Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисм ва муассасалари ёшлар етакчиларининг 1- республика форуми ўтказилди

Форумда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,  Ички ишлар,  Мудофаа,  Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати,   Миллий гвардия, Қуролли Кучлар, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари академиялари Божхона, Ҳарбий техника инститлари курсантлари,  “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари, вазирлик, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида генераллар  ёшларга мурожаат қилдилар, улар орасида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Фавқулодда вазиятлар вазири курсантлар билан ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Улар шахсий таржимаи ҳолидан кўплаб ёрқин мисоллар келтирди ва шу билан ўсиб келаётган ёш кадрларни ватанларига фидокорона ва ҳалол хизмат қилишга илҳомлантирди. Меҳмонларнинг сўзларига кўра, форум уларда жиддий таассурот қолдирди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech