Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ёнғинни ўчириш бўйича амалий ўқув машқи ўтказилди

Аъло даражадаги жисмоний тайёргарлик, тезкор реакция, экстремал шароитда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти. Бу жиҳатларнинг барчаси қутқарувчиларнинг касбий фаолияти жараёнида ва албатта машғулотлар давомида шаклланади.
Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Навоий кўчаси 52-уйда ўтказилган ёнғинни ўчириш бўйича амалий машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Машғулот давомида ўт ўчирувчилар шартли равишда ёнғинни ўчириш учун тактик ҳаракатларни амалга оширдилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech