FVV ogohlantiradi:
15 dekabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol shardan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 0-5C iliq buladi

Қувноқлар ва зукколар кўрик танловининг тўртинчи босқичи ўтказилди

Жорий  йилнинг  14  май  куни  Фуқаро муҳофазаси институти ва Ўзбекистон  Республикаси  Ёшлар  иттифоқи Тошкент вилояти ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Қувноқлар ва зукколар - 2019”  кўрик танловининг тўртинчи саралаш босқичи ўтказилди. Унда, Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази, Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вакиллари иштирок этди.  

Кўрик  танловни  ташкил этиш низомига мувофиқ, саралаш босқичи тўртта шарт  асосида ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, жамоалар ўз чиқишларида “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларига қарши курашиш, экологик муаммоларнинг олдини олиш, чекишга қарши курашиш ва бошқа шу каби иллатларни ўзида акс эттирган мавзуларда чиқишларни амалга оширдилар. 

Танловнинг натижаларига кўра, 1-ўринни Тошкент вилояти ФВБнинг “Нурафшон” терма жамоаси, 2-ўринни Фуқаро муҳофазаси институтининг “Келажак” жамоаси ва 3-ўринни Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли марказининг “Марказ” жамоаси эгаллади.

Тадбир якунида фаҳрли ўринларни эгаллаган жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек “Энг зукко жамоа ”, “Энг фаол қиз”, “Энг фаол йигит”, “Энг билимдон жамоа” номинацияси бўйича дипломлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вазирликнинг “Ташаккурнома”лари топширилди.

 

 

 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech