Куни кеча, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани 1-сонли Болалар меҳрибонлик уйида юртбошимизнинг “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ташкил этилди. Бешта шарт асосида беллашган ёшлар ўзларининг турли йўналишдаги қобилятларини амалда синовдан ўтказдилар. Ғолиб бўлган иштирокчиларга эса эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, қатнашчиларга Хўжайли тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қутқарув воситаларининг намойиши ҳам ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ташкил этилди
- Qo'shildi: 05.02.2020
- Chop etish
- Ko'rishlar: 14166