FVV ogohlantiradi:
27-oktyabr kuni ob-havo o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Sharqiy shamol yo‘nalishini o‘zgartirib, g‘arbdan 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 0-5° iliq, kunduzi 12-17° bo‘ladi.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июль кунидаги ПҚ-4794 сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – республика ва трансчегаравий ҳудудларда, шунингдек табиий ва техноген хавфли ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфсизлик бўйича мониторингни ташкил этиш, кучли ва талафотли зилзилалар содир бўлиши хавфи мавжуд бўлганида уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга масъул бўлган давлат бошқаруви органи этиб белгиланди. Қарорнинг тўлиқ матни билан https://lex.uz/pdfs/4921695 да танишишингиз мумкин. Қарорнинг шарҳи эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг https://t.me/MCHSUzbek тармоғида берилган.

 

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech