FVV ogohlantiradi:
24 sentyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Havo harorati 22-27*S iliq bo'ladi.

ОЛМАЗОР ТУМАНИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИН ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Бугун 3 июль куни соат 13:32 да Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчаси 13-уйнинг 12 хонадонида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин уй ошхонасига ва ошхона жихозларига зарар етказган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 13:38 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:59 да тўлиқ бартараф этилиб уйнинг 50 кв.м майдони сақлаб қолинган ҳамда 6 нафар фуқарони зудлик билан хавфсиз жойга олиб чиқилиб уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишингизни сўраб қолади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech