Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “2019 йилда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “2019 йилда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вакиллари билан бир қаторда Давлат геология қўмитаси ҳамда “Ўзгидромет” маркази  мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда сел-тошқин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда идоралараро штаб фаолиятининг аҳамияти юзасидан маъруза ўқиб этирришди. Қолаверса, соҳа мутахассисилари сел ва сув тошқинлари хавфи сақланиб қолган ҳудудлар тўғрисида, бу каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ўтган давр мобайнида, хусусан, 2018-2019 йилларда амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилаётган тадбирлар борасида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Бугунги кунда Хавфли ҳудудларда сел, тошқин сувлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун дарё, сой, ариқ ва каналлар ўзанларини тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича жойларда 93 та (йил давомида режа 133 та, унга нисбатан 69,9%) амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларга 1003 та техника 8260 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, ўқув-машқлари давомида 77149 м3 тупроқ ишлари, 26881 м3 қум-шағал, 3695 м3 харсанг тош ишлари, 1533 м3 бетон, 35771 п/м ўзан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Таъкидлаш керакки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз фаолияти давомида вазирликлар, идоралар ва бошқа нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, уларни олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Ҳар йили 20 ноябрдан 10 декабрга қадар Давлат геология қўмитаси, “Ўзгидромет” маркази ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари, ҳудудий ҳокимликлар вакиллари иштирокида республиканинг кўчки ва сел-тошқин ҳудудларида ўрганиш ишлари амалга оширилади ва хавфли ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли сонига аниқликлар киритилади.

Республикадаги сув омборларида сув тошқинларини талофатсиз қабул қилиш ва ўтказиб юборишга тайёргарлик ҳолати ўрганилди ва тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, объектнинг барқарор ишлашига таъсир қилувчи аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича сув омборлари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини ва сел оқимини олдини олиш ва хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш мақсадида, ҳар йили Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий,Сирдарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари балансида бўлган дарё ва сойларнинг ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши ташкил этилмоқда.

 

Республикамиздаги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳлари тегишли ташкилот ва идоралар мутахассислари билан биргаликда мавсум бошланишидан олдин ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, геологик хавфли ҳудудларда оромгоҳлар, гидрометеорологик хавфли ҳудудларда оромгоҳлар сел оқими, сув тошқини ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда жойлашганлиги аниқланади ва республиканинг тоғли ҳудудларида жойлашган барча Болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари ўрганиб чиқилди.

Жорий йилда республика миқёсида жами бўлиб 222 та стационар оромгоҳлар фаолият юритилишига рухсат этилган. Жиззах вилояти Жиззах туманида жойлашган “Бобур” ва “Бўстон” оромгоҳлари сел-тошқини хавфи мавжудлигини инобатга олиб, 2019 йилда фаолият юритиш учун рухсат этилмади.

Республикамиз ҳудудида жойлашган болаларни соғломлаштириш оромгоҳлар раҳбарлари билан Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказлари махсус 7 соатлик дастур асосида 406 нафар ходимлар тайёргарликдан ўтказилади.

Юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда дам олувчи болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар идоралари билан биргаликда 213 та стационар оромгоҳларнинг эвакуация тадбирлари ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш режалари қайта кўриб чиқилди ва уларга аниқликлар киритилди.

Мавсум мобайнида оромгоҳларда фуқаро муҳофазаси бурчаклари ташкил этилиши ва уларни кўргазмали қуроллар, эслатмалар ҳамда йўриқномалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилади.

Гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларда жойлашган аҳоли хавфли ҳудудларга кўчирилиб вақтинча кўчирилган аҳолини доимий хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишлари назоратга олинган.

Тиббий ёрдам муассасаларида қўшимча жойлар тайёрланиб, зарур миқдордаги асбоб-анжом, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалари билан таъминланди ва дори-дармон заҳиралари яратилди.

Жумладан, ҳар йили Ўзгидромет маркази ва Давлат геология қўмитасининг ходимлари билан биргаликда, сел, сув тошқини ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудлар бирма-бир ўрганиб чиқилади ҳамда баланд тоғли ҳудудларидаги кўлларнинг ҳолати ва қор заҳирасини аниқлаш мақсадида, аэровизуал кузатув ишлари амалга оширилади.

Мана шундай мулоҳазалар билан давом этган тадбирда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech