2019 йил 4 июль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 744-сонли қарори ижроси бўйича олиб борилаётган тадбирлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган назорат тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, анжуманда иштирокчилар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, Фуқаро муҳофазаси ва кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича давлат назорати тадбирларининг олиб борилиши юзасидан берилган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил жавоб берилди.
Ушбу матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.