FVV ogohlantiradi:
28 sentyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Havo harorati 18-23*S iliq bo'ladi.

Сурхондарё вилояти Ангор туманида ёқилғи тўлдирилган цистерна ёрилиши оқибатида ёнғин юзага келди

Воқеа 28 июль куни соат 22.00 лар атрофида маҳаллий корхоналардан бирининг омборхонасида содир бўлди. Пайвандчи К.И. исмли фуқаро ичида дизель ёқилғиси мавжуд бўлган 10 тонналик цистернани пайвандлашга уринган. Аммо техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида цистернада ёрилиш юзага келиб, дизель ёқилғиси билан боғлиқ ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида К.И. исмли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
П.К. исмли фуқаро эса куйиш ҳолати билан туман шифохонасига юборилган.

Ёнғин Сурхондарё вилояти ФВБга қарашли ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан бартараф этилди.

 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech