Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
23 may kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ngarchilik kutilmaydi. Samarqand, Jizzax, Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarida joylarda yomg'ir yog'ib momoqaldiroq bo'lishi mumkin. Shamol shardan g'arbiy yo'nalisga o'zgarib, 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. joylarda 15-20 m/s (54-72 km/soat) gacha kuchayishi mumkin. Harorat 23-28C iliq bo'ladi.

Қувноқлар ва зукколар кўрик танловининг тўртинчи босқичи ўтказилди

Жорий  йилнинг  14  май  куни  Фуқаро муҳофазаси институти ва Ўзбекистон  Республикаси  Ёшлар  иттифоқи Тошкент вилояти ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Қувноқлар ва зукколар - 2019”  кўрик танловининг тўртинчи саралаш босқичи ўтказилди. Унда, Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази, Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вакиллари иштирок этди.  

Кўрик  танловни  ташкил этиш низомига мувофиқ, саралаш босқичи тўртта шарт  асосида ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, жамоалар ўз чиқишларида “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларига қарши курашиш, экологик муаммоларнинг олдини олиш, чекишга қарши курашиш ва бошқа шу каби иллатларни ўзида акс эттирган мавзуларда чиқишларни амалга оширдилар. 

Танловнинг натижаларига кўра, 1-ўринни Тошкент вилояти ФВБнинг “Нурафшон” терма жамоаси, 2-ўринни Фуқаро муҳофазаси институтининг “Келажак” жамоаси ва 3-ўринни Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли марказининг “Марказ” жамоаси эгаллади.

Тадбир якунида фаҳрли ўринларни эгаллаган жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек “Энг зукко жамоа ”, “Энг фаол қиз”, “Энг фаол йигит”, “Энг билимдон жамоа” номинацияси бўйича дипломлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вазирликнинг “Ташаккурнома”лари топширилди.

 

 

 

O'xshash yangiliklar

Йўл-трансрпорт ҳодисаларини олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 17 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Мажлислар залида вазирлик шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, ҳа…

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “2019 йилда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза …

2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 2019 йилда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларн…

Наманган вилоятида «Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг навбатдаги босқичи ўтказилди

Куни кеча Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Қамчиқ махсус қидиру…

Хоразм вилоятида “Қувноқлар ва зукколар - 2019” кўрик танлови ўиказилди

Куни кеча Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят Ёшлар иттифоқи билан биргаликда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида, Қорақалпоғистон Республикаси, …

Вазирлик хoдимлари музейга ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Давлат тарихи…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech