FVV ogohlantiradi:
26 oktabr kuni ob-havo o'zgaruvchan bo'lib, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 2-7*S iliq, kunduzi 17-22*S gacha iliq bo'ladi.

Янги – Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди: воқеа жойида ФВВ қутқарувчилари фаолият олиб бормоқда.

        Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

        Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

        Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

        Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

        Қўшимча маълумот келиб тушиши  билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-ресурслари орқали маълумотлар эълон қилинади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech