Жорий йилнинг 17 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Мажлислар залида вазирлик шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда йўл транспорт қоидаларига киритилган ўзгартиришлар билан шахсий таркибни яқиндан таништириш мақсадида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар маъмурий суди ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мутахасисслари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар, йўл ҳаракатини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан батафсил маълумот бериб ўтдилар. Тадбир сўнггида, иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилдар.