FVV ogohlantiradi:
13 iyul kuni O'zbekiston hududida ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 34-39*S issiq bo'ladi.

Навоий вилоятидаги Макро савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин юзасидан бирламчи маълумот

2020 йилнинг 17 март куни соат 14:15да Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри И.Каримов кўчасидаги Макро савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисми 150 кв.м майдони ёнган.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб боган. Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган.  Шунингдек, 2130 кв.м. майдони алангандан сақлаб қолинган. Ёнғиндан ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech