Жорий йилнинг 14 май куни Фуқаро муҳофазаси институти ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Қувноқлар ва зукколар - 2019” кўрик танловининг тўртинчи саралаш босқичи ўтказилди. Унда, Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази, Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вакиллари иштирок этди.
Кўрик танловни ташкил этиш низомига мувофиқ, саралаш босқичи тўртта шарт асосида ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.
Таъкидлаш жоизки, жамоалар ўз чиқишларида “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларига қарши курашиш, экологик муаммоларнинг олдини олиш, чекишга қарши курашиш ва бошқа шу каби иллатларни ўзида акс эттирган мавзуларда чиқишларни амалга оширдилар.
Танловнинг натижаларига кўра, 1-ўринни Тошкент вилояти ФВБнинг “Нурафшон” терма жамоаси, 2-ўринни Фуқаро муҳофазаси институтининг “Келажак” жамоаси ва 3-ўринни Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли марказининг “Марказ” жамоаси эгаллади.
Тадбир якунида фаҳрли ўринларни эгаллаган жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек “Энг зукко жамоа ”, “Энг фаол қиз”, “Энг фаол йигит”, “Энг билимдон жамоа” номинацияси бўйича дипломлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вазирликнинг “Ташаккурнома”лари топширилди.