Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Юксак эътироф

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 август кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофатлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз ва мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Кўксарой қароргоҳида 31 август куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президенти – Олий Бош Қўмондон Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назорат хизматининг бош инспектори Ходжимуратов Шамсиддин Каримкуловичга «Содиқ хизматлари учун» медалини шахсан топширдилар. Шундан сўнг, Давлатимиз раҳбари мукофотланганларни яна бир бор Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, вазирлик раҳбарияти ҳамда барча шахсий таркиби номидан, мана шундай юксак эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларимизни мубарокбод этамиз! Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда юзага келганда оқибатларини бартараф этишда, вазирлик фаолиятини ривожлантирилишда самимий иштирокингиз ва ўз хизмат бурчингизга содиқлигингизни жуда қадрлаймиз,

 

Ҳурмат билан,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech