FVV ogohlantiradi:
17 fevral kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Airim joilarga tuman tushadi. Shamol sharqdan 7-12 m/c (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 5-10*C iliq bo'ladi.

Ўз вақтида қилинган ёрдам самараси

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 21.35 да Сурхондарё вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига, фуқаро Ў.Ж. томонидан, Термиз шаҳар Ўзбегим тўйхонаси олдида қизининг оёғи ариқ устига ётқизилган темир панжара орасига тушиб қисилиб қолганлиги ва уни чиқариб олиш бўйича мурожаати келиб тушади.

Мазкур вазият юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди командири лейтенант А.Утибаев бошчилигидаги навбатчи гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб борди. Маълум бўлишича қизча ариқдан ўтаётганда оёғи тўсатдан панжара орасига тушиб қолган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қилинган сай-ҳаракатлар натижасида қизчанинг оёғи хеч қандай тан жарохатларсиз темир панжара орасидан чиқариб олинади ва ота онасига топширилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech