FVV ogohlantiradi:
6 dekabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, joylarda yomg'ir yog'adi. Faqat Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlarida kechga yaqin yomg'ir yog'ishi mumkin. Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida yog'ingarchilik kutilmaydi. Tuman tushishi mumkin. Shamol g'arbdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikdan 15-20 m/s (54-72 km/soat) gacha kuchayadi. Harorat 7-12C iliq, shimolda 2C sovuq bilan 3C iliq buladi

Ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

2019 йилнинг 25 июнь куни соат 19:50да Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига, Бухоро шаҳар Ҳавзи Нав кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Й.М. томонидан, унинг фарзанди Ш.Қ.нинг қўли уй-шароитида фойдаланиладиган электр гўшт қиймалагич ичига кириб қолганлиги ва уни Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиали жарроҳлик бўлимига олиб борилганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди. 

Воқеа жойига зудлик билан ФВБ Қутқарув отряди етиб бориб, 2016 йилда туғилган Ш.Қнинг қисилиб қолган бармоқларини тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда махсус ускуна ёрдамида жароҳатсиз чиқариб олишга муваффақ бўлдилар. 

 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech