Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
24 iyul kuni ob-xavo joylarda o'zgaruvchan yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s (54-72 km/soat) gacha kuchayadi. Harorat 38-41C issiq, shimol va janubiy hududida 42-43C issiq bo'ladi.

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида бир гуруҳ фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди

2019 йилнинг 4 июль куни соат 10:05да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик хизматига телефон орқали Тойлоқ тумани “Зарафшон” маҳалласи “Мирзаполвон” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.А. мурожаат қилиб ёрдам сўраган. Маълум бўлишича, 3 июль куни Зарафшон маҳалласи Мирзаполвон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида жойлашган, ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага 24 нафар маҳаллий фуқаролар дарёни кечиб ўтишган. Аммо, сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролдан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат бўйича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида жами 4 нафар ҳарбий хизматчи ва 6 нафар қутқарувчилар зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаролар тан жароҳатисиз махсус кичик хажмли кемада қирғоққа олиб ўтилди.

 

 

O'xshash yangiliklar

Navoiy viloyatida ilon zararsizlantirildi

2019 yilning 22 iyun kuni soat 16:30da Navoiy viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi tezkor navbatchisiga Navoiy shahar G`alaba shox ko`chasida istiqomat qiluvchi A.A tomonidan uyida ilon korganli…

Самарқанд вилоятида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

Маълумки, жорий йилнинг 16-22 июль кунлари республикамиз ҳудудига қўшни Туркманистон Республикаси орқали Эрон давлати ҳудудидан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши сабабли жойларда ҳарорат 44-450 даражагача…

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида назм ва наво кечаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисид…

Вазирлик делегацияси Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг минтақавий форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Қўлдошев бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 11-12 июль кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари фавқ…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech