FVV ogohlantiradi:
27-oktyabr kuni ob-havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Sharqiy shamol yo‘nalishini o‘zgartirib, g‘arbdan 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 0-5° iliq, kunduzi 12-17° bo‘ladi.

Қувноқлар ва зукколар кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ҳам “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловини анъанавий равишда ўтказиб борилиши йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 3 май куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят “Ёшлар иттифоқи” кенгаши билан ҳамкорликда вилоят Ёшлар маркази тадбирлар ўтказиш биносида Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ФВБлари шахсий таркиби иштирокида “Қувноқлар ва зукколар-2019” кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

“Қувноқлар ва зукколар” жамоалари кўрик танловини ташкил этиш Низоми”га мувофиқ саралаш босқичи тўртта шартлари асосида ўзаро беглашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Кўрик танловнинг бажарилган шартлари натижасига кўра, 1-ўринни Самарқанд вилояти ФВБсининг “Афросиёб” жамоаси, 2-ўринни Сурхондарё вилояти ФВБсининг “Сурхон Алплари” жамоаси ва 3-ўринни Қашқадарё вилояти ФВБсининг “Насаф” жамоаси эгаллашишди.

Бошқарма бошлиғи ва вазирлик маъсул ходими томонидан фахрли ўринни олган жамоаларга I-II-III даражали дипломлар ва эсдалик совғалари, шунингдек “Энг зукко жамоа ”, “Энг фаол қиз”, “Энг фаол йигит”, “Энг билимдон жамоа” номинацияси бўйича дипломлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вазирликнинг “Ташаккурнома”лари топширилди.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech