Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Таҳлил – фаолият самарадорлигини баҳолашдаги муҳим омил

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йилдаги асосий тадбирлар режасига мувофиқ, куни кеча вазирлик ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг ташкилий-таҳлил бўлим бошлиқлари билан ўқув семинари ўтказилди.

Семинарни вазирнинг биринчи ўринбосари генерал-майор А.Қўлдошев кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларига вазирлик тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар, соҳа йўналишидаги долзарб муаммолар ҳамда ташкилий-таҳлил тузилмаларига юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, вазирлик тузилмалари самарадорлигини баҳолашда тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва пухта режалаштириш, назоратини юритиб, таҳлил қилишга асосий эътибор қаратиш бўйича аниқ топшириқлар берилди ҳамда ҳар бир ҳарбий хизматчига ҳар куни ўзи эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Семинар давомида вазирлик Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи полковник К.Арипов, Юридик хизмати бошлиғи полковник С.Расулов ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби экспертларини жалб этган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотларида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ахборот-таҳлилий фаолиятни йўлга қўйиш, режалаштириш ва назорат тадбирларини ташкил этиш ҳамда самарадорликни баҳолаш бўйича талаблар иштирокчиларга етказилди.

Семинар якунида тадбир давомида ўтказилган машғулотлар сарҳисоб қилиниб, ташкилий-таҳлил бўлимлари бошлиқларига жойларда фаолиятни самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди ва ўқув материаллари (ҳисобот шакллари, норматив ҳужжатлар, режалар, низомлар, йўриқномалар ва б.) тарқатилди.

 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech