FVV ogohlantiradi:
8 avgust kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi, faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida ayrim joylarda qisqa muddatli yomg'ir yog'ib, momaqaldiroq bo'lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 33-38*S issiq bo'ladi.

Лифт ичида қолиб кетган оилага амалий ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 08:20 ларда, Бекобод шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчилик қисмига Бекобод шаҳар 14-даҳа 86-уйнинг лифтида 5 нафар фуқаролар қамалиб қолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Мазкур мурожаат юзасидан сержант Турсунов бошчилигидаги ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Қутқарувчилар томонидан амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида лифт ичида қамалиб қолган 5 нафар фуқародан иборат оила хеч қандай талофатларсиз соғ-омон ҳолатда чиқариб олинишига эришилди.

 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech