд. Телевидение орқали зилзила тўғрисида аҳолига ҳабар бериш мақсадида маҳсус трансляциялар намоиш этиб борилади. Трансляция устидаги алоҳида ёзувлар, таблица ва ҳариталар ҳамда махсус овозли сигналларни эфирга узатиш орқали Япония аҳолиси ҳамда мамлакатда вақтинча бўлиб турган хорижий давлатлар фуқаролари жумладан, элчихона ходимлари, делегациялар вакиллари, туристларнинг аксарият қисми маълумот билан қамраб олинади.
Бундан ташқари, Япониядаги барча меҳмонҳоналар, ташкилотлар ва хонадонларда Фавқулодда вазиятлар даври учун бўлиши шарт бўлган зарурий ашъёлар тўплами тасдиқланган ва амалга киритилган.
Шу билан бирга, ҳар ойда бир марта Япониядаги барча ташкилот, компания, ўқув муассасалар раҳбарлари бошчилигида ўз режаларига асосан объект миқёсида ҳамда ҳар йили 1 сентябрь куни бутун Япония бўйича умуммиллий амалий ўқув машқлар ўтказилади. Ушбу дарслар ва амалий ўқув машғулотлар давомида асосий эътибор зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг харакатларинишга тайёрлаш масалаларига қаратилади. Мазкур ўқув машғулотларга Японияда расмий иш билан ва ташриф билан мамлакатда вақтинча бўлиб турган (элчихона ходимлари, делегация таркибида) хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳам жалб этилади (18-расм) .
18-расм. Японияда хорижий мамлакат фуқаролари билан ўтказилаётган машғулотлар жараёни.
2.2. Зилзиладан олдинги ҳаракат бўйича умумий тавсиялар
Кучли зилзила оқибатида турар жой бинолари, саноат объектлари, коммуникация тармоқлари жиддий шикастланиши мумкин. Иншоотларнинг шикастланиш даражаси зилзила кучига, гипоцентр ва эпицентргача бўлган масофага, зилзила ўчоғининг чуқурлигига, жойларнинг муҳандис-геологик шароитига, бино ва иншоотларнинг турига, йил фаслларига, метеорологик шароитга ва бошқаларга боғлиқ. Қурбонлар сони эса одамларнинг зилзилага тайёргарлик даражасига, коммунал тармоқ (электр, газ, ядро реакторлари, оғир транспорт воситалари ва бошқ.)ларнинг автоматик тарзда тезда ўчирилишига боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир шахс кучли зилзила вақтида юзага келадиган шовқин ёки овоздан қўрқув ва ваҳимага тушмасдан, ўзини қўлга ола билиши, олдиндан зилзила хавфига, ундан сақланишга руҳан жиддий тайёргарлик кўриши лозим.
Турар жой масканлари табиий шароити, жинсларнинг физик-кимёвий хусусияти, биноларнинг лойиҳа чизмалари, қатъий ҳисоб-китоблар асосида чуқур ўрганиб чиқилгандан сўнг қурилишга рухсат берилади. Афсуски, умумий яшаш қоидалари бинолар аҳолига топширилгандан сўнг қўпол равишда бузилади. Ҳеч кимга сир эмаски, уйга эга бўлишимиз биланоқ ўзимизнинг шахсий эҳтиёжимиздан келиб чиққан ҳолда хоналарни ўзгартиришга берилиб кетамиз, қўшимча айвонлар соламиз, гўё «ортиқча» туюлган деворлар, бурчаклар олиб ташланади, иккита хона биттага айлантирилади. Бундай ҳолатга қатъиян чек қўйиш лозим. Акс ҳолда, бино заиф бўлиб қолишига, унинг турли офатларга, ер деформацияланишига бардошлилиги камайиб кетишига сабабчи бўламиз. Оқибати нималарга олиб келиши барчага аён. Бунинг учун уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларини, уй тақсимотидан олдин ҳар бир яшовчининг ёшини ва ижтимоий савиясини инобатга олган ҳолда тушунтириш ишларига жалб қилиб, ўзбилармончилик билан иш юритишига йўл қўймаслик керак. Кўп қаватли биноларнинг
ўзига яраша хусусияти, сейсмик белбоғлари, хавфсиз бурчаклари қаерда жойлашганлиги тўғрисидаги эслатмаларни ҳар бир хонадон соҳибига етказиш зарур. Табиий офатлар тўғрисида, хусусан, зилзила ва ундан мухофазаланиш ҳақидаги тасаввурга ва билимга мактаб ўқувчисидан тортиб раҳбар ходимларгача эга бўлиши керак.
Зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар:
- Зилзила кечаси рўй бериши мумкинлигини ёдда тутиш, ҳар қандай ҳолатга оила аъзоларини руҳан тайёрлаш зарур.
- Хавфсиз чиқиш йўлларини олдиндан белгилаб, уларни болаларга, оила аъзоларингизга олдиндан кўрсатиш ва вақти-вақти билан репетиция қилишни йўлга қўйиш лозим.
- Олдиндан хоналардаги хавфсиз жойларни танлаш, оила аъзоларининг барчасига қаерда ким туришигача тушунтириш лозим.
- Уйлардаги мебелларнинг юқори полкаларида оғир ва шиша буюмларни сақламаган маъқул. Жуда кўп хонадонларда, стенкага шиша буюмлар терилган бўлади, бу жудаям ҳаёт учун ҳавфли ҳисобланади. Бир томондан стенка деворга маҳкамланмаган бўлиши мумкин, иккинчи томондан зилзила пайтида стенкадаги шиша буюмлар тушиб синиши
ва ҳаракат йўлларини беркитиб қўйиши мумкин, ёки ҳаракатланаётган болани устига тушиши мумкинлигини оила аъзоларига тушунтириш
ва уларни хавфсиз жойга олиш лозим . - Уйдаги шкаф, компьютер жойлашган стол, стенка ва бошқа ағдарилиши мумкин бўлган жиҳозларни деворга эластик боғлагичлар орқали маҳкамлаш зарур.
- Уйдаги сув, газ ва электр тармоқларини ўчириш жойларини олдиндан уйдагиларга кўрсатиш хар бир узиш ва ўчириш мосламаларини қониқарли ишлашини текшириш ва буни оила аъзоларига ҳам кўрсатиш лозим.
- Узоқ вақт буралмаган сув ва газ вентиллари шошилинч ва зарур пайтда яхши ишламаслигини ёки ишдан чиққан бўлиши мумкин. Шунинг учун, вентилларни вақти-вақти билан бураб туриш, техник ҳолатини назорат қилиб туриш керак бўлади.
- Электр ўчириш мосламалари ёпиқ-қулфланган қутида бўлиши мумкин, калитини аниқ бир жойда бўлишини белгилаш ва назорат қилиш лозим. Зилзила ва бошқа оғир вазиятларда зарурият бўлмаса электр тизими бўйича қалтис ҳаракат қилиш ярамайди, куйидаги ишларни бажариш етарлидир, булар: ўчиргичлардан ўчириш, ёки ёниқ турган телевизор, дазмол, музлатгич ва бошқа электр жиҳозларини электр манбасидан узиш.
- Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дориларни доимо аптечкада бўлишини таъминлаш лозим. Дориларни муддати ва сақлаш қоидаларига риоя қилишни унутмаслик керак.
- Уйда батарейкага ишлайдиган фонарларни бўлиши зарур. Уларни доимо нормал зарядкаси бўлишини таъминлаш муҳимдир ва яхши ҳолатда сақланиши керак.
- Уйни ичида ҳаёт учун ҳавфли бўлган ёнғин чиқарувчи ва заҳарли моддаларни сақлаш мумкин эмас. Баъзи бир ҳолатларда вақтинча сақлаш зарурияти туғилиб қолган тақдирда ҳам, уларни тўкилмайдиган ва оғзи яхши ёпиладиган идишларда, уйдан ташқарида алоҳида жойлашган вақтинчалик жойда, ёки омборда, ёнувчан элементлардан изоляция қилган ҳолда вақтинча сақлаш мумкин.
- Ётоқхоналарда ағдарилиши мумкин бўлган жиҳозларни бўлмагани маъқул, кроватларни люстра тагига, тушиб кетиши мумкин бўлган ойнага қадаб, ойнали деразага яқин қўйиш мумкин эмас. Кўпгина рўй берган зилзилаларда, зилзиладан эмас, тушган буюмлар жароҳати туфайли нобуд бўлганлар сони кўпдир.
- Ётоқхона ва ухлаш учун мустаҳкамлиги энг юқори бўлган хоналарни танлаш мақсадга мувофиқдир: пишган ғиштдан цементли қоришма ёрдамида деворларни тикланган хона, ёғоч-синч деворли хона, ички томонидан ёғоч синч тортилган хона, ўлчамли кичикроқ хоналар.
- Ҳар бир хонадонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув хизматининг, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа авария-диспетчерлик хизматларининг телефон рақамлари бўлиши зарур.
Кўпчилик инсонлар зилзила вақтида мебеллар қулаши, ойналар синиши натижасида жароҳат оладилар (19-расм).
а) б)
19-расм. Шкаф қулаши натижасида хавфнинг турланиши. а) Инсоннинг оғир жароҳатланиши ёки ўлими; б) Моддий-бойликларга зарар етказилиши [6].
Хавф манбалари – бу бинонинг асосий бўлмаган ва ўраб турмаган конструкциялари бўлиб унга ички деворлар, уй жиҳозлари киради.
Улар зилзила вақтида инсонлар ҳаёти учун хавфли бўлиб, катта иқтисодий йўқотишларга олиб келиши кучли зилзилалар оқибатларини ўрганиш жараёнида исботланган.
Хавф манбаларини камайтиришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги оддий бўлиб мустақил бажариш мумкин.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун яшаш жойларида, мактабда, иш жойида, тез-тез ташриф буюриб турадиган жамоат жойларида қандай хавфлар мавжудлигини аниқлашимиз керак. Хавф манбаларини аниқлаш жараёнида сейсмик тўлқинлар турли томонлардан келишини назарда тутишимиз, шунингдек силжиши, қулаши мумкин бўлган барча жиҳозларни эсдан чиқармаслигимиз лозим.
Уйлар ва бинолар ичидаги хавф манбалари қуйидаги тартибда бартараф этилади: хавф манбалари оғирлигини баҳолаш; манбани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган мустаҳкамлагич тури ва сонини аниқлаш; манбани мустаҳкамлаш учун конструкция танлаш; мустаҳкамлаш усулларини танлаш; мустаҳкамлаш жойини танлаш.
Хавф манбаларини қуйидаги конструкцияларга мустаҳкамлаш
тавсия этилади: асосий деворлар; устунлар; болорлар, том қопламалари (ораёпмалар). Хавф манбаларини мустаҳкамлаш усуллари қуйида келтирилган (20,21,22, 23-расмлар).
20-расм. Мебелларни махсус Г-шаклдаги стандарт бурчаклар билан деворга, деворлар бурчаклари ва полга мустаҳкамлаш [6].
21-расм. Китоб жавонларини, шу жумладан жавондаги барча китобларни мустаҳкамлаш [6].
22-расм. Музлаткичларни мустаҳкамлаш [6].
23-расм. Электр чироқларни мустаҳкамлаш [6].
Ойналар жиддий хавф солмаслиги учун: катта пардалар осиш, ламинант қилинган ойналардан фойдаланиш, ҳимоя фильтридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ (24-расм).
24-расм. Ойнага ҳимоя фильтри ўрнатиш [6].
- Зилзила вақтида тўғри ҳаракат бўйича умумий тавсиялар
Таъкидлаш керакки, кучли зилзила пайтида қандай ҳолатлар юз беришини олдиндан тасаввур қилиш жуда муҳимдир ва унга ҳар биримизни тайёргарлик қўришимиз асосий ҳаёт вазифаларимиздан биридир. Зилзила
рўй берганда ер бир неча сониядан бир неча дақиқагача силкинади. Тебраниш вақти зилзила гипоцентри ёки эпицентригача бўлган масофага боғлиқ. Зилзила ўчоғи қанчалик яқин бўлса, у шунча қисқа вақтда ва юқори частотада сезилади. Зилзила ўчоғигача бўлган масофа ортган сари
у шунчалик узоқ вақт ва пастроқ частотада сезилади. Масалан, Тошкентда яшовчилар учун зилзила ўчоғи Тошкент вилояти, Фарғона водийси, Жиззах, Самарқанд вилоятларида рўй берган бўлса 10-30 сониягача давом этиши мумкин. Тошкентдан 500-600 км масофада жойлашган Афғонистондаги Ҳиндикуш зилзилалари 2-3 дақиқагача сезилади. Зилзила вақтида бажариладиган ҳаракатларнинг энг муҳими – қўрқув ва ваҳимага тушмаслик. Бино силкинишини сезиб, қандил ва ёритгичларни қимирлашини кўриб, кўтарилаётган ғулғула ва синаётган шишаларни овозини эшитиб, хонадонни тезроқ тарк этиш лозим. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, сезилган биринчи силкиниш ва бино учун хавфли силкинишлар орасида15-20 сония вақт бор. Агар бинони тезда тарк этишнинг имкони бўлмаса (масалан, хонадон юқори қаватда жойлашган), ичкаридан хавфсиз жойни эгаллаш талаб этилади – асосий деворнинг эшик ўрни (жойи), асосий девор ташкил этган бурчак хавфсиз жойлар ҳисобланади. Эшикни зина томонга очиб эшик ўрнида туриш; маҳкам стол ёки ётоқ тагига кириб бошни қўл билан ёпиш (мактабларда парталар остида яшириниш яхшироқ) (25-расм). Тебранишлар тўхтагандан сўнг дарҳол кўчага чиқиш лозим. Эшикдан чиққунча ва юқори қаватлар зинасидан тушгунча эътиборли бўлиш талаб этилади, зиналар бузилган бўлиши мумкин. Агар кўчада бўлганда ер ости силкинишлари
юз берса, дарҳол бинолардан, электр сим тармоқларидан, симёғочлар
ва деворлардан узоқлашиш лозим. Узилган ҳамда ерда ётган симлардан эҳтиёт бўлиш керак.
25-расм. Синф хонасида ўқувчиларнинг ҳаракати [6].
Жамоат транспортида бўлганда – автобус, троллейбус, трамвай ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтатиб эшикларни очгунга қадар
турган жойда қолиш талаб этилади. Деразаларни синдириш ёки эшикларга чопиш мумкин эмас, бу билан ваҳима ва жароҳатланиш эҳтимолини пайдо қилиш мумкин.
Зилзила пайтида қуйидагиларни бажариш керак:
- Ваҳимага тушмасдан ўзини осойишта тутиш ва бошқаларга ўрнак кўрсатиш, ёрдам беришни режалаштириш.
- Бир қаватли бино ичидан чиқишни чаққонлик билан, атрофдаги хавф-хатарни ҳисобга олган ҳолда бажариш лозим.
- Кўп қаватли бинолардан ташқарига югуриб чиқишга интилмаслик лозим. Юқоридан тушаётган буюмлар хавфли ҳисобланади
(26, 27, 28-расмлар). Зилзила тўхтагунча бино ичида хавфсиз жойни эгаллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. - Кўп қаватли бинода зиналарга югуриб чиқмаслик ва лифтга кирмаслик керак.
- Электр ўчиб қолиши, ёнғин хавфсизлиги сигналлари, қўриқлаш қўнғироқларининг овози, синаётган идиш товушлари, ёғоч ғичирлаши, йиқилаётган турли буюмлар товушларидан ваҳимага тушмаслик учун рухий тайёр бўлиш керак.
- Ташқарида турган пайтда, тезликда бино ва электр симларидан ҳоли бўлган очиқ жойга чиқиб олиш лозим.
- Машинада бўлганда, бино ва электр симлари, кўприк, турли қувурлардан четроққа чиқиб, машинани тўхтатиб, зилзила тўхташини кутиб туриш лозим.
26-расм. Бино ичида ўзини муҳофазалаш.
27-расм. Зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш .
28-расм. Мумкин бўлмаган ҳолатлар [23].
- Ер силкиниши сўнаётганда яна силкиниш бошланиши мумкин. Бу битта зилзила ўчоғидан кетма-кет келаётган ҳар хил турдаги сейсмик тўлқинлардир. Масалан, Ҳиндукуш зилзилаларидан Тошкентга келадиган бўйлама (Р) ва кўндаланг (S) тўлқин орасида 55-60 сония вақт ўтиши мумкин. Баъзан асосий зилзиладан кейин унинг кўп сонли афтершоклари бўлиши мумкин. Улар бир неча дақиқадан бир неча соатгача, ҳатто бир неча кундан бир неча ойгача давом этиши мумкин. Масалан, 1966 йил 26 апрелда Тошкентда юз берган зилзила афтершоклари уч йилгача давом этиб, уларнинг умумий сони 1102 тагача етган. Одатда, афтершокларнинг кучи асосий зилзила кучидан пастроқ бўлгани учун улардан қўрқмаслик лозим.
2.4. Зилзиладан кейинги ҳаракат бўйича умумий тавсиялар
Зилзиладан кейин қилинадиган ишлар:
- Ҳар бир киши осойишталикни сақлаган ҳолда, энг аввало зилзиладан шикастланганларга тез ёрдам кўрсатиши, қаттиқ қўрққан, карахт ҳолатга тушиб қолган одамларни тинчлантириши, ёнғин хавфини бартараф этиши, зилзила зарарларини аниқлаши ва уни бартараф этиш ишларини бошлаши керак (29-расм).
- Газ тармоғи, сув қувурлари, электр симларини диққат билан текшириб чиқиш керак. Газнинг озгина бўлса ҳам чиқаётгани сезилса, тезликда ташқаридан ўчириш керак. Гугурт ёқиб ёки шам ёрдамида газни текширишга уриниш хавфли - портлаб кетиши мумкин. Газ чиқаётганлигини ҳидига қараб аниқлаш мумкин. Электр симларининг бутунлигига шубҳа бўлганда, таъминотни тезликда ўчириш лозим. Агар қувурлардан сув чиқаётганлиги аниқланса, уни ҳам ташқаридан ўчириш лозим. Ҳамма авария ҳолатлари ҳақида керакли газ, сув, электр тармоқлари хизматига хабар қилиш, телефонни кўп банд қилмаслик талаб этилади.
29-расм. Зилзиладан кейинги ҳаракатлар [23].
- Кўчадаги ёки шаҳардаги турли талафотлар билан танишишга шошилмаслик, кўчаларни банд қилмаслик лозим. Агар шошилинч ёрдамга муҳтожлар бўлмаса хавфли иморатлар ичига кирмаслик, ҳаттоки яқинига ҳам бормаслик талаб этилади. Янги силкинишлар рўй бериши мумкинлигини унутмаслик лозим. Агар шундай иморат ичига кириш зарур ҳолларда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Иморатнинг айрим жойлари тўсатдан кўчиб тушиши, газ чиқаётган, очиқ электр симлари очилиб қолган, шиша синиқ парчалари ва бошқалар бўлиши мумкин.
- Чиқинди қувурларига зарар етмаганига ишонч ҳосил қилмагунча ҳожатхоналардан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.
- Мустаҳкам, пишиқ ва бутун оёқ кийимларидан фойдаланиш лозим. Акс ҳолда шиша синиқлари, ўткир предметлар оёқни кесиб юбориши мумкин.
- Турли кимёвий моддалар, бензин кабилар ҳидини сезганда, бу ҳақда керакли хизматларга хабар бериш лозим.
- Қўл телефонларига жўнатиладиган СМС хабарлар, радиодан зилзила ҳақидаги маълумотларни ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш ҳақидаги кўрсатмаларни тинглаш ва уларга риоя қилиш лозим.
- Яна янги ер силкинишлари (афтершоклар) рўй бериши мумкинлигини эсдан чиқармаслик лозим. Биринчи ер силкинишида омонат бўлиб қолган бинолар ёки уларнинг айрим қисмлари кейинги ер силкинишларида қулаб тушиши мумкин.
- Электр узилган, музлатгичлар ишламай қолган тақдирда, биринчи навбатда тез айнайдиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш лозим. Айнимайдиган озиқ-овқатларни тежамкорлик билан ишлатиш мақсадга мувофиқ. Кучли зилзила бўлган жойларда бир неча кун таъминот танқислиги бўлиши мумкин.
- Печкалар, мўриларга шикаст етмаганлигини текшириб кўриш лозим. Агар ёриқлар бўлса, улардан фойдаланмаган маъқул.
- Оғир буюмлар қулаб тушиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда эшик-деразалар, мебелларнинг эшикчаларини эҳтиёткорлик билан очиш лозим.
- Одамларни қутқараётган, зилзила оқибатларини бартараф этаётган милиция ходимлари, ёнғин-қутқарувчилар, соғлиқни сақлаш хизматчилари ва бошқаларга қўлдан келганча ёрдам бериш, ҳар хил миш-мишлар ва овозаларни тарқатмаслик лозим.
Зилзиладан мухофазалаш чора-тадбирларига зилзила вақтида ва ундан сўнг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам киради. Қуйида биринчи тиббий ёрдаш бериш тартиби келтирилган [21]:
- Ҳодиса жойини кўздан кечириш.
- Зилзилада малакали биринчи тиббий ёрдамга қадар кўрсатилиши зарур бўлган ўзаро ёки ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш.
- Шикастланганларга руҳий (психологик) ёрдам кўрсатиш.
- Шикастланганларнинг ҳаётий муҳим кўрсатгичларини аниқлаш (пульс ва нафас олиш ҳаракатлари).
- Шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш (қон кетишини тўхтатиш, суяк синишида ҳаракатни чекловчи боғлам қўйиш).
- Зилзила оқибатида вайроналар тагида қолган кишиларга ёрдам кўрсатишда иштирок этиш.
III-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
- Зилзилага тайёрлаш бўйича илғор хориж тажрибаси
Хорижий адабиётлар таҳлил қилинганда, шу нарса аён бўлдики, аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бир неча ўн йиллардан бери самарали тадбиқ этиб келинмоқда.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиши инсонларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимида ҳам янгича ёндашувларни кириб келишига сабаб бўлмоқда. Замонавий ёндашувларнинг энг муҳим жиҳати ахборот алмашинувида вақт ва масофа кўламини қисқариб бораётганидир. Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар орқали дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлган табиий офат, хусусан, зилзила ҳақида сониялар ичида маълумот олиш мумкин. Бу турдаги маълумотларни қабул қилиш, умумлаштириш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш ва узатишда мобил қурилмалар имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар асрида инсонлар ахборот ва маълумотларни олишда оммавий ахборот воситалари газета ва журнал, телевидение ва радио имкониятларидан кўра, Интернет тизимига уланган мобил алоқа воситалари имкониятларидан кўпроқ фойдаланишни афзал билишмоқда.
Бугунги кунда инсонларни табиий офатлар, хусусан кучли зилзила оқибатларидан муҳофаза қилишда мобил иловаларнинг имкониятларидан фойдаланиш долзарб йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, мобил операцион тизимлар учун иловалар ишлаб чиқиш зарурияти кун сайин ортиб бормоқда. Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари, хусусан, АҚШ, Канада, Японияда мобил иловалар ёрдамида табиий офатлардан огоҳлантириш тизими оммалашган.
Мамлакатимизда ҳам фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мобил иловалар яратиш бўйича бир қатор ютуқларга эришилган бўлсада, айнан содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга аҳолини тайёрлаш, яъни фуқароларни зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи интерактив мобиль иловаларни яратиш соҳасидаги тадқиқотлар 2020 йилдан бошлаб олиб борилмоқда.
Хорижда ишлаб чиқилган зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилишга мўлжалланган мобиль иловаларнинг техник ва технологик имкониятлари нисбатан бир-бирига яқинлигини кўрсатмоқда. Жумладан, Қозоғистон Республикасида зудлик билан огоҳлантиришга қаратилган, Android и Ios операцион тизимларида ишлайдиган Darmen мобил иловаси ишлаб чиқилган. Мобил илова бир неча сонияларда аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфидан огоҳлантиради. Мобил илова SMS-хабар бериш тизими билан биргаликда фойдаланилиб, қозоқ, рус, инглиз тилларида хизмат кўрсатади. Мобил илова 4 ва ундан юқори балларда содир бўлган зилзилалар ҳақида хабар беради. Қозоғистоннинг маълум ҳудудларига ўрнатилган сейсмик жараёнларни аниқловчи қурилмалар ёрдамида ер ости силкинишларини қайд қилиниб, инсон ёрдамисиз, автоматик тарзда Darmen мобил иловаси зилзила магнитудасига оид маълумотларни фойдаланувчига етказади. Darmen мобиль иловаси орқали огоҳлантириш тизими, анъанавий SMS-хабарларни ҳар бир мобил телефон фойдаланувчига етказишга қараганда бир неча марта қисқа вақт талаб этади.
LastQuake мобил иловаси Европа Ўртаер денгиз Сейсмологик Марказининг (EMSC-CSEM) расмий иловаси ҳисобланади. LastQuake мобиль иловаси сейсмологлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолини огоҳлантириш, реал вақт режимида маълумотларни йиғиш вазифасини бажаради. Мазкур мобиль илова ёрдамида Европа ўртаер денгиз Сейсмологик Маркази содир бўлган зилзиланинг оқибатларини
қисқа вақтда баҳолайди.
Мобиль илова маълумотларни реал вақтда тақдим этиш, турли даражаларда хабар бериш тизими (вайронкор зилзила, мобиль илова фойдаланувчиси яқинида зилзила ва бошқ.), зилзилани бевосита кузатган фуқаролар томонидан йўлланган видео, фото, матнли материаллардан фойдаланиш, ижтимоий тармоқлар орқали маълумот алмашинуви, мобил илова фойдаланувчиси зилзила ҳудудида бўлса, унинг яқинларига SMS-хабар юбориш, зилзила вақтида хавфсизлик қоидалари бўйича тавсиялар олиш имкониятларини тақдим этади.
MyShake мобиль иловаси АҚШнинг Калифорния университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, содир бўлаётган тебранишлардан зилзилани аниқлаш имкониятини беради. Бунда мобил илова турли тебранишлар алгоритмини таҳлил қилган ҳолда, зилзилани аниқлайди. Тебраниш вақтида мобиль илова марказий серверга маълумот юборади. Марказий сервер илова ўрнатилган қурилма жойлашган манзилни ва бу орқали зилзила магнитудасини қайд қилади. Маълумотлар барча мобиль қурилмалардан олинади. Шундан кейин фойдаланувчилар зилзила эпицентри ҳақидаги огоҳлантиришни олишади.
Мобиль илова орқали сейсмик фаоллик мониторинги зилзила вақтида инсонлар жабрланиш ҳолатларини камайиши, сейсмик фаол ҳудудларни аниқлаш имкониятини беради. Илова 2,5 магнитудадаги кучсиз зилзилаларни ҳам сезиши мумкин.
Eqalert.ru мобиль иловаси Россиялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, минтақада содир бўлган зилзила ва сейсмик фаоллик ҳақидаги маълумот қисқа вақт ичида мобил қурилмада акс этади. Тизим сейсмик ўлчов асбобларидан олинган маълумотларни қайта ишлаб, веб-сайт ва мобил иловага узатишга асосланган. Шунингдек “Землетрясение” мобиль иловаси тор соҳа мутахассисларига мўлжалланган бўлиб, меҳнат фаолиятида сейсмик фаолликка оид маълумотлардан фойдаланувчиларга мўлжалланган. Илова смартфон ва планшетларга мўлжалланган бўлиб, фойдаланувчига дунёдаги сейсмик фаолликка оид маълумотларни тақдим этади ва маълумотлар базасини янгилашда интернет трафигини камроқ истеъмол қилади. Android маълумотлар базаси билан ишлаш учун SQLite реляцион маълумотлар базаси ўрнатилган. SQLite маълумотлар базасининг ишончлилиги, тезкор жавоб қайтариш, дастурни соддалаштириш имкониятлари билан ажралиб туради. Дастурнинг тармоқ блоки Интернет маълумотлар базасига сўров юборади. Мобиль илова зилзиланинг координаталари, кучи, вақти, содир бўлиши мумкин бўлган зилзила прогнози бўйича координаталари ва картаси бўйича «comcat.cr.usgs.gov» веб-сайтига сўров юборади. Веб-сайтдан олинган маълумотлар фойдаланишда мобиль иловалар учун қулай бўлган JSON-қатор шаклида қабул қилинади.
Ташқи қисм дастури иккита фаоллашувни акс эттириб, биринчи фаоллашув қисми зилзилалар рўйхатини кўрсатади, иккинчиси зилзила юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларни маркер ёрдамида белгиланган харитани кўрсатади. Шу тарзда мобиль илова зилзила хавфидан огоҳлантирган ҳолда, ундан ҳимояланишга ёрдам беради.
Quakes-Earthquake Notification мобиль иловаси доимий янгиланиб турувчи “сейсмик атлас” сифатида ишлайди. Илова ёрдамида ер шарининг исталган нуқтасида содир бўлган зилзила ҳақида маълумот олиш мумкин. Илова содир бўлган зилзилалар ҳақидаги маълумотларни бир неча турларга бўлган ҳолда (зилзилалар географияси, зилзила кучи, зилзила вақти, мобил илова ўрнатилган қурилмага яқин ёки узоқда содир бўлган зилзила) тақдим этиш имконияти мавжуд. Барча маълумотларни Google Maps тасвирлари орқали Ер шари картаси кўринишида тақдим этилади.
Earthquake Buddy мобиль иловаси у ўрнатилган қурилма яқинида Рихтер шкаласи бўйича 5,5 балдан ортиқ зилзила бўлган вақтда телефондаги мавжуд манзиллар рақамлари ва электрон почтасига хавф ҳақида хабарлар юборади. Мобиль илова зарарланган ҳолларда ҳам хавф ҳақидаги хабарни юбориш имконияти мавжуд.
Юқорида келтирилган мобиль иловалар технологик имкониятларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бу мобил иловалар зилзила содир бўлгандан кейин зилзиланинг координатаси, вақти, унинг магнитудаси, эпицентри, картадаги кўриниши, фото ва видео материалларига оид маълумотларни тақдим этиш вазифаларини бажаради. Таҳлиллар натижасига кўра, мобиль иловаларнинг аксарияти аҳолининг барча қатлами учун реал вақт режимида зилзиладан ҳабардор бўлиш ва ходиса кўрсаткичлари бўйича маълумотларга эга бўлиш учун мўлжалланган. Хусусан “3d Earthquake”, “Station Monitor”, “Temblor” “Myshake”, “Earthquake Rss Report” (АҚШ), “Nerv” ва “Yurekuru Call” (Япония); “Sisma Alert” ва “Magnitudo” (Италия), “Real-Time Earthquakes_BMKG-AEIC” (Индонезия), “EQInfo” ва “Deprem_Free” (Германия), “Earthquake Alert, Tracker On Map” ва “Earthquake” (Нидерландия), “Volcanoes&Earthquakes” ва “Greece Earthquakes” (Греция), “Ph Weather And Earthquake” (Филиппин), “Sismos Peru” (Перу), “Lebquake”(Ливан), “Quake&Volcanoes” (Иордания), “Землетрясения и Уведомления" (Россия, Италия), “Трекер Землетрясения” (Туркия), “Землетрясение Агент” (Португалия) каби мобиль иловалар шулар жумласидандир.
Шунингдек, зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг фуқароларни тўғри ҳаракатланишга тайёрлашга мўлжалланганлари “Real-Time Earthquakes_BMKG-AEIC” (Индонезия), “Ign Sismologia”(Испания), “Советы при Землетрясении” (Хитой), “LastQuake” (Франция), “Geonet” (Янги Зеландия), “Tanah” (Таиланд), “Disaster Management For Kids” (Ҳиндистон), “Earthquake Info” (Бенгалия) мобиль иловаларда акс эттирилган. Зилзиладан огоҳлантирадиган ва ходисалар рўйҳатини
тақдим этувчи мобиль иловаларидан кенг тарқалганлари сифатида “3d Earthquake”, “Nerv” (Япония) ва “Real-Time Earthquakes_BMKG-AEIC” (Индонезия)ларни кўрсатиш мумкин.
Шу жумладан, зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг ёш болаларга тавсиялар “Tanah” (Таиланд) компьютер ўйини ва “Disaster Management For Kids” (Ҳиндистон) мобиль иловаларида яратилган.
“Tanah” (Таиланд) мобиль иловаси, интерфаол ўйин орқали фавқулодда вазиятларга тайёргарликнинг муҳимлигини англатадиган ўйин сифатида яратилган. Ўйин асосан ёш болалар ва ўспиринлар учун мўлжалланган бўлиб, машғулотлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва тиклаш усулларини ўз ичига олади. “Tanah” ЮНЕСКОнинг сўнгги ўйин дастурида цунами ва зилзилалар билан курашади. Ўйин GDPC, USAID ва бошқа ҳамкорларнинг сахий қўллаб-қувватлаши туфайли инглиз, индонезия ва тай тилларида мавжуд.
“Disaster Management For Kids” иловасидан болаларнинг табиий офатлардан хабардорлигини ошириш учун фойдаланилади. Унда зилзилалар, тошқинлар, кўчкилар, циклонлар, цунами, шаҳар тошқини, қурғоқчилик, биологик офатлар ва бошқа шу каби турли хил офатлар тўғрисида видеоёзувлар мавжуд.
“LastQuake” (Франция) мобил иловасида ходиса ҳаритаси ва рўйхати билан биргаликда зилзиладан сўнг ахолига айрим тавсиялар ҳам берилган.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги ахборот технорлогиялари асрида мобиль алоқа барча мамлакатларда, хусусан мамлакатимизда ҳам кенг ривожланган бўлиб, деярли барча фуқаронинг фойдаланиш имконияти мавжуд. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга мўлжалланган мобиль иловани яратиш ва ишга тушириш долзарб аҳамият касб этади. Кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилишга, уларни тўғри ҳаракатланишга ўргатишга мўлжалланган мобиль иловалар технологик имкониятлари қандай бўлишидан қатъий назар, жамият ва инсонлар хавфсизлиги учун фойдалидир.
Бундан ташқари Япония, Кореяда иш билан банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятларда, шу жумладан зилзилада тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашда электрон таълим платформаларидан кенг фойдаланилади. Хусусан махсус таълим платформаларида онлайн курслар ташкил этилган бўлиб, соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган электрон ишланмалар, таҳлилий маълумотлар, видеороликлар билан танишиб чиққан ҳолда зарур назарий ва амалий билимларни мустақил равишда ўзлаштиришга мўлжалланган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам тегишли ваколатли давлат органларининг таълим ташкилотлари веб-сайтида ёки алоҳида махсус ташкил этилган электрон таълим платформасида аҳолининг барча қатламини зилзилада тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, зилзилабардош индивидуал бино ва иншоотлар қуриш бўйича онлайн курсларни ташкил этиш лозим.
Шунингдек хориждаги сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган мамлакатларда, хусусан АҚШ, Туркия, Япония, Хитойда олис ҳудудлардаги аҳолини кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга амалий ўргатишга мўлжалланган кўчма мобиль ўқув автомашиналаридан фойдаланилади. Бу эса ўз навбатида кучли зилзила юзага келганда талофотлар минимум бўлишига, энг асосийси аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи сақланиб қолишига хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам республиканинг олис ҳудудларидаги сейсмик фаол ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш учун жойига чиққан ҳолда амалий ўргатишга мўлжалланган кўчма мобиль автомашиналарни Япониядан харид қилиш ва ундан юртимизда аҳолини тайёрлашда фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ривожланган хориж мамлакатларида хусусан Япония, Корея, Сингапур, Малайзия, Хитойда ташриф буюрган чет эл фуқароларини (туристлар) содир бўлиши мумкин турли хил фавқулодда вазиятлар, шу жумладан зилзила
ва унда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари тўғрисида махсус веб-сайтларда жаҳон тилларида ахборот бериш тизими - йўриқнома ўтказиш йўлга қўйилган. Бу туристларда ташриф буюрадиган ҳудудларда юзага келиши мумкин фавқулодда вазиятлар, хусусан кучли зилзилалар
ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини беради. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам туристлар ёки Ўзбекистонда хизмат юзасидан вақтинчалик бўлиб турган фуқароларни зилзилада тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга мўлжалланган махсус веб-сайтдаги электрон эслатмалардан фойдаланишни ташкил этиш лозим.
Ривожланган хориж мамлакатларининг аксариятида, хусусан АҚШ, Япония, Корея, Хитойда аҳолини тайёрлашда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланилади. Хусусан телевидинияда “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мавзусида махсус кўрсатувлар ташкил этилган бўлиб, аҳолининг барча қатламини мамлакат ҳудудида
содир бўлиши мумкин турли хил фавқулодда вазиятлардан мухофазалаш қоидалари, шу жумладан зилзила ва унда тўғри ҳаракат қилиш тартиби, индивидуал зилзилабардош бино ва иншоотлар қуриш ўргатилади. Бунда аҳолини тайёрлаш қамрови масофадан ўргатиш билан юқори кўрсаткичга эришилади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда махсус кўрсатувни ташкил этиш ва эфирга мунтазам равишда узатиб борилишини йўлга қўйиш лозим.
- Ўзбекистонда фуқароларни зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга ўргатиш усуллари
Фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш тадбирлари орасида аҳолининг барча қатламини, зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, фуқароларни зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш орқали юзага келиши мумкин фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганлар сони ва моддий зарарни камайтиришга эришиш мумкин. Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, зилзила вақтида жабрланганларнинг аксариятини тайёргарликдан ўтмаганлар, аниқроғи тўғри ва мутаносиб ҳаракат қилишни билмайдиганлар ташкил этади.
Марказий Осиё минтақасида давом этаётган сейсмик фаоллашув ҳисобига, мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш борасида зарурий меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар, мақсадли давлат дастурлари қабул қилинган бўлиб, қатор ижобий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳолининг барча қатламини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тадбирлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан:
- Мактабгача таълим ва умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган зилзила хавфи бўлганда ва юз берганда тўғри ҳаракат қилишни тарғиб этувчи “Зилзила” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилиб, чоп этилган;
- ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчиларини ва талабаларига «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани доирасида “Зилзилада тўғри ҳаракат қилиш” мавзуси ўргатиб келинмоқда;
- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларида манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда махсус интервью
ва кўрсатувлар ташкил этилиб, эфирга узатиб келинмоқда;
- Республика газета ва журналларида «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради», «Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш», «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ва шу каби рукнлар ташкил этилган;
- Зилзила оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларнинг (табиий ва техноген тусдаги) хусусиятлари ва сабабларини, шунингдек зилзила хавфи туғилганда аҳолининг амалий ҳаракатларини очиб берадиган “Ҳаёт учун
5 дақиқа” илмий оммабоп фильми намойиш этиб борилмоқда.
-нафақат республикада, балки Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти Фавқулодда вазиятлар симуляция марказида Зилзила симуляторидан фойдаланган ҳолда (27-расм) аҳолининг барча қатламини кучли зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга назарий ва амалий ўргатиш тадбирлари олиб борилмоқда.
30-расм. Зилзилани симуляция қилиш маркази.
Мазкур марказ 2014 йилда бунёд этилган бўлиб, “Зилзила тарихи” музейи, релаксация хонаси, тиббиёт хонаси, экспозиция зали, конференция зали, ўқув синфлари, симуляция хоналарини ўз ичига олади. Уларнинг
ҳар бири фуқароларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини, малакасини оширишга хизмат қилади. Қисқача тўхталиб ўтамиз:
“Зилзила тарихи” музейида зилзилани ўрганиш тарихи, юз бериш сабаблари, прогнозлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар, дунёда ва республикамизда юз берган кучли зилзилалар, зилзила кучини ўлчаш ва қайд қилиш қурилмалари тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Тиббиёт хонасида тингловчилар билан “Гоша” тренажерида зилзиладан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтказилади. Амалий машғулот давомида аввал тингловчиларга жабрланувчининг томир уришини аниқлаш, сунъий нафас бериш, юрак массажи кўрсатиб берилади. Кейин тингловчилар кўрсатилганларни амалда такрорлайдилар. Шу билан уларда жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникма ҳосил қилинади.
Экспозиция залида хусусий уйларни қуришда деворбоп материал сифатида пишиқ ва хом ғишт, пахса ва синчдан фойдаланганда, уларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш масалалари кўрсатиб берилади. Инсон ўқиганда – 10%, эшитганида – 20%, кўрганида – 30%, кўргани ва эшитганида – 80%, ўзи бажарганида – 90% ахборотни эслаб қолиши мумкинлиги инобатга олинган.
Симуляция хонасида фуқаролар ҳақиқий зилзилага тенглаштирилган тебранишларни ҳис этади, тебранишлар узоқ давом этгандай туюлсада,
у бир неча сония юз беришини тушунади, агарда кўп қаватли бинода истиқомат қилишса, қисқа вақт ичида бинони тарк этиб бўлмаслигини
ва шу хонанинг ўзидан хавфсиз жойни топиш кераклигини англаб етади.
(31-расм).
31-расм. Зилзила симулятори.
Зилзила симулятори фуқароларни зилзиладан олдин тўғри ҳарвкатланишга тайёрлашда қуйидаги вазифаларни бажаради:
кучли зилзила вақтида аҳоли паноҳ топиши мумкин бўлган хавфсиз жойларни эгаллашни ўргатади;
хоналардаги буюмларни тўғри жойлаштириш, мустаҳкамлаш орқали хавфсизлик қоидалари билан таништиради;
кучли зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилиш амалий малакасига ва кўникмасига эга бўлишга ёрдам беради;
аҳолини руҳан фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлайди.
Релаксация хонасида кучли зилзиладан сўнг руҳий барқарорликни шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида стресс ҳолатидан чиқиб кетиш, оператив фикрлаш ва ностандарт қарорлар қабул қилишга ўргатилади. Зўриқишдан халос бўлишда релаксация усули ёрдам беради. Релаксация ёрдамида стрессни назорат қилиш, ўзини қўлга ола билиш, тезлик билан кучни тиклаш ва сафарбар қила олишлик, яъни экстремал вазиятларда ўзини бошқара олиш қобилияти ривожлантирилади. Релаксация хонасида бўшаштирувчи мусиқа тинглаш, эфир мойлари ифоридан баҳра олиш, табиат манзараларини томоша қилиш мумкин. Ушбу стимул берувчи омилларнинг биргаликда таъсирида инсон стрессдан халос бўлади, бўшашади.
Таъкидлаш керакки, фақатгина биргина зилзила симулятори билан аҳолининг барча қатламини тайёрлашга, уларни қамраб олишга эришиб булмайди. Шунинг учун ҳам бошқа усуллардан кенг фойдаланиб келинмоқда. Хусусан Фуқаро мухофазаси институтида “Аҳолининг барча қатламини зилзила вақтида тўғри ҳаркат қилишга мўлжалланган интерактив мобиль илова яратиш” мавзуси инновацион лойиҳа доирасида мобиль иловани яратиш ва 2022 йилдан ишга тушириш режалаштирилган.
Кучли зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги илғор хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, фуқароларнинг юқорида келтириб ўтилган амалий тренажёрлардан фойдаланган ҳолда зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиши, қўрқувни енгиб, ҳотиржамликни сақлаган ҳолда ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қила олишга ўргатиш
орқали эҳтимолий катта ҳажмдаги йўқотишларнинг олдини олишга эришилади. Шунингдек, фуқароларнинг онгига хавфсизлик маданиятини сингдириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда зилзиладан олдин ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш тартиби, энг аввало қўрқув ва саросимага тушмаслик бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш талаб этилади.
- Фуқароларни зилзилага тайёрлашнинг инновацион усулларини амалиётга жорий этиш масалалари
Аҳолини кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини интеграция қилиш деганда сўнгги ахборот технологиялари ютуқларидан фойдаланилган ҳолда фуқаролар учун таъсирчан ва фойдали бўлган механизмларни амалиётга самарали жорий этиш масалалари тушунилади. Ҳозирги кунда бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирларни етарли даражада деб бўлмайди. Ушбу вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида илғор хориж давлатлари тажрибасини ўрганган ҳолда, маҳаллий шароитда амалиётга тадбиқ этиш талаб этилади.
Ҳозирда амалдаги аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича эслатмалар қоғоз кўринишда бўлиб, эскирган, аҳолининг барча қатламига етказиб бериш иложи йўқлиги, уларнинг таъсирчанлиги камлиги [18], мультимедия воситалари орқали аҳолини тайёрлаш бўйича материалларнинг етарли эмаслиги, рақамли телевидения имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланилмаётганлиги, махсус веб-сайтлар орқали аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича инновацион ёндашувларнинг етарли эмаслиги долзарб муаммолардан саналади.
Таъкидлаш керакки, аҳолини тайёрлаш тизимида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникациялари, янги инновацион ғоялар асосида таъсирчан механизмларни қўллаш зарур. Шу боисдан, ер куррасининг сейсмик жиҳатдан энг фаол бўлган ҳудудида жойлашган Япониянинг зилзиладан фуқароларни мухофазалаш бўйича тажрибасини чуқур ўрганиш асосида Ўзбекистонда аҳолини зилзила хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий – услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда янги инновацион ғоялар, замонавий ахборот технологиялари ва коммуникациялари ёрдамида аҳолининг тайёргарлик даражасини ошириш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири саналади [22].
Жаҳонда қатор ривожланган хорижий мамлакатларда, хусусан Япония, АҚШ, Хитойда, Европанинг сейсмик фаол минтақага кирувчи аксарият мамлакатларида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатишда электрон таълим платформасидан, ундаги инновацион ишланмалардан кенг фойдаланилади. Хусусан, Японияда мобиль иловалар жуда кўп йўналишда яратилган бўлиб, улардан бири мамлакатда тез-тез учрайдиган табиий офатлар ҳақида маълумот бериш учун мўлжалланган, масалан: зилзилалар, вулқон портлашлари ва цунамилар. Ушбу дастур Японияда табиий офатлар қандай кутилаётганини, уларнинг хавф даражасини ва уларда тўғри ҳаракатланиш чораларини билишга
ёрдам беради. Жумладан, зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган оддий ибораларни, шунингдек бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланиш қоидалари олдиндан ўргатилади. Бундан ташқари, Японияда Wi-Fi тармоғига бепул уланишни таъминловчи нуқталарга уланиш йўлга қўйилган. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг зилзила вақтида
тўғри ҳаракатланишни ўрганишларида мустақил таълим олиш имкониятини янада оширади [24].
Шунингдек АҚШда ҳам мобил иловалардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган, мактабларда ўқувчиларни ўқитиш, оилалар ва жамиятни жалб қилиш, аҳолини тайёрлаш мақсадида зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга ўргатиш мақсад қилиб олинган. Ҳозирда ўқитишда ўқиш қобилиятини яхшилаш учун СМС ва аудио хизматидан ҳам фойдаланиш самарадорлиги синовдан ўтказилмоқда [25].
Бундан ташқари, Туркия, Япония, Корея мамлакатларида аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишини таъминлаш мақсадида бир қатор изланишлар олиб борилмоқда.
Мисол қилиб оладиган бўлсак, аҳолининг барча қатламини зилзилага тўғри ҳаракатланишга амалий тайёрлашда мобиль зилзила симуляторлардан кенг фойдаланиб келинмоқда (32-расм). Бу эса ўз навбатида аҳолининг зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилмоқда.
32-расм. Туркияда яратилган мобил зилзила симулятори [26].
Мобиль зилзилани симуляция қилиш қурилмасининг ишлаш принципи сунъий зилзилалар ҳосил қилишдан иборат бўлиб, ушбу вазиятларда тингловчиларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатишдан иборат. (33- расм).
33-расм. Туркияда мобил зилзила симуляторида машғулотлар жараёни [26].
Қуйидаги расмда болалар мактабда, уйда ёки жамоат жойларида кучли зилзила юз берганда ўзларини қандай ҳимоя қилиш кераклиги бўйича амалий тайёргарликдан ўтказилмоқда (34-расм). Шу нуқтаи назардан, зилзила симулятори фуқароларни зилзилага амалий тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиш мумкин.
34-расм. Туркияда мобил зилзила симуляторида болалар билан ўтказилаётган амалий машғулотлар жараёни [26].
Туркияда мобиль зилзила симуляторлари “АКУТ” заводи томонидан 2003 ва 2010 йиллар мобайнида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, Японияда ҳам мобил зилзила симуляторлари олис ҳудудларда аҳолининг барча қатламини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга амалий ўргатиш вазифасини бажаради (35-расм).
35-расм. Японияда яратилган мобил зизила симулятори [27].
Қуйидаги расмларда Японияда мобил зилзила симуляторларидан мактабларда, олийгоҳларда, корхона ва идораларда, парк ва хиёбонларда, аҳоли пунктларида, жамоат жойларида аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга амалий ўргатиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларининг олиб борилиш жараёни акс эттирилган
(36, 37, 38-расмлар).
36-расм. Япония мактабида ўқувчиларни зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга амалий ўргатиш жараёни [27].
37-расм. Япония аҳоли пунктларида оилаларни зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга амалий ўргатиш жараёни [27].
38-расм. Япония жамоат жойларида аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга ўргатишда мобил симулятордан фойдаланиш [27].
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Японияда кунига камида 30 маротаба сезиларли ва кучли зилзила содир бўлади. Бу эса ўз навбатида, фуқароларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини билдиради. Ривожланган мамлакатлардаги илғор тажрибани маҳаллий шароитда амалиётга тадбиқ этиш, замонавий ахборот технологияларини тизимга интеграция қилишни жадаллаштириш, фуқароларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишнинг инновацион усулларидан фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уларнинг зилзилага тайёргарлик даражасини сезиларли равишда оширишга, энг аввало уларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш имконини беради.
ХУЛОСА
Мазкур услубий қўлланмада фуқароларга кучли зилзилалар, уларнинг юзага келиш сабаблари, зилзила оқибатлари, талафотлари, зилзила кучини ўлчаш шкалалари, зилзилани олдиндан айтиб бериш (прогнозлаш) бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилиб, зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилган. Бундан ташқари, илғор хориж тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда, аҳолини зилзилага тайёрлаш тизимига замонавий ахборот технологияларини интеграция қилиш, инновацион усуллардан фойдаланиш масалалари илмий-услубий жиҳатдан тадқиқ этилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бугунги кунда мамлакатимизда аҳолинининг барча қатламини кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга тайёрлашнинг таъсирчан ва самарали механизмини яратиш, амалдаги мавжуд тизимни янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
- мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқарув органларини тегишли функция ҳамда мажбуриятларини, жавобгарлигини ўз ичига олган аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва ундан кейин тўғри ҳаракатланишга ўргатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
- аҳолини ва ҳудудларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан самарали мухофазалаш, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини минималлаштириш муаммоларини илмий жиҳатдан ҳал этишга қаратилган амалий ва инновацион илмий-техник лойиҳаларни шакллантириш ва натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;
- республиканинг олис, энг чекка ва сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудларида истиқомат қиладиган аҳолининг барча қатламини зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга амалий ўргатиш учун мобиль зилзила симуляторларидан фойдаланишни жорий этиш ва интерактив мобиль иловалардан фойдаланишни йўлга қўйиш;
- фуқароларни зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга тайёрлашни назарий ва амалий ўргатиш қамровини ошириш мақсадида рақамли телевидения имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, хусусан махсус даврий кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда мунтазам эфирга узатиб боришни таъминлаш;
- зилзила вақтида аҳолининг барча қатлами қўрқув ва вахимага тушмасдан ўзини тута олиши, амалий тўғри ҳаракатланиш қоидалари тўғрисида катталар учун ҳужжатли фильмлар, болалар учун эса мультфильмлар тайёрлаш ҳамда мунтазам равишда эфирда намойиш
этиб борилишини йўлга қўйиш;
- маҳаллаларда фуқароларни кучли зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга ўргатиш учун фаоллар ва кўнгилли қутқарув гуруҳларини тузиш, шунингдек замонавий ҳабар бериш сереналарини жорий қилиш;
- мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида алоҳида мавзуларни киритиш, мавзу юзасидан ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларда аудио – видео материаллардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;
- мультимедия воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолининг барча қатлами учун тақдимотлар, анимацион роликлар ва ўйинлар орқали зилзилага тайёрлашнинг интерфаол усулларидан кенг фойдаланиш;
- глобал интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламини, шу жумладан мамлакатимизга ташриф буюрган туристларни ҳам кучли зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга қаратилган алоҳида веб-саҳифани ишга тушириш ва он-лайн мулоқотни амалга ошириб бориш;
- таълим муассасаларининг барчасида “Ўзини, ўзаро бир-бирини ва ўзгани қутқариш” йўналишлари бўйича “Ўқув тревогалари”ни бериш орқали зилзила вақтида тўғри амалий ҳаракатланишга тайёрлаш, жисмоний ва руҳий жиҳатдан тизимли равишда тайёрлаб боришни йўлга қўйиш.
ИЛОВАЛАР
1-илова
1-жадвал. Ер шарида ХХ асрда бўлиб ўтган талофатли
зилзилалар рўйхати [8]
№ |
Сана |
Магнитуда |
Қурбонлар |
Мамлакат |
1. |
16.12.1902 |
6.5 |
4800 |
Ўзбекистон |
2. |
04.04.1905 |
7.5 |
20000 |
Ҳиндистон |
3. |
17.08.1906 |
8.1 |
20000 |
Чили |
4. |
21.10.1907 |
6.5 |
1200 |
Хитой |
5. |
28.12.1908 |
7.0 |
110000 |
Италия |
6. |
13.01.1915 |
6.9 |
32610 |
Италия |
7. |
16.12.1920 |
8.6 |
243000 |
Хитой |
8. |
12.04.1921 |
6.5 |
15000 |
Тожикистон |
9. |
01.09.1923 |
8.2 |
142807 |
Япония |
10. |
22.05.1927 |
7.9 |
40900 |
Хитой |
11. |
01.05.1929 |
7.2 |
5803 |
Эрон |
12. |
11.08.1931 |
7.9 |
10000 |
Хитой |
13. |
25.08.1933 |
7.5 |
9300 |
Хитой |
14. |
15.01.1934 |
8.3 |
10700 |
Ҳиндистон |
15. |
30.05.1935 |
7.6 |
60000 |
Покистон |
16. |
25.01.1939 |
7.8 |
28000 |
Япония |
17. |
26.12.1939 |
7.8 |
32700 |
Туркия |
18. |
15.01.1944 |
7.2 |
8000 |
Аргентина |
19. |
05.01.1948 |
7.3 |
19800 |
Туркия |
20. |
05.10.1948 |
7.3 |
55000 |
Туркманистон |
21. |
10.07.1949 |
7.5 |
16500 |
Тожикистон |
22. |
05.08.1949 |
6.8 |
6000 |
Эквадор |
23. |
29.02.1960 |
5.9 |
13100 |
Марокаш |
24. |
22.05.1960 |
9.5 |
5700 |
Чили |
25. |
01.09.1962 |
6.9 |
12225 |
Эрон |
26. |
22.03.1966 |
7.1 |
8064 |
Хитой |
27. |
31.08.1968 |
7.1 |
15000 |
Эрон |
28. |
05.01.1970 |
7.3 |
15621 |
Хитой |
29. |
31.05.1970 |
7.6 |
66794 |
Перу |
30. |
10.04.1972 |
6.8 |
5010 |
Эрон |
31. |
23.12.1972 |
6.2 |
10000 |
Никарагуа |
32. |
04.02.1976 |
7.5 |
23000 |
Гватемала |
33. |
28.07.1976 |
7.8 |
242800 |
Хитой |
34. |
16.08.1976 |
7.8 |
8000 |
Филиппин |
35. |
29.10.1976 |
7.2 |
6000 |
Индонезия |
36. |
16.09.1978 |
7.2 |
18220 |
Эрон |
37. |
19.09.1985 |
8.1 |
30000 |
Мексика |
38. |
07.12.1988 |
7.0 |
45000 |
Арманистон |
39. |
20.06.1990 |
7.7 |
40000 |
Эрон |
40. |
20.09.1993 |
6.3 |
9748 |
Ҳиндистон |
41. |
16.01.1995 |
6.9 |
6348 |
Япония |
42. |
30.05.1998 |
6.9 |
5000 |
Афғонистон |
2-илова
2-жадвал. Зилзилаларнинг йиллик ўртача сони [8]
№ |
Зилзилалар |
Магнитуда |
Зилзилаларнинг йиллик ўртача сони |
1 |
Дунё миқёсида фожиа |
>8 |
1-2 |
2 |
Регион миқёсида талофатли |
7-8 |
15-20 |
3 |
Локал миқёсдаги кучли |
6-7 |
100-150 |
4 |
Ўртача кучдаги |
5-6 |
750-1000 |
5 |
Жойлардаги кучсиз шикастлантирувчи |
4-5 |
5000-10000 |
6 |
Кучсиз |
3-4 |
40000-50000 |
7 |
Ўта кучсиз, одамлар сезмайдиган |
<3 |
3000000-3500000 |
3-илова
3-жадвал. Ўзбекистон Республикасининг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган, сейсмиклиги кўрсатилган аҳоли пунктлари
Р Ў Й Х А Т И [16]
№ |
Аҳоли пунктлари |
Сейсмиклиги |
|
||||
7 балл |
8 балл |
9 балл |
9* балл |
|
|||
Андижон вилояти |
|
||||||
1. |
Ойим |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
2. |
Оқолтин |
+ |
+ |
|
|
|
|
3. |
Олтинкул |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
4. |
Андижон* |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
5. |
Андижон пром. |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
6. |
Асака* |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
7. |
Балиқчи |
+ |
+ |
|
|
|
|
8. |
Бўз |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
9. |
Дибодом |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
10. |
Куйганёр* |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
11. |
Қўрғонтепа |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
12. |
Луччак |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
13. |
Марҳамат |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
14. |
Пайтуғ |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
15. |
Палвонтош |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
16. |
Пахтаобод |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
17. |
Сўфиқишлоқ |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
18. |
Хўжаобод |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
19. |
Хонабод |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
20. |
Чинобод |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
21. |
Шаҳрихон |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
22. |
Жан.Оламишиқ |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
Бухоро вилояти |
|
||||||
23. |
Олот |
+ |
|
|
|
|
|
24. |
Аякахетма |
+ |
|
|
|
|
|
25. |
Бўзачи |
+ |
|
|
|
|
|
26. |
Бухоро |
+ |
|
|
|
|
|
27. |
Вобкент |
+ |
|
|
|
|
|
28. |
Газли* |
+ |
+ |
|
|
|
|
29. |
Галаосиё |
+ |
|
|
|
|
|
30. |
Ғиждувон |
+ |
|
|
|
|
|
31. |
Гугуртли |
+ |
|
|
|
|
|
32. |
Дояхотин |
+ |
|
|
|
|
|
33. |
Жонкелди |
+ |
|
|
|
|
|
34. |
Жигачи |
+ |
|
|
|
|
|
35. |
Когон* |
+ |
|
|
|
|
|
36. |
Қоракўл |
+ |
|
|
|
|
|
37. |
Қоракўл ст. |
+ |
|
|
|
|
|
38. |
Қоравулбозор |
+ |
|
|
|
|
|
39. |
Қизилравот |
+ |
|
|
|
|
|
40. |
Кўкча |
+ |
|
|
|
|
|
41. |
Ромитон |
+ |
|
|
|
|
|
42. |
Оқшиқ |
+ |
|
|
|
|
|
43. |
Табагар |
+ |
|
|
|
|
|
44. |
Ўтамурод |
+ |
|
|
|
|
|
45. |
Учбош |
+ |
|
|
|
|
|
46. |
Хўжашер |
+ |
|
|
|
|
|
47. |
Шофрикон |
+ |
|
|
|
|
|
48. |
Эджон |
+ |
|
|
|
|
|
49. |
Янгиобод |
+ |
|
|
|
|
|
50. |
Янгибозор |
+ |
|
|
|
|
|
Жиззах вилояти |
|
||||||
51. |
Осмонсой |
+ |
|
|
|
|
|
52. |
Бахмал |
+ |
+ |
|
|
|
|
53. |
Бўстон |
+ |
|
|
|
|
|
54. |
Гагарин |
+ |
|
|
|
|
|
55. |
Ғаллаорол |
+ |
|
|
|
|
|
56. |
Гараша |
+ |
|
|
|
|
|
57. |
Дарвоза |
+ |
|
|
|
|
|
58. |
Жиззах* |
+ |
|
|
|
|
|
59. |
Дўстлик |
+ |
|
|
|
|
|
60. |
Дукай 6 балл |
|
|
|
|
|
|
61. |
Зомин |
+ |
+ |
|
|
|
|
62. |
Зафаробод |
+ |
|
|
|
|
|
63. |
Қораянтоқ |
+ |
|
|
|
|
|
64. |
Қуйтош |
+ |
|
|
|
|
|
65. |
Қизилмозор |
+ |
+ |
|
|
|
|
66. |
Лалмикор |
+ |
|
|
|
|
|
67. |
Пахтакор |
+ |
|
|
|
|
|
68. |
Пишагар |
+ |
+ |
|
|
|
|
69. |
Кулама |
+ |
|
|
|
|
|
70. |
Увол |
+ |
+ |
|
|
|
|
71. |
Даштобод |
+ |
|
|
|
|
|
72. |
Урда |
+ |
|
|
|
|
|
73. |
Ўсмат |
+ |
+ |
|
|
|
|
74. |
Фориш |
+ |
|
|
|
|
|
75. |
Янгиқишлоқ |
+ |
|
|
|
|
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
|
||||||
76. |
Оқбошли |
+ |
|
|
|
|
|
77. |
Оқманғит 6 балл |
|
|
|
|
|
|
78. |
Беруний |
+ |
|
|
|
|
|
79. |
Бийбозор |
+ |
|
|
|
|
|
80. |
Водник 6 балл |
|
|
|
|
|
|
81. |
Гулдурсун |
|
|
|
|
|
|
82. |
Жумратов |
+ |
|
|
|
|
|
83. |
Қоратов |
+ |
|
|
|
|
|
84. |
Қипчоқ |
+ |
|
|
|
|
|
85. |
Қизкетген 6 балл |
|
|
|
|
|
|
86. |
Қирққиз |
+ |
|
|
|
|
|
87. |
Манғит |
+ |
|
|
|
|
|
88. |
Мешекли |
+ |
|
|
|
|
|
89. |
Мискин |
+ |
|
|
|
|
|
90. |
Нукус 6 балл |
|
|
|
|
|
|
91. |
Пристан 6 балл |
|
|
|
|
|
|
92. |
Тахиатош |
+ |
|
|
|
|
|
93. |
Тўрткўл |
+ |
|
|
|
|
|
94. |
Халқобод 6 балл |
|
|
|
|
|
|
95. |
Хўжайли 6 балл |
|
|
|
|
|
|
Қашқадарё вилояти |
|
||||||
96. |
Обиканда |
+ |
|
|
|
|
|
97. |
Олмағон |
+ |
|
|
|
|
|
98. |
Аррабанд |
+ |
|
|
|
|
|
99. |
Бешкент |
+ |
|
|
|
|
|
100. |
Бирдала |
+ |
|
|
|
|
|
101. |
Варганза |
+ |
|
|
|
|
|
102. |
Ғузор |
+ |
|
|
|
|
|
103. |
Гумбулоқ |
+ |
|
|
|
|
|
104. |
Жалоир |
+ |
|
|
|
|
|
105. |
Жолампир |
+ |
+ |
|
|
|
|
106. |
Жаркум |
+ |
|
|
|
|
|
107. |
Қамаши |
+ |
|
|
|
|
|
108. |
Қарши |
+ |
|
|
|
|
|
109. |
Кон (Куга) |
+ |
|
|
|
|
|
110. |
Қорақара |
+ |
|
|
|
|
|
111. |
Косон |
+ |
|
|
|
|
|
112. |
Косатараш |
+ |
|
|
|
|
|
113. |
Каттақишлоқ |
+ |
|
|
|
|
|
114. |
Китоб |
+ |
|
|
|
|
|
115. |
Қизилча |
+ |
|
|
|
|
|
116. |
Қизилэмчак |
+ |
|
|
|
|
|
117. |
Мойманақ |
+ |
|
|
|
|
|
118. |
Мироқи |
+ |
|
|
|
|
|
119. |
Миришкор |
+ |
|
|
|
|
|
120. |
Муборак |
+ |
|
|
|
|
|
121. |
Муғлон |
+ |
|
|
|
|
|
122. |
Нишон |
+ |
|
|
|
|
|
123. |
Октябрский |
+ |
|
|
|
|
|
124. |
Помуқ |
+ |
|
|
|
|
|
125. |
Раимсўфи |
+ |
|
|
|
|
|
126. |
Толимаржон |
+ |
|
|
|
|
|
127. |
Тошқўрғон |
+ |
|
|
|
|
|
128. |
Ўтўрар |
+ |
|
|
|
|
|
129. |
Файзобод |
+ |
|
|
|
|
|
130. |
Хатча |
+ |
|
|
|
|
|
131. |
Хўжамуборак |
+ |
|
|
|
|
|
132. |
Чандир |
+ |
|
|
|
|
|
133. |
Чашмамирон |
+ |
|
|
|
|
|
134. |
Чим |
+ |
|
|
|
|
|
135. |
Чироқчи |
+ |
|
|
|
|
|
136. |
Шаҳрисабз |
+ |
|
|
|
|
|
137. |
Шерали |
+ |
|
|
|
|
|
138. |
Яккабоғ |
+ |
|
|
|
|
|
139. |
Яккабоғ ст. |
+ |
|
|
|
|
|
140. |
Янги Нишон |
+ |
|
|
|
|
|
141. |
Яргунчи |
+ |
|
|
|
|
|
142. |
Айтим 6 балл |
|
|
|
|
|
|
143. |
Оёқудуқ |
+ |
|
|
|
|
|
144. |
Боймурот 6 балл |
|
|
|
|
|
|
145. |
Бешрабат |
+ |
|
|
|
|
|
146. |
Бузибой 6 балл |
|
|
|
|
|
|
147. |
Ғозғон |
+ |
|
|
|
|
|
148. |
Дебаланд |
+ |
|
|
|
|
|
149. |
Зарафшон* |
+ |
|
|
|
|
|
150. |
Зармитан |
+ |
|
|
|
|
|
151. |
Конимех |
+ |
|
|
|
|
|
152. |
Кармана |
+ |
|
|
|
|
|
153. |
Камсомолск |
+ |
|
|
|
|
|
154. |
Қизилтепа |
+ |
|
|
|
|
|
155. |
Кулқудуқ |
+ |
|
|
|
|
|
156. |
Лангар |
+ |
|
|
|
|
|
157. |
Мурунтов |
+ |
|
|
|
|
|
158. |
Мингбулоқ |
|
|
|
|
|
|
159. |
Навоий |
+ |
|
|
|
|
|
160. |
Нурота |
+ |
|
|
|
|
|
161. |
Томдибулоқ* |
+ |
|
|
|
|
|
162. |
Узунқудуқ |
+ |
|
|
|
|
|
163. |
Учқора |
+ |
|
|
|
|
|
164. |
Учқудуқ* |
|
|
|
|
|
|
165. |
Чашма |
+ |
|
|
|
|
|
166. |
Чингелди |
+ |
|
|
|
|
|
167. |
Шолдироқ |
+ |
|
|
|
|
|
168. |
Шариқти |
+ |
|
|
|
|
|
169. |
Юзқудуқ 6 балл |
|
|
|
|
|
|
170. |
Янгиробот |
+ |
|
|
|
|
|
Наманган вилояти |
|
||||||
171. |
Оқтош |
+ |
+ |
|
|
|
|
172. |
Олтинкон |
+ |
+ |
|
|
|
|
173. |
Ғова |
+ |
+ |
|
|
|
|
174. |
Жумашўй |
+ |
+ |
|
|
|
|
175. |
Косонсой |
+ |
+ |
|
|
|
|
176. |
Наманган* |
+ |
+ |
|
|
|
|
177. |
Поп |
+ |
+ |
|
|
|
|
178. |
Пунган |
+ |
+ |
|
|
|
|
179. |
Тошбулоқ |
|
|
|
|
|
|
180. |
Тўрақўрғон |
+ |
+ |
|
|
|
|
181. |
Уйғурсой |
+ |
+ |
|
|
|
|
182. |
Уйчи |
+ |
+ |
|
|
|
|
183. |
Хаққулобод* |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
184. |
Халқобод |
+ |
+ |
|
|
|
|
185. |
Чодак |
+ |
+ |
|
|
|
|
186. |
Чоркесар |
+ |
+ |
|
|
|
|
187. |
Чортоқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
188. |
Чаш |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
189. |
Чуст |
+ |
+ |
|
|
|
|
190. |
Янгиқўрғон |
+ |
+ |
|
|
|
|
Самарқанд вилояти |
|
||||||
191. |
Оғалиқ |
+ |
|
|
|
|
|
192. |
Оқтош |
+ |
|
|
|
|
|
193. |
Андах |
+ |
|
|
|
|
|
194. |
Боқон |
+ |
|
|
|
|
|
195. |
Бешбулоқ 6 балл |
+ |
|
|
|
|
|
196. |
Булунғур |
+ |
|
|
|
|
|
197. |
Даҳбед |
+ |
|
|
|
|
|
198. |
Жартепа |
+ |
|
|
|
|
|
199. |
Жидалик |
+ |
|
|
|
|
|
200. |
Жуш |
+ |
|
|
|
|
|
201. |
Жума |
+ |
|
|
|
|
|
202. |
Зиёдин |
+ |
|
|
|
|
|
203. |
Ингичка |
+ |
|
|
|
|
|
204. |
Иштихон |
+ |
|
|
|
|
|
205. |
Қарноб |
+ |
|
|
|
|
|
206. |
Каттақўрғон |
+ |
|
|
|
|
|
207. |
Каттақўрғон с.о |
+ |
|
|
|
|
|
208. |
Килдон |
+ |
+ |
|
|
|
|
209. |
Қўшқудуқ |
+ |
|
|
|
|
|
210. |
Лойиш |
+ |
|
|
|
|
|
211. |
Лангар |
+ |
|
|
|
|
|
212. |
Митан |
+ |
|
|
|
|
|
213. |
Қорасув |
+ |
|
|
|
|
|
214. |
Нарпай |
+ |
|
|
|
|
|
215. |
Нуробод |
+ |
|
|
|
|
|
216. |
Пайшанба |
+ |
|
|
|
|
|
217. |
Самарқанд* |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
218. |
Сарикул |
+ |
|
|
|
|
|
219. |
Кимёгарлар |
+ |
|
|
|
|
|
220. |
Тойлоқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
221. |
Тошқидуқ |
+ |
|
|
|
|
|
222. |
Тим |
+ |
|
|
|
|
|
223. |
Ургут |
+ |
+ |
|
|
|
|
224. |
Улус |
+ |
|
|
|
|
|
225. |
Улуғбек |
+ |
+ |
|
|
|
|
226. |
Хишров |
+ |
+ |
|
|
|
|
227. |
Хожидала |
+ |
+ |
|
|
|
|
228. |
Хужакул |
+ |
|
|
|
|
|
229. |
Челак |
+ |
|
|
|
|
|
Сурхандарё вилояти |
|
||||||
230. |
Ангор |
+ |
|
|
|
|
|
231. |
Бойсун |
+ |
+ |
|
|
|
|
232. |
Боғлидара |
+ |
+ |
|
|
|
|
233. |
Гагарин |
+ |
|
|
|
|
|
234. |
Гулистон |
+ |
|
|
|
|
|
235. |
Дашнаобод |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
236. |
Жарқўрғон |
+ |
|
|
|
|
|
237. |
Денов |
+ |
+ |
|
|
|
|
238. |
Дарбанд |
+ |
+ |
|
|
|
|
239. |
Дехқонобод |
+ |
|
|
|
|
|
240. |
Зарабоғ |
+ |
|
|
|
|
|
241. |
Истара |
+ |
|
|
|
|
|
242. |
Какайди |
+ |
|
|
|
|
|
243. |
Қорлуқ |
+ |
|
|
|
|
|
244. |
Қумқўрғон |
+ |
|
|
|
|
|
245. |
Лалмикор |
+ |
|
|
|
|
|
246. |
Музработ |
+ |
|
|
|
|
|
247. |
Пошхурт |
+ |
|
|
|
|
|
248. |
Сайроб |
+ |
+ |
|
|
|
|
249. |
Сариосиё |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
250. |
Термиз |
+ |
|
|
|
|
|
251. |
Термиз с.т. |
+ |
|
|
|
|
|
252. |
Узун |
+ |
|
|
|
|
|
253. |
Холчаён |
+ |
+ |
|
|
|
|
254. |
Шарғун |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
255. |
Шеробод |
+ |
|
|
|
|
|
256. |
Шўрчи |
+ |
|
|
|
|
|
Сирдарё вилояти |
|
+ |
|||||
257. |
Бахт |
+ |
|
|
|
|
|
258. |
Сайхун |
+ |
|
|
|
|
|
259. |
Гулистон |
+ |
|
|
|
|
|
260. |
Зарбдор |
+ |
|
|
|
|
|
261. |
Пахтаобод |
+ |
|
|
|
|
|
262. |
Сават |
+ |
+ |
|
|
|
|
263. |
Сардоба |
+ |
|
|
|
|
|
264. |
Сирдарё |
+ |
|
|
|
|
|
265. |
Фарҳод |
+ |
|
|
|
|
|
266. |
Ҳавос |
+ |
|
|
|
|
|
267. |
Ширин |
+ |
|
|
|
|
|
268. |
Янгиер |
+ |
|
|
|
|
|
Тошкент вилояти |
|
||||||
269. |
Оққўрғон |
+ |
|
|
|
|
|
270. |
Олмалиқ* |
+ |
+ |
|
|
|
|
271. |
Олмазор |
+ |
|
|
|
|
|
272. |
Олимкент |
+ |
|
|
|
|
|
273. |
Ангрен* |
+ |
+ |
|
|
|
|
274. |
Оҳангарон* |
+ |
+ |
|
|
|
|
275. |
Аччи |
+ |
+ |
|
|
|
|
276. |
Боғистон |
+ |
+ |
|
|
|
|
277. |
Бекобод* |
+ |
+ |
|
|
|
|
278. |
Бектемир |
+ |
+ |
|
|
|
|
279. |
Бурчмулла |
+ |
+ |
|
|
|
|
280. |
Бузсув |
+ |
|
|
|
|
|
281. |
Бўка |
+ |
|
|
|
|
|
282. |
Ғазалкент |
+ |
+ |
|
|
|
|
283. |
ТошпулатДадабоев |
+ |
+ |
|
|
|
|
284. |
Димитровское |
+ |
|
|
|
|
|
285. |
Жумабозор |
+ |
+ |
|
|
|
|
286. |
Зафар |
+ |
|
|
|
|
|
287. |
Искандар |
+ |
+ |
|
|
|
|
288. |
Қорахитой |
+ |
+ |
|
|
|
|
289. |
Келес |
+ |
+ |
|
|
|
|
290. |
Қибрай |
+ |
+ |
|
|
|
|
291. |
Кирда |
+ |
|
|
|
|
|
292. |
Красноярск |
+ |
+ |
|
|
|
|
293. |
Камсомолобод |
+ |
|
|
|
|
|
294. |
Крестянский |
+ |
|
|
|
|
|
295. |
Паркент |
+ |
+ |
|
|
|
|
296. |
Пском |
+ |
+ |
|
|
|
|
297. |
Пскент |
+ |
+ |
|
|
|
|
298. |
Солор |
+ |
+ |
|
|
|
|
299. |
Салдатское |
+ |
|
|
|
|
|
300. |
Тошкент* |
+ |
+ |
|
|
|
|
301. |
Тўйтепа |
+ |
+ |
|
|
|
|
302. |
Туябўғиз |
+ |
+ |
|
|
|
|
303. |
Ўртааул |
+ |
|
|
|
|
|
304. |
Улуғбек |
+ |
+ |
|
|
|
|
305. |
Чорвоқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
306. |
Чиғириқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
307. |
Чиноз |
+ |
|
|
|
|
|
308. |
Чирчиқ* |
+ |
+ |
|
|
|
|
309. |
Эшонгузар |
+ |
+ |
|
|
|
|
310. |
Янгиобод |
+ |
+ |
|
|
|
|
311. |
Янгибозор |
+ |
+ |
|
|
|
|
312. |
Янгийўл* |
+ |
|
|
|
|
|
Фарғона вилояти |
|
||||||
313. |
Олтиариқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
314. |
Боғдод |
+ |
+ |
|
|
|
|
315. |
Бешариқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
316. |
Бувайда |
+ |
+ |
|
|
|
|
317. |
Водил |
+ |
+ |
|
|
|
|
318. |
Данғара |
+ |
+ |
|
|
|
|
319. |
Ёрдон |
+ |
+ |
|
|
|
|
320. |
Қиргули |
+ |
+ |
|
|
|
|
321. |
Қўқон* |
+ |
+ |
|
|
|
|
322. |
Қува |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
323. |
Қувасой |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
|
324. |
Лимбур |
+ |
+ |
|
|
|
|
325. |
Марғилон |
+ |
+ |
|
|
|
|
326. |
Янгимарғилон |
+ |
+ |
|
|
|
|
327. |
Ропқон |
+ |
+ |
|
|
|
|
328. |
Риштон |
+ |
+ |
|
|
|
|
329. |
Сух |
+ |
+ |
|
|
|
|
330. |
Тошлоқ |
+ |
+ |
|
|
|
|
331. |
Учкўприк |
+ |
+ |
|
|
|
|
332. |
Учёр |
+ |
+ |
|
|
|
|
333. |
Фарғона |
+ |
+ |
|
|
|
|
334. |
Ҳамза* |
+ |
+ |
|
|
|
|
335. |
Чимён |
+ |
+ |
|
|
|
|
336. |
Шоҳимардон |
+ |
+ |
+ |
|
|
|
337. |
Шўрсув |
+ |
+ |
|
|
|
|
338. |
Ёзявон |
+ |
+ |
|
|
|
|
339. |
Яйпан |
+ |
+ |
|
|
|
|
Хоразм вилояти |
|
||||||
340. |
Боғот |
+ |
|
|
|
|
|
341. |
Гурлан |
+ |
|
|
|
|
|
342. |
Дружба |
+ |
|
|
|
|
|
343. |
Қаландархона |
+ |
|
|
|
|
|
344. |
Қоровул |
+ |
|
|
|
|
|
345. |
Кичикконгли |
+ |
|
|
|
|
|
346. |
Қўшкўпир |
+ |
|
|
|
|
|
347. |
Крантов 6 балл |
|
|
|
|
|
|
348. |
Кулатоу |
+ |
|
|
|
|
|
349. |
Лесхоз |
+ |
|
|
|
|
|
350. |
Назархон |
+ |
|
|
|
|
|
351. |
Тупроққалъа |
+ |
|
|
|
|
|
352. |
Урганч |
+ |
|
|
|
|
|
353. |
Хозорасп |
+ |
|
|
|
|
|
354. |
Хонқа |
+ |
|
|
|
|
|
355. |
Хива |
+ |
|
|
|
|
|
356. |
Хозорасп |
+ |
|
|
|
|
|
357. |
Шовот |
+ |
|
|
|
|
|
358. |
Янгиариқ |
+ |
|
|
|
|
|
359. |
Янгибозор |
+ |
|
|
|
|
Эслатмалар: 1. Сейсмик микроҳудудлаштириш ишлари ўтказилган ва ЎзР Давархитектқурилишда тегишли хариталари бўлган аҳоли пунктларининг номига «*» белги қўйилган. 2. Сейсмиклиги 9* балл бўлган пунктлар 7.1 ва ундан ортиқ магнитуда билан зилзила содир бўлиши мумкин бўлган зонада жойлашган.
ГЛОССАРИЙ
Афтершок |
Афтершок - биринчи кучли ер силкинишдан сўнг қайтариладиган силкинишлар. |
Алоҳида таянчлар |
Алоҳида таянчлар - том ёпмаси ва оралиқ ёпмалардан тушаётган юкни пойдэворга узатувчи вертикал вазиятдаги юк кўтамвчи элементлардир (устунлар, тиргаклар). |
Акселерограф |
Акселерограф - кучли ҳаракатланадиган зилзила асбобларини ёзиб олиш жойини (ёки базасини) тезлаштириш. |
Бинонинг тўлиқ вайрон бўлиши |
Бинонинг тўлиқ вайрон бўлиши - жиддий структуравий шикастланиш. Юк кўтарувчи деворлар ва шифтларнинг қулаши. |
Билим |
Билим – борлиқ, воқеа ва ҳодисаларнинг, уларнинг алоқа ва муносабатларининг инсон онгида намоён бўлишидир. У инсоннинг борлиқни, бошқа одамлар томонидан топилган маълумотлар, фактларни ўзлаштириши натижаси ҳисобланади. Билимлар инсон онгида, хотирасида тушунчалар, қарашлар, тасаввурлар, улар ўртасидаги алоқадорлик тарзида сақланиб келади. |
Бикр пойдеворлар |
Бикр пойдэворлар - конструксияси фақат сиқилишга ишлайдиган пойдэворларга айтилади. |
Бузилиш |
Бузилиш - деворларда катта ёриқларнинг ҳосил бўлиши, ғишт теримларининг ажралиши, деворларнинг баъзи жойларини йиқилиши, карниз ва парапедларнинг тушиши, сувоқларнинг кўплаб кўчиб кетиши, тутун қ увурларининг йиқ илиши ва ҳоказо |
Гипоцентр |
Гипоцентр - зилзила ўчоғининг маркази. |
Деформация |
Деформация - сейсмик кучлар таъсирида доимий бузилиш. |
Деворлар |
Деворлар — ўз вазифасига ва жойлашишига кўра ички ва ташқи тўсиқ, яъни хонани ташқи муҳит таъсиридан ҳимояловчи ёки хоналами бир-биридан ажратиб турувчи эиэментлар. |
Ер куррасининг сейсмик камарлари |
Ер куррасининг сейсмик камарлари - 1.Тинч океани. 2. Ўрта ер денгизи – Осиё. 3. Ўрта Атлантика сувости тоғ тизмалари сейсмик камарлари. |
Зилзила |
Зилзила - ернинг ички қатламларида йиғилган табий қўшимча куч таъсирида механик энергиянинг эластик сейсмик тўлқин энергиясига айланиши ва атрофга тарқалиши натижасида рўй берадиган ер силкинишлари зилзила дейилади |
Зилзила ўчоғи |
Зилзила ўчоғи - ер силкинишининг пайдо бўлган жойи. |
Зилзилаларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра турланиши |
Зилзилаларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра турланиши - тектоник, вулқон ва ўпирилиш зилзилаларига бўлинади. |
Зарар |
Зарар - элементлар ва иншоотларнинг сифати, шакли ва ҳақиқий ўлчамларини меъёрий ҳужжатлар талабларидан ёки структуранинг ишлаши пайтида пайдо бўлган лойиҳадан четга чиқиши. |
Зарар даражаси |
Зарар даражаси - бу жараёнда белгиланган қурилиш конструкциясининг конструктив қувватини йўқотиш фоизини ифодалайди. |
Кўникмалар |
Кўникмалар – иш-ҳаракатларнинг пухта эгалланганлиги, автоматлашган тарзда бажарилишидир. Маълум бир соҳада кўникмаларга эга бўлган инсон ўз диққатини асосий нарасага қарата олади, ўз фаолиятига ижодий муносабатда бўла олади ҳамда юқори сифат ва миқдор кўрсаткичлари билан ҳаракат қила олади. |
Лойиҳа |
Лойиҳа — бино, иншоот ёки улар мажмуасини қуришда бажариладиган барча ишлами ўзида жамлаган техник ҳужжатлар мажмуаси. Бино ва иншоотлар наъмунавий (типовой), хусусий ва экспериментал лойиҳалар асосида қурилиши мумкин.
|
Муҳандислик хавфи |
Муҳандислик хавфи - кўриб чиқилаётган бинонинг (Европа шкаласи бўйича) ҳар хил даражадаги зарарланиш эҳтимоли |
Муҳим ёки жиддий зарар |
Муҳим ёки жиддий зарар - ўртача даражадаги тизимли шикастланиш, жиддий бўлмаган структуравий зарар. |
Пойдеворлар |
Пойдеворлар — бинонинг ерости қисми бўлиб, улар бино оғирлигини ўзига қабул қилиб, уни асосга узатувчи конструксиялардир.
|
Поллар |
Поллар — турли асосларга, масалан, кўпинча лагаларга, темир-бэтон ёпма панели устидан ёки. «подвал»сиз биноларда биринчи қаватнинг остига тўғридан-тўғри зах ўтказмайдиган асос устига ўрнатилади. |
Сейсмология |
Сейсмология - ер қобиғининг тебранишларини ўрганадиган фан. |
Сейсмограф |
Сейсмограф - ер юзаси тебранишларини ёзиш учун мўлжалланган қурилма. |
Сейсмик хавф |
Сейсмик хавф - кўриб чиқилаётган ҳудудда маълум бир интенсивликдаги сейсмик таъсирларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли. |
Сейсмик районлаштириш турлари |
Сейсмик районлаштириш турлари - умумий сейсмик районлаштириш; мукаммал сейсмик районлаштириш; сейсмик микрорайонлаштириш. |
Сейсмик заифлик |
Сейсмик заифлик - бино ва иншоотларнинг зилзила таъсири натижасида ўзининг турғунлигини йўқотишидир. Заифлик кўрсаткичи зилзила интенсивлигининг маълум даражасида вайрон бўлиш эҳтимоли. |
Сейсмик тўлқинлар турлари |
Сейсмик тўлқинлар турлари – сейсмик тўлқинлар бўйлама, кўндаланг ва юза тўлқинларга бўлинади. |
Статик юклар |
Статик юклар - иншоот ёки унинг элементларига шунчалик оҳиста қўйиладики, натижада элементларда ҳосил бўладиган тезланишларнинг қийматини ҳисобга олмаса бўладиган даражада кичик бўлади. Бошқача қилиб айтганда,статик юклар та ъсирида иншоотда тебраниш ё уйғонмайди, ёки уйғонса ҳам жуда кичик бўлади. |
Таваккал |
Таваккал - бу хавфнинг миқдорий баҳосидир. Миқдорий баҳо кўнгилсиз ҳодисаларни аниқ бир давр ичида бўлиб ўтган сонининг бўлиши мумкин бўлган сонига нисбатидир. |
Хавф |
Хавф - тирик ва тирик бўлмаган материянинг шу материянинг ўзига, яъни одамларга, табиатга, моддий бойликларга зиён келтирувчи салбий хусусияти. |
Эътиборсиз ёки майда зарар |
Эътиборсиз ёки майда зарар - структуравий шикастланиш йўқ, тизимли бўлмаган нарсаларга озгина зарар етказилиши. |
Эпицентр |
Эпицентр - гипоцентрнинг ер юзидаги проекциясига айтилади |
Эластиклик |
Эластиклик - Кўчириш кучи чиқарилгандан сўнг материалнинг асл ҳолатига ёки ҳолатига қайтиш қобилияти. |
Эшиклар |
Эшиклар — хоналами бир-бири билан боғлайди, шунингдэк, хонага кириш ва ундан чиқиш йўли ҳисобланади. Улар дэвордаги ёки парда дэвордаги эшик ўми, эшик қутиси (кесакиси) ва табақасидан иборат бўлади. Турар-жой биноларида булардан ташқари бошқа конструктив элементлар, яъни дахлиз, айвон, эшик усти соябони ва бошқалар бўлиши мумкин. |
Ўртача зарар |
Ўртача зарар - кичик структуравий шикастланиш, ўртача даражада тизимли бўлмаган зарар. |
Қурилиш паспорти |
Қурилиш паспорти - бир турдаги лойиҳалами турли жамоат, саноат ва ерости иншоотларини бир-бири билан боғлаш учун хизмат қиладиган барча техник ҳужжатларга айтилади. |
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4794 сонли қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 октябрдаги “Техноген, табий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида” ги 455 – сонли қарори. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 208 – сонли қарори. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 сентябрдаги “Аҳолини Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги 754-сонли қарори.
5.ҚМҚ-2.01.03-96 Сейсмик ҳудудларда қурилиш. Тошкент: Госкомархитекстрой РУз. 1996.-65 б.
- Зилзила билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари. Республика илмиий амалий семинар материаллари тўплами, 2019 йил 12 октябрь, ФМИ, Т.:, 164б.
- 7. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси Биринчи жилд. Тошкент,
2000- 530 б. - Абдуллабеков Қ. Ильясова З. // Фавқулодда вазиятлар тарихидан: Зилзила. // - Т.: ФМИ кичик босмахонаси, 2016. – 164 б.
- Асипова Н.А., Қозоқбаев З.М. Ҳаёт хавфсизлиги таълим йўналишида алоқа ахборот-технологияларининг иштироки // Х Всероссийская объединенная конференция. // 2007, 56 б.
- Абдуллаева Г. // Тўғри ва аниқ ҳаракат қилиш- ҳавфсизлик гарови!// "Зилзилаларни мониторинг қилишнинг истиқболлари ва ривожлантириш асослари" мавзусида илмий-амалий семинар тўплами- Тошкент, –2018. -94 б.
- Абидова Ф. // Аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини самарадорлигини ошириш йўллари. // "Зилзилаларни мониторинг қилишнинг истиқболлари ва ривожлантириш асослари" мавзусидаилмий-амалий семинар тўплами.-Тошкент, –2018. -89 б.
- Боймирзаев А. //Ҳаёт хавфсизлиги ва биринчи тиббий ёрдам.-Т.:Зилол булоқ, 2019.-396 б.
- Иванович Н., Шигапов А. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиши учуч тайёрлашнинг инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиш. // WEB - Центр информационных технологий Privatinformsistem // Москва, 2016, 37 б.
- Лукьянович А.В., Веденеева Т.А., Пашков А.А. Таълим муаммолари ва замонавий таълим технологиялари. // Научные и образовательные проблемы гражданской защиты – 2012, №3, 39 – 46 б.
- Рашидов Т. ва бошқалар “Фарғона водийси хусусий уй-жойларини сейсмик хавсизлигини таъминлаш” Монография, Тошкент, ЧП “Вахитова Ш.Т.” 2016 -283 б.
- Саидий С.А. Зилзилабардош уй қандай қурилади? Амалий қулланма, 2-қисм, Тошкент, 2012 - 42 б.
- Юшков В.П. Аҳолининг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда хавфсизлик ҳимоясини ташкил этиш учун, замонавий ахборот-технологияларини қўллаш. // Техносферада экология ва хавфсизлик. // 2016, 391 – 393 б.
- Қурбонов Б.Ю., Йўлдошев Э.Қ. Аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими. // Муҳофаза + (ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий ва бадиий журнал). // Тошкент, 2019, 6 б.
- Хадзҳибаев А.Х., Махаммадиев Д.Ж., Набиев А.А. Аҳоли пунктларини Зилзилага мойиллиги сабабли замонавий тайёрлашнинг принциплари. Шошилиш тиббиёт ахборотномаси. // №4, 2014, 103 б.
- Ҳикматуллаев С.Ю., Ильясова З.Ф., Саидханова Н.Ю. Геологик хавфли ҳодисалар. Услубий ишланма. // Тошкент, 2008, 2-14 б.
- https://www.google.ru/search? // newwindow = // Зилзиладан муҳофазаланиш комплекс чора-тадбирлари.
- https://www.popmech.ru/technologies/55371.
- https://www.library.ziyonet.uz.
- http://srcyrl.xdvirtualreality.com/news/movie-power-vr-earthquake-experience-hall-15919891.html
- https://en.wikipedia.org/wiki/ Федеральное агентство по управлению в чрезвычайных ситуациях (США).
- https: // ru. wikipedia. Org / wiki / Категория: Средства_массовой_информации_Турции.
- https://www.fcc.gov/consumers/guides/emergency-alert-system-eas.