Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўниничи фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.

Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўниничи ҳамюртимизнинг шахсига аниқлик киритилди:

Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келган аянчли ҳодиса оқибатида вафот этган ватандошларимизнинг оила аъзорларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech