Куни кеча Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят “Ёшлар иттифоқи” билан биргаликда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар - 2019” кўрик танловининг иккинчи саралаш босқичи ўтказилди.
Кўрик танлов тўртта шартлар асосида олиб борилиб, бажарилган шартлар якунига кўра, 1-ўринни Қорақалпоғистон Ресупубликаси ФВБнинг “Нукус ёшлари” жамоаси, 2-ўринни Хоразм вилояти ФВБнинг “Жайхун” жамоаси ва 3-ўринни Навоий вилоятининг “Навоий ёшлари” жамоалари эгаллади.
“Қувноқлар ва зукколар-2019” кўрик танловининг иккинчи босқич якуни бўйича фахрли ўринларни эгаллаган жамоларни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва вазирликнинг масъул ходими томонидан I-II-II-даражали димпломлар, эсдалик совғалар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вазирликнинг ташаккурномалари топширилди.
Кўрик танлов якунидан сўнг, вилоятлардан келган меҳмонларни Хоразм вилоятининг тарихий жойлари, хусусан, “Очиқ осмон остидаги музей”, Хива шаҳрига саёҳат ва зиёрат қилишлари ташкил қилинди.