Куни кеча Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Жўрабек Зиёдовнинг жасорати тўғрисида интернет ресурсларида хабар тарқалган эди. У, нафақат каналда оқиб кетаётган уч ёшли болани сувдан олиб чиққан, балки ўз вақтида биринчи ёрдамни кўрсатиш орқали унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Ўз жонини хатарга қўйиб, қаҳрамонлик кўрсатган Жўрабекнинг қаҳрамонона хатти-ҳаракатлари Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан алоҳида эътироф этилиб, эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқ топширилди.