Бугун, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида.
Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб бориб, мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.