FVV ogohlantiradi:
15 dekabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol shardan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 0-5C iliq buladi

“Темур тузуклари билимдони” танловига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида “Темур тузуклари билимдони” танловининг илк саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур босқичдан муваффақиятли ўтган институтнинг ёш ходимлари ва курсантлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этиладиган Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитасининг вакиллари билан беллашадилар.

– “Тузуки Темурий” (“Темур тузуклари”), “Малфузоти Темурий” (“Темурнинг айтганлари”) ва “Воқиоти Темурий” (“Темурнинг бошидан кечирганлари”) номлари билан аталмиш бу асар эътиборга молик тарихий манбалар жумласидан. Унинг нусхалари (қўлёзмалари ҳам, тошбосмалари ҳам) жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида, масалан, Англия, Франция, АҚШ, Финляндия, Дания, Эрон, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Яманда кўп тарқалган. Ўз-ўзидан маълумки, қайси бир асар қимматли, амалда зарур бўлса, ундан кўпроқ нусха кўчирилган. “Темур тузуклари” ҳам шундай, – дейди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти курсанти Б.Мадаминов.

 – Шунинг ўзиёқ бу асарнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни нақадар муҳим эканидан далолат беради. Мазкур танловнинг ўтказилиши буюк саркарда – Амир Темурнинг бой маданий меросини ўрганиш ва бу орқали маънавий иммунитетимизни мустаҳкамлашга замин яратади. Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги билим ва кўникмаларимизни оширади.

Иштирокчилар “Темур тузуклари” асари асосида тузилган 25 та савол бўйича билимларини синовдан ўтказади. Танловда энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, танлов жори йилнинг 29 август кунига қадар давом этади.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech