FVV ogohlantiradi:
26 yanvar kuni ob-havo o'zgaruvchan bolib Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo, Andijon, Namangan, Fargona viloyatlarida yomg'ir, qor yogishi mumkin. Qolgan hududlarda yogimgarchilik kuzatilmaydi Shamol sharq'dan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 4-9* C iliq' bo'lib ayrim joylarga tuman tushishi mumkin.

Навоий вилоятида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Дарҳақиқат, республикамизнинг олис ҳудудларида юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олишда жойлардаги ёнғин қутқарув отрядларига муносиб шарт-шароитларни яратиш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг устувор вазифаларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Айни мақсадда жорий йилнинг 15 август куни Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, олис туманларда жойлашган туман ФВБ ЁХБларга қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган махсус асбоб-анжомлар тақдим этилди.

Ушбу қутқарув асбоб-анжомлари асосан содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисалари оқибатида автотранспортда қисилиб қолган фуқарони олиб чиқишга ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларда инсонлар соғлиғини сақлаш ва ҳаётини асраб қолишга, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулкини муҳофаза килишга мўлжаланган.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги томонидан кучли ёғингарчиликлар натижасида фуқароларнинг хонадонларига ва томорқаларига кирган ёмғир сувларни чиқариб ташлашга мўлжалланган 20 дона мотопомпа ҳам туманларнинг  ёнғин-қутқарув қисмларига топширилди. 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech