FVV ogohlantiradi:
21 yanvar kuni ob-havo o'zgaruvchan, ayrim joylarda Korakalpok, Xorazm, Buxoro va Navoiy viloyatlarining ayrim joylarida kor yomg'ir yog'ib tuman tushishi mumkin. Shamol garbdan 7-12 m/s (25-43 km/soat). Harorat 0-5 C iliq' bo'ladi.

Олмазор туманидаги Ислом цивилизацияси маркази биносининг ертаўласидаги ёнғин тезда бартараф этилди

2019 йилнинг 5 декабрь куни соат 16:38да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Зарқайнар 14 берк кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси марказининг янги қурилаётган биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 10 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ҳамда 6 та махсус ва ёрдамчи ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:44 етиб борган ва 16:54 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 17:06 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида қурилаётган бино ертўласида жойлашган таъмирлаш учун олиб келинган теплоизоляция (пенопласт) қурилиш материаллари 150 кв.метр майдонда ёнган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech